Бугунги кунингни яхшироқ билмоқчи бўлсанг



Download 419,5 Kb.
bet4/9
Sana25.02.2022
Hajmi419,5 Kb.
#267668
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Сурхондарё электрлаштириш тарихи

Узун тумани
«Кизил Кахрамон» колхози худудидаги Хатиб каналида «Хатиб» ГЭСи



1

1000

20

-

-

-

2


«Ворошилов» колхози худудидаги Остона каналида «Ворошилов ГЭСи



-

-

-

-

-

-

1

Сариосиё тумани
«Подахона» кишлогида »Туполанг» ГЭСи

1

2000

23

-

-

-

1
2


Денов тумани
«8 – март» колхозида «Хазарбог» ГЭСи

«Хазарбог» 2 – чи ГЭСи бирин – кетин 1 - 4



1
-

1000
-

32
-

-

1


-

1000


-

18


1

Шурчи тумани
Кумкургон каналида «Ёйилма»ГЭСи

-

-

-

1

1000



18



1


Жаркургон тумани
«Большевик» колхози худудидаги Занг каналида «Оккургон» ГЭСи

-

-

-

1

1000

21

1

Бойсун тумани
«Дарбанд» ГЭСи

-

--

--

-

-

--




Вилоят буйича

3

4000

81

3

3000

59

Умумий куввати 435 квт. булган 15 та иссиклик электростанцияси курилиши режаси тасдиклансин. Шу билан бирга туманлар буйича;



1

1

2

3

4

5

6

7

1


2

3
4


Термиз тумани
«Жданов» колхози «Социализм», «Паттакесар» кишдок кенгаши.
«Кизил Узбекистон», «Мангузар» кишлок кенгаши.
«Кизил Шарк» «Пахтаобод» кишлок кенгаши.
«Охунбобоев» «Янги арик» кишлок кенгаши



-


-
1

-


--


-
15

-


-


-
-

-


1


1
-

1


30


30
-

30



-


-
-

-


1

2


Шеробод тумани.
«Социализм» «Сеплон» кишлок кенгаши.
«Сталин» номли «Зарабог» кишлок кенгаши

1

-


30

-


-

-


-

1


-

30


-

-


1

2


Денов тумани
«Социализм», «Сина» кишлок кенгаши.

«Кизил октябрь», «Хужасоат» кишлок кенгаши



1


30


-


-


-


-


1
2

3


Жаркургон тумани.
«Дехкон иттифоки», «Ангор» кишлок кенгаши.
«Кизил тулкин», «Тупкори» кишлок кенгаши.
«Озод Бухоро», «Ангор» кишлок кенгаши.

1


-

1


30


-

30


-


-

-


-


1

-


-


30

-


-


-

-


1
1

Узун тумани.
«Серхаракат», «Уланкул» кишлок кенгаши.

1


30


-


-


-


-


1
2

Бойсун тумани.
«Кизил карвон», «Янги обод» кишлок кенгаши.
«Сталин», «Дехконобод» кишлок кенгаши.
«Гайрат», «Кофрун» кишлок кенгаши.

1

-
-


30

-
-


-

-
-


-

1
1


-

30
30



-

-
-





Жами. Вилоят буйича

7

195

-

8

240




Сурхондарё вилояти собиқ партия қўмитаси ва Сурхондаре вилояти Ижроия Қўмитаси 1950 - йилларнинг бошларига келиб вилоятда Ҳазарбоғ 1 ГЭСини қуриш ишларига катта эьтибор бера бошлади. 1951 йилнинг 1 - февралига келиб собиқ ЎзССР Министрлар Кенгаши ўзининг қабул қилган 193 В сонли қарорида қуввати 1216 квт. бўлган колхозлараро Ҳазарбоғ - 1 ГЭС қурилиши колхозларни, туман колхозларини, Узун, Сариосиё ва Денов туманлари корхоналарини электрлаштириш учун қабул қилган 1951 йил 28 январдаги 35 - сонли қарорини кўриб чиқиб; Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини электрлаштириш («Узбексельэлектро») трести томонидан қурилиш ишларини бошлаш ва ташкил этишга 1951 йилнинг 4 - кварталидан киришиш, Ҳазарбоғ - 1 ГЭСи қурилиши учун қуйидаги транспортлар ва механизмларни ажратиш.


Ўрта қувватли эксковатордан бир дона, »Нати» номли гусеницали трактордан икки дона, ер сургич тракторидан бир дона, транспортёрдан ўн дона, тўқсон от кучига эга бўлган кўчма станциядан бир дона, 10 - 20 квтли моторлардан олти дона, «Андижон» номли насослардан икки дона, ўзи юк кўтариб туширадиган автомашиналардан беш дона, ГАЗ- 67 маркали енгил автомашинасидан бир дона ажратиш. Собиқ ССР иттифоқи Министрлар Кенгашига, иттифоққишлоқ банкига 1952 йилда Ҳазарбоғ -1 ГЭСи қурилиши учун қатнашадиган колхозларга 3 млн. сўмлик узоқ муддатли кредит ажратиш тўғрисида қарор қабул қилди ва Ҳазарбоғ - 1 ГЭСи қурилишида 1952 - 1953 йилларда қатнашувчи колхозларга ер участкалари тақсимланиши жадвали берилди. 2- жадвал

т.р

Курилиш катнашчилари
номи

Ажратилган куввати квт. хисобида

Катнашиш хажми (минг сум)

ишчикучи билан таьминлаш




1,5 тоннали автомашиналар билан таьминлашни хисоблаш








доимий




йилнинг 4 ойи давомида ер ишларида ишлаш учун






1

2

3

4

5

6

7

1

Денов туманидаги «Ленин» колхози

62

360

4

16

1

2

Денов туманидаги «Ворошилов» колхози

28


160


2


8


0,25


3

Узун туманидаги «Фрунзе» колхози

67

390

4

16

1

4

Узун туманидаги «Янги рузгор» колхози

33


190


2


8


0,25


5

Узун туманидаги «Сталин» колхози

108

630

7

28

1,5

6

Узун туманидаги «Кахрамон» колхози

17


100


1


4


0,125


7

Сариосиё туманидаги «Галаба» колхози

146

850

9

36

2

8

Сариосиё туманидаги «К. Маркс» колхози

131

760

8

32

2

9

Сариосиё туманидаги «Сталин» колхози

176

1030

11

44

2

10

Сариосиё туманидаги «Гадаба» колхози

170

990

11

44

2

11

Сариосиё туманидаги «Молотов» колхози

61

345

5

20

0,75

12

Сариосиё туманидаги «Жданов» колхози

112

650

7

28

1,25

13

Сариосиё туманидаги «Правда» колхози

60


350


4


16


1,0


14

Сариосиё туманидаги «Свердлов» колхози

19

110

1

4

0,125

15

7 – сонли бог совхози

34


200


2


8


0,25


16

Узун тумани МТСи

25


140


2


8


0,25


17

Сариосиё тумани МТСи



30

170


2


8


0,25


18

Узун тумани маркази

140


855


9


36


2


19

Сариосиё тумани маркази

135


820


9


36


2





Жами.

1554

9100

100киши

400киши

Газ АА маркали20 дона автомашина



1952 йил 31 августда собиқ ССР иттифоқи Министрлар Кенгаши «Қумқўрғон» ГЭСи қурилишини тугаллаш тўғрисида»ги 20399 - р сонли қарорига мувофиқ Қумқўрғон ГЭСи қурилишини туталлаш учун 300 минг сўм маблағ ажратилди.
Сурхондарё вилояти ҳунармандчилик иттифоқи Термиз шаҳар электр станциясидан - 320 квт. электр энергиясини истеьмол қилди. Иттифоқ бўйича ўрнатилган электромоторларнинг қуввати эса 10,5 квт.ни ташкил қилди. 1953 йилга келиб Сурхондарё вилояти ҳунармандчилик иттифоқи 84544 квтс. электр энергияси ишлаб чиқарди.
Бу электр ишлаб чиқариш моторларининг қуввати - 163 квт.ли моторларни ташкил қилди. Термиз шаҳар электр станциясидан ҳунармандчилик иттифоқи 47591 квт. электр энергияси истеьмол қилди. 1956 йил 16-17 январда бўлиб ўтган IV вилоят конференциясида, биринчи ва иккинчи Ҳазарбоғ ва Шеробод ГЭС ларининг қурилишини жадаллаштириш ҳамда Қумқўрғон ГЭСи ва Шарғун кон қурилиши ТЭЦидан жамоа хўжаликларини электрлаштириш имкониятлари тўғрисидаги масалани ҳал этишнинг зарур тадбирлари кўриб чиқилди.
Вилоятда халқ хўжалигини ва аҳолини электр энергияси билан тўла таьминлаш мақсадида марказлашган тарзда иш олиб бориш учун, собиқ ЎзССР нинг 1963 йил 4 - январдаги 18 - сонли буйруғи ҳамда Сурхондарё вилояти Ижроия Қўмитаси депутатлар кенгашининг 1963 йил 29 - январдаги 2-35 сонли қарори билан Сурхондарё вилояти таркибида қишлоқ хўжалигини электрлаштириш тармоғи (Сурхонэлектросеть) ташкил этилди.
Бу электрлаштириш тармоғи таркибига Сариосиё, Шўрчи ва Шаҳрисабз туманлари электр станциялари ва «Узкоммунэнерго» электр тармоқлари киритилди. 1963 йил апрель, май ойларида туман хўжаликларида 2386 квт. кучга эга бўлган 10 та дизель электр станцияси қурилди ва ишга туширилди. 1963 йили вилоятимиз электростанцияларида 62,8 миллион квт. соат электр қуввати ишлаб чиқарилди. Шундай қилиб, 1963 йилнинг охирида Сурхондарё электр тармоклари («Электросеть») таркибига;
1. Денов тумани электр тармоғи
2. Қарши тумани электр тармоғи
- Косон ишлаб чикариш участкаси
3. Шахрисабз туман электр тармоги
- Яккабог ишлаб чикариш устахонаси
4. Термиз тумани электр тармоги
- Шеробод ишлаб чикариш устахонаси
5. Шурчи тумани электр тармоклари кирди.
1963 йили Сурхондарё электр тармокларида шу вактда 22,5 минг квт. кучга эга булган олтита энергия поезди, туртта дизель электр станцияси ва учта гидроэлектростанциялар ташкил килинди. Бу ракамлар хозирги улчовларимизга нисбатан олганда арзимас даражада булиб туюлади албатта, бирок, 62,8 миллион квт. соат электр куввати ишлаб чикарилган уша 1963 йилги бу курсаткич уз даврида катта ютук эди. Сурхондарё вилоятида энергетикани кескин ривожлантиришга асосан Душанбе – Вахш тизимидаги арзон электр энергияси олишнинг иложи борлиги ва шу асосда вилоятда ишлаб чикариш кучларини ривожлантириш, айникса машина – насос станциялари ёрдамида сугориш тармогини кескин кутариб, Боботог, Бандихон, Кизирик хамда Музработ даштларини обод килиш масаласи асос килиб олинди.
Сурхондарё вилоятини тулик электрлаштириш харакати 1960 - йилларга келиб мухим хаётий эхтиёжга айланди. 1964 йили 35 кв кучга эга булган Регар - Денов электр тармоклари симёгочлар оркали вактинча Денов тумани ва шахрини электр энергияси билан таьминлаб турди. Бу вактда Денов тумани биттагина «Шкода» номли 400 от кучига эга булган дизель двигатели оркали электр знергияси билан таьминланиб турилган эди. Бундан ташкари, бу дизель Шеробод туманини хам электр энергияси билан табминлашга ёрдам берди. 1965 йил январига келиб, Карши ва Шахрисабз туманлари электр тармоклари таркибидан чикди. 1965 йилда вилоятда кенг куламли ишлар амалга оширилди. Регар – Денов - Шеробод насос станциялари электр тармоклари курилди. 126,5 километр узунликда электр линияси тортилди. 220/ 110, 35/10 квт.ли Шеробод подстанцияси биринчи навбатида куввати 63 минг квт. булган трансформатор курилиши тез сурьатлар билан бошлаб юборилди ва шу йили улар ишга туширилди. Вохамизнинг Денов, Шаргун ва Сариосиё туманлари Душанбе – Вахш энергосистемасининг электр энергиясидан бахраманд була бошладилар. 1965 йил 15 – ноябрда Деновда 20 т.ква (киловольт ампер) кувватига эга булган 220/ 110/10 квт. ли «Шеробод – насос» ва «Термиз» подстанциялари ишга туширилди. Бунака подстанциялар қурилиши эса йиллар ўтган сайин (қаранг За жадвал) ўсиб борди. 1966 йили Термиз, Жарқўрғон, Шеробод ва Ангор туманларида 42,6 минг квт. бўлган узунлиги 143 километр 110 кв. кучланишли электр тармоғи қурилиб ишга туширилди.
Катта энергетикани қуриш билан бир вақтда қишлоқ хўжалигининг ҳамма тармоқларини электр қуввати билан таьминлаш мақсадида кучланиши /0,4/ 6/10кв. бўлган, узунлиги 2800 километрдан зиёд бўлган электр тармоклари (қаранг Збжадвал) тортилди. Икки йил ичида 570 дона тармоқ трансформатор нуқталари фойдаланиш (3 в жадвал) га топширилди. 1963 йилда Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари истеьмолчиларига 53 миллион 836 минг квт. соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб тарқатилган бўлса, 1966 йилга келиб, вилоятда 35,2 миллион квт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди ва истеьмолчиларга сотилди.
Кейинги йили Термиз, Жарқўрғон, Ангор ва Шеробод туманлари . марказларида 110 кв кучланишга эга бўлган подстанциялар ишга туширилди. Буларнинг умумий қуввати 42,6 минг кв. ни ташкил қилиб 110 кв кучга эга бўлган электр энергияси симёғочларда 149 километр масофага (Зг- жадвал) узатилди. Сурхондарё вилоятида халқ - хўжалигини ва аҳоли яшайдиган турар жойларни электрлаштиришни тезлик билан тугаллаш мақсадида ПМК - 6 қурилиш корхонасига ёрдам сифатида - туман электр тармоклари таркибида қурилиш бригадалари ташкил қилинди.
Термиз шаҳрини доимий равишда электр энергияси билан таьминлаш учун" Шаҳритуз подстанциялари орқали 105,8 километр масофага электр симлари тортилди ва Термиз подстанциясига 20 минг кв. қувватга эга бўлган иккинчи трансформатор ўрнатилди. Бойсун тумани ва Сайроб давлат хўжалиги (совхоз) учун 110 кв.ли узунлиги 67,5 километр бўлган электр симлари тортилди ва ишга туширилди.
Вилоятимизда Тожикистон Республикаси энергиясидан фойдаланиш 1970 йилда 288,2 миллион квт. соатни ташкил қилди. Бу эса 1965 йилдагига қараганда 4,5 марта кўп электр энергиясидан фойдаланилди деган сўздир. 1970 йилда асосий маҳсулотларнинг ўсиши 3041, 7 минг сўмни ташкил қилди. 1968 йилга келиб, Шўрчи, 1969 йили Термиз, Сариосиё, Жарқўрғон, Шеробод ва Гагарин (Ҳозирги Музработ) туманлари тўла электрлаштирилиб бўлиниши, воҳа энергетикларини Сурхондарё вилоятининг ҳамма нуқталарини электр энергияси билан таьминланиб бўлинганлиги ҳақидаги ғалаба рапортларини беришларига имкон яратиб берди.
1970 йилга келиб Сурхондарё вилоятини электр энергияси билан таьминлаш вазифаси тўлалигича бажарилди. 1970 - йилларнинг бошларига келиб воҳамиз энергетиклари олдидаги кейинги муҳим муаммолар яьни истеьмолчиларга сифатли электр энергиясини етказиб бериш, электр ускуналарини эксплуатация килиш маданиятини ошириш, электр энергиясини узатиш тармокларининг мустахкамлигини ошириш борасида кенг куламли ишларни олиб бориш керак эди. Шу максадда кучланиши 220 кв
булган «Регар – Шеробод» насос станциясини боглайдиган электр йулининг иккинчи навбати, Жаркургон тумани ва Кизирик массивидаги янги курилган совхозларнинг ахолисини ичимлик суви билан таьминлайдиган насос станцияси учун кучланиши 35/10 кв булган подстанция, Музработ ва Шеробод туманларида ташкил топган чул совхозларини электр энергияси билан таьминлайдиган электр линияси куриб ишга тушириш зарур эди.
1971 йили «Шеробод – насос» подстанциясида куввати 63 минг ква. 16 минг ква лик трансформаторнинг иккинчи навбати, Кумкургон туманида куввати 10 минг ква лик трансформатор билан уни улайдиган 110 кв ли электр симёгочлари оркали, 1972 йилда Аму – Занг каналидан сув тортадиган насос станцияларини электр энергияси билан таьминлашга мулжалланган кучланиши 110 кв булган Аму – Занг 1 подстанцияси курилиши, 1975 йилга келиб эса «Шеробод – насос» подстанциясида куввати 60 минг ква булган бешинчи трансформатор курилиб ишга туширилди.
1976 йилда эса кучланиши 220 кв булган иккита электр хаво йули истеьмолчиларга якин булган Жаркургон туманидаги «Южная» подстанциясигача курилиб ишга туширилди, бу эса энергияни куп кабул киладиган, вилоятнинг жанубий туманларини сифатли электр энергияси билан таьминлаш масаласини хал килди. 1976 йилда кучланиши 220 кв булган иккита электр линиялари «Жаркургон – Госграница номи билан «Аму – Занг – 2» кутарма машина насос станцияси «Аму – 220» подстанциясигача курилди. 1980 йилда «Регар – Шеробод насос» подстанциясини улайдиган кучланиши 220 кв булган, узунлиги 128 километр булган электр линиясининг иккинчи навбати курилиши фойдаланиш учун топширилди. 1970 – йилларнинг урталарига келиб, вилоятда электр энергиясини тула ва ишончли таьминлаш бош масала булиб колди.
Жаркургон шахридаги жанубий электр тармоклари кувватининг ортиб бориши натижасида бу ерда 220 кв кучланишга эга булган иккита электр линияси подстанциясининг курилиши Термиз шахрини электр энергияси билан таьминлашда катта роль уйнади. Бу даврга келиб, вилоятимизда мелиорация ишларининг купайиши янги ерларнинг очилиши натижасида асосий сув базаси булган Сурхондарёнинг суви етишмаслиги маьлум булиб колди. Шунинг учун Амударё буйида Амузангнинг 1, 11, 111 насос станцияларини куриш тугрисида карор кабул килинди. Бу насос станциялари курилишидан кейин эса «Искра» давлат хужалигида Термиз туманидаги Халкобод, Хотин работ массивларида хам насос станциялари куриб ишга туширилди. 1978 йили иккинчи Аму – занг каналида 200 минг ква кувватга эга булган трансфорпматор ва 220 кв кучланишга эга булган подстанция курилиши бошланди.
1982 йили 110/10 кв кучланишга эга булган «Хайратон» подстанцияси курилиб ишга туширилди. 10 кв кувватга эга булган кабель линияси оркали собик совет иттифокида биринчи марта Афгонистон Республикасининг Хайратон шахрига электр энергияси узатилди. Шу билан бир вактда Жаркургонда 220 кв ли кучланишга эга булган «Жаркургон – Госграница» номли электр линияси курилиши бошланди. 1985 йили Афгонистон Республикасидаги Мозори Шариф шахрининг ёрдамчи электр станциясига 110 кв кучланишга эга булган электр энергияси линияси тортилди. Афгонистон Республикасига электр линиясининг тортилиши Сурхондарё вилоятининг жанубий электр линияси тармокларида эдектр кувватининг кучланишини оширди. Бу эса кушимча эдектр тармоклари жорий килишни келтириб чикарди.
Шунинг учун Жаркургон шахрининг жанубий подстанциясида 500 кв кувватга эга булган янги подстанция курилиши лойихаси ишлаб чикилди. Бу подстанциянинг курилиши факат вилоятимиздаги электр энергиясига булган камчиликларнигина эмас, балки кушни Афгонистон Республикасини хам кушимча электр энергияси билан таьминлашга ёрдам берди. Шунга карамасдан Сурхондарё вилоятининг электр энергияга булган талаби Тожикистон Республикаси электростанциялари хисобига кондириб келинди. Масалан, 1987 йили вилоятимиз томонидан кардош республикадан 2 миллиард киловольт соат электр энергияси кабул килинди.
1976 – 1985 йиллар ичида вилоятимиз 24 миллиард киловольт соат электр энергиясини кабул килди. Уз навбатида Узбекистон Республикаси энергетиклари Тожикистон Республикасининг Ленинобод (хозирги Хужанд кейин Сугд) вилоятига 40 миллиард киловольт соат электр энергиясини узатдилар. Шундай килиб, кейинги ун йилликлар ичида вилоятимизда беш минг километрга электр линиялари тортилди. Трансформатор пунктлари сони икки мартага усди.Ахоли жон бошига электр энергияси билан таьминлаш эса 17 мартага усди. Юкоридаги келтирилган маьлумотлардан куриниб турибдики, Сурхондарё электр тармоклари(«Сурхонэлектросеть») узининг ташкил топган йилдан бошлаб кирк беш йил (1963 – 2008 йй) мобайнида вилоятимиз халк хужалиги ва кишлок хужалигини электр энергияси билан таьминлашда етакчи хужаликлардан бири эканлигини амалда курсатди.
Кейинги ун йилликларда Сурхон электр тармоклари ходимлари катта муваффакиятларга эришганликларига карамай. халк хужалигини ва кишлок хужалигини, вилоятимиз ахолисини сифатли электр энергияси билан таьминлашда анчагина муаммолар хам йигилиб колди. Масалан, 1989 – 1990 йилларда Сурхондарё вилоятида якка тартибда уй – жойлар курилиши учун 41 мингдан купрок ер участкаси вилоят мехнаткашларига булиб берилди. Бу участкаларни электр энергияси билан таьминлаш учун 1990 – 1995 йилларга мулжалланган Сурхондарё вилоятини электр энергияси билан таьминлаш тугрисидаги тарихий режага бу уй – жойлар киритилмаганлиги натижасида янги уй – жойларни электр энергияси билан таьминлаш муаммосини хам келтириб чикарди.
Шунинг учун Сурхондарё электр тармокдари ходимлари электр энергияси кучланишининг ортишини хисобга олиб, янги уй – жой массивларини электр энергияси билан таьминлашда кушимча имкониятлардан фойдаланиш йулларини иэдаб топишга харакат килдилар. У кадар катта булмаган муддат 1980 -1994 йиллар ичида кучланиши 35 – 500 квт. булган подстанцияларнинг сони 59 тадан 123 тага, уларнинг куввати 842,6 минг ква. дан 2 миллион 630 ква.га, трансформатор нукталари 1495 тадан 2270 тага, куввати 145,6 минг ква.дан 284,4 минг ква.га, кучланиши 0,4 – 500 кв булган электр линияси 12795 километрдан 18261 килоиетрга купайди.
Бу йилларда Сурхон электр тармоклари маьмурияти, мухандис техник ходимлари ва ишчи хизматчилари вилоятдаги истеьмолчиларни электр куввати билан таьминлашнинг мустахкамлигини бир неча марта оширдилар. Вилоятда курилган барча 110 – 220 кв кучланишли подстанцияларнинг иккинчи навбати курилиб ишга туширилди. Вилоятда хусусан электрлаштириш 1963 йилда бошланиб, 1980 – 2008 йилларда узининг юкори нуктасига етди деб бемалол айтишимиз мумкин. Вохамизда бу утган йилларда курик ерларни узлаштириш, машина – насос станцияларини куриш, уларни электр знергияси билан таьминлаш масалаларини муваффакият билан амалга оширдилар. Вилоятимиз энергетиалари утган уттиз турт йил ичида123 тадан ортик трансформатор подстанцияларини, хар хил кучланишдаги 18300 километрлик электр линия ва кабель йулларини куриб ишга туширдилар. 1980 -1985 йилларда колхозлардан балансга кабул килинган электр тармокларини хам кушиб хисоблаганда хар йилги усиш 250 -300 километрга тугри келади.
Агар бундай юксалишни 1963 йилги курсаткич билан таккосланса йиллик усиш 27 бараварни ташкил этади. 1993 йилга келиб истеьмолчилар сони 170 минг нафарни ташкил килган булса, 1994 йилнинг бошларига келиб, вилоятимиз электр истеьмолчилари сони 183 минг абонентга етди. Агар 1963 йилда вилоятимиз электр тармоклари халк хужалигига 95,2 миллион квт. соат электр энергияси ишлаб чикариб сотган булса, 1994 йилга келиб, бу курсаткич 2 миллиард 196,2 миллион квт. соатни ташкил килди ва вилоятимиз халк хужалиги тармокларига ва ахолига 9 миллиард 201 миллон сумлик электр энергияси сотилди. Сурхондарё вилоятида электр энергияси ишлаб чикариш йил сайин усиб борди. Буни биз куйидаги жадвалдан хам куришимиз мумкин.

Йиллар

1940

11950

11955


11958

1
91960

1963

1964

1965

1970

1975

1978

1979

1980

Млн.квт. соат

9,9

17,5


32,5


62,7


76,7


135,8


176,6


165,0


24,8


3,5


2,8


2,5


1,0


Келажакда Сурхон вохаси энергетиклари хажм жихатидан жуда катта ва мухим ишларни хал килишлари керак. Чунки янги иктисодий бозор муносабатларига утилиши, нарх – навонинг, жумладан электр энергиси нархининг усиши уни топишнинг арзон ва осон йулларини кидириб топишга мажбур килмокда. Шу маьнода Сурхондарё дарёсида гидроэлектростанциялар куриш анча истикболли куринмокда. Шунингдек, хозирги вактда Музработ @@@@туманидаги катта коллекторларга кичик Гэсларни жойлаштириш жадвали тузилмокда. Бизнинг вохамизнинг табиий иклим шароити электр знергиясининг ноаньанавий манбаларидан, жумладан куёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш имконини беради. Бир суз билан айтганда, злектр знергияси тараккиёти бошка тармоклардан илгарирок бориши лозим, чунки вилоят халк – хужалигининг бошка тармоклари ривожи маьлум даражада унга богликдир.





Download 419,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish