Бугунги кунимиз хайр ва барокатларга тўла бўлсин.
Аллоҳим хонадонимизга барокатларини, роҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган доимий- доимий неъматларини сочиб қўйсин!
Роббим бизни муҳтожликдан, қўрқоқликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан, қарздорликдан, алжираб қолувчи қариликдан Ўзи асрасин!
Бошимиздаги тожларимиз жуфтларимизнинг умрларига, ризқларига, касбу корларига барокатлар берсин! Тупроқ олишса, олтин бўлсин, олтин бошлари омон булишсин. Ҳамиша оиламизнинг ҚИРОЛи бўлиб юришсин!
Фарзандларимизни тарбияларини Ўзингга топширдик Роббим. Уларни ҳам умрларига, ризқларига, наслларига, касбу корларига барокатлар бергин!
Ҳамиша кўрганда кўзларимизни қувнатгувчи, Роббимнинг фарзларига ''лаббай" дегувчи, Ислом арконларини сўзсиз бажаргувчи, ерда юргувчи ,,Қуръон"лар бўлишсин.
Ғамларини, кўзларида намларини кўрсатма, Роббим!
Орқамизда қолиб, хайрликлар ила, эҳсонлари ва Тиловатлари ила бизни эслагувчи!
Жаннатда Нурдан Тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!
Роббим ота- оналаримизни, яқинларимизни, дугонаю, биродарларимизни, жамики ер юзидаги мусулмонларни Ўзинг паноҳингда асра. Мусулмонларингга кенглик бер, Ислом динига ривож бер, ажру мукофотларини зиёда эт!
Роббим дардмандларга- шифо, қарздорларга - кенглик, ҳомиладорларга, оқ йўл, уйланиб, турмуш қурадиган ёшларга - Солиҳ жуфтлар насиб этгин!
Роббим бизлар орзу қилганимизданда яхшироғини, кутганимизданда афзалроғини, сўраганларимизданда хайрлироғини насиб айла!
Роббим Сендан ҳалол ризқ, нафли илм ва мақбул бўлгувчи амал сўраймиз.
Илмимизни зиёда эт! Шундай Қуръон ўқишга бир овоз бергинки... тиловатимизни эшитган одамнинг қалбида ғашлик бўлса, ўрнини меҳр ва муҳаббат эгаллаб олсин!
Жаннатда Жамолингни кўрмоқ учун ҳам Илм бер! Ихлос бер! Тақво бер! Роббим!
Роббим ! Ўзинг рози бўлган нарсани, бизга кўрсат! Ўзинг рози бўладиган нарсани бизга эшиттир! Ўзинг рози бўладиган нарсани бизга гапиртир! Тоатинг йўлида, бизни амал қилдир! Роҳматинг ва мағфиратинг, Фазлинг ва барокатинг эшикларини бизга очиб қўй! Ўйламаган томонимиздан бизни ризқлантир!
Оламга тинчлик, хотиржамлик, бахту саодат, меҳр ва мухҳаббат, шодлигу қувонч ва илм неъматларингни сочиб қўйгин, Роббим!
Дуоимдасиз! Қалбимдасиз, меҳру муҳаббатимдасиз!
Роббим
Қалби торликдан!
Қадри торликдан!
Қабри торликдан!
Паноҳингга қочаман!
Аллоҳ Бизга гўзал сабрни ва чиройли амалларни ҳамроҳ қилсин!
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатух.
Do'stlaringiz bilan baham: |