Бугунги кунда спорт миллатни дунёга танишда муҳим роль ўйнаши ҳеч кмига сир эмас



Download 67 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi67 Kb.
#47741
  1   2
Bog'liq
футбол ишқибозлигии(1)



МУХЛИСЛИК
А.Тўрақулов
НамДУ магистранти

Бугунги кунда спорт миллатни дунёга танитишда муҳим роль ўйнаши ҳеч кимига сир эмас. Жамоавий ёки якка кураш спорт турлари бўлсин унинг жаҳон ва қитъа миқёсидаги чемпионлари номи ҳамиша ўз мамлакатлари номи билан ёнма-ён эътироф этилади. Чемпионликкача бўлган жараён спортчилардан тинимсиз меҳнат, кучли ирода талаб этади. Шунингдек яна бир жиҳат борки спортчилар муваффақиятида катта ўрин эгаллайди. Бу муҳлислик. Муҳлислик айниқса жамоавий спорт турлари ҳусусан футболда муҳим аҳамият касб этади. Дарҳақиқат, ватиканлик руҳоний Тарчизио Бартоне айтганидек “Ҳеч қандай томоша ёки фильм 22 футболчининг тўп орқасидан югуриб юришидан кўпроқ томошабин тўплай олмайди”


Мазкур спорт тури юртимизга ХХ аср бошларида кириб келди. Қўқон шаҳри ўзбек футболига бешик вазифасини бажариб берди. 1) Қўқон жамоасининг илк ўйини Фарғона шаҳридаги ҳарбий горнизон жамоаси бўлади. Учрашув Қўқон жамоасининг кичик ҳисобдаги мағлубияти билан якунланади. Бу мағлубият Қўқонликлар ғурурини поймол қилади ва –“реванш”, ўйинига тайёргарлик кўришади. Орадан бир ой ўтиб Қўқондаги ўз майдонларида жавоб учрашувини ўтказадилар. Ўйинни кузатиш учун кўплаб мухлислар ташриф буюрадилар. Учрашув муросасиз ўтади. Шунга қарамай Қўқонлик йигитлар ғалабани тантана қилишади. Қўқонлик ишқибозлар орасида савдогарлар, бой одамлар пайдо бўлади. Жадидчиликнинг, ва умуман ўша пайт, ўлкамизнинг маънавий-маданий марказига айланган Қўқон шаҳрида юртимизнинг илғор ёшлари йиғилишганди. Футбол эса келажаги катта спорт тури эканлигини тушуниб етган бу маърифатпарварлар ҳар томонлама миллий ўзбек футбол жамоасини тузишга интилишади. Шу тариқа 1912 йили Қўқон шаҳрида “Мускоманда”(Мусулмонлар жамоаси) тузилади.[1] Илк жамоанинг оёққа туришида албатта мухлислар асосий ролни бажарганларини эслатиб ўтиш ўринли. Жамоанинг моддий таъминоти, ўша давр учун энг мураккаб масала бўлган тўп, футбол оёқ кийимлари футболга бефарқ бўлмаган қўқонлик ҳунарманд усталар томонидан тайёрлаб берилади. Секин-аста футбол томошаларининг кўпайиши билан ўйин ўтадиган майдон атрофида мухлислар сони орта бошлайди. Ўша давр футболи тез орада қўқонлик мухлисларни ўзига жалб қила олганинг асосий омили сифатида футбол жамоаси таркиби маҳаллий аҳоли вакиллари, аниқроғи Қўқон ёғ заводи ишчилари эканликларини алоҳида таъкидлаш мумкин. 2) Абдулла Солиев-цех бошлиғи, Исмоил Ниёзов-қўмита котиби, Ҳўжа Пўлатов-электр устаси қолганлари эса оддий ишчилар эди. “Мускоманда” ўйинларининг илк мухлислари Ёғ заводи, Чой қадоқлаш фабрикаси, “Зингер” фирмаси ишчилари ташкил этишган. Кейинчалик кўплаб маҳаллалардан футбол ишқибозлари ташриф буюра бошлаганлар. 1934 йилда Ўзбекистон кубогининг финал қисми Қўқон шаҳрида ташкиллаштирилади. Кубок учун 6 жамоа кураш олиб боради. Якунда барча ўйинларни ўз фойдасига ҳал эта олган Қўқонлик футболчилар кубокни бошлари узра кўтариб ғолиблик гаштини сурадилар. Кубокни қўлга киртилишида албатта маҳаллий мухлисларни қўллаб қувватлаб турганликларини алоҳида эътироф этиш жоиз. Ҳатто учрашувлардан бирида футболчилар бурчак тўпини амалга ошириш учун мухлислардан бироз ўринларидан сурилиб туришларини илтимос қилишганини кекса авлод вакиллари кўп эслашади. Бундан ҳулоса қилиш мумкинки Қўқон шаҳри нафақат ўзбек футболига, балки ўзбек футболи мухлислигига пойдевор вазифасини ўтаб берди.
Бугунги кун ўзбек футболи мухлислигининг мамлакат бўйлаб ривожланиш тарихи асосан иккинчи жаҳон урушидан сўнг ривожланганлигини кузатишимиз мумкин. Иккинчи Жаҳон урушигача бўлган даврда энг аввало аҳолининг турмуш тарзидаги оғир иқтисодий муаммолар турли кўнгилочар тадбирлар жумладан футболга бўлган эътиборнинг юқори бўлмаганлигининг асосий сабаби бўлган. Қолаверса футбол жамоалари сони кўп бўлмаганлиги ва аҳолининг маълум қатламида футбол спорт турига нисбатан[3] “шайтон ўйини”, “ёввойи ўйин” деган тушунча бўлганлиги ҳам кенг аҳолининг футболга оммавий қизиқишини чекланишига олиб келди.
ХХ асрнинг ўрталаридан бошлаб Совет ҳукумати томонидан ҳудудларда футболга бўлган эътибор кучайиши натижасида 1954-1956 йилларда Тошкент шаҳри марказида “Пахтакор” стадиони ҳашар йўли билан барпо этилади. Янги стадиондаги илк учрашувга 35 минг муҳлис ташрифи кузатилади. Айнан шу даврдан бошлаб “Пахтакор” ўзбек футболи ишқибозларининг дарди, ташвиши ва қувончига айланади. Ўтган асрнинг 60-80-йиллари оралиғи ўзбек футболи муҳлислари “Пахтакор” жамоаси атрофида бирлашишди. Мазкур давр муҳлислиги бугунги кун нуқтаи назари билан қараганда анча содда кўринсада ундаги асосий жозиба стадиондаги жонли муҳит, бўш ўриндиқларнинг деярли қолмагани, ўйиндаги ҳавфли вазиятларда муҳлислар тўлқини, гол бўлган вазиятларда эса ёнма ён ўриндиқдаги бир бирига нотаниш муҳлисларнинг ҳудди қадрдонлардек голни бирга нишонлашлари билан изоҳланади. Мухлислар учун стадион чин маънода ўзларини эркин ҳис этадиган, турмушнинг майда-чуйда, икир-чикир ҳаёллари унутиладиган масканга айланди. Шотландиялик машҳур дарвозабон Нилл Салливан айтганидек “Футболда ҳеч вақони тушунмасанг ҳам, жараённи кўриб ҳаяжонлаверасан”
ХХ аср сўнгги чорагидаги ўзбек футболи муҳлисларида футбол учрашувлари якунлангандан сўнг ҳам кўча куйда ўтган учрашувни соатлаб муҳокама қилишган гарчи футболни жонли кўришган бўлишсада эртасига чиқадиган спорт нашрларидаги мақолаларни ҳам чуқур таҳлил қилишган.
Бутун дунёни ларзага солган 1979-йилги 11-августдаги “Пахтакор фожиаси” футболимиз муҳлислари учун кутилмаган мусибат бўлди.[4] Машъум ҳодисада ҳалок бўлган футболчиларнинг жасадлари шу йилнинг 18-августда ватанларига келтирилди ва Тошкент аэропортида улар билан ҳайрлашиш мотам маросими ўтказилди. У ерга фақат руҳсатномаси борларгина кира олардилар.
Шунга қарамай, халқ ўз суйган футболчиларини охирги манзилга кузатишга чиқди. Аэропортдан то Боткин қабристонигача давом этган мотам жараёнида одамлар йўлнинг иккала томонида девор бўлиб турдилар, тобутларни олиб кетаётган машиналар остига халқ гул ташлар эди. Одамлар оқими кейин қабристонга борди. Тошкентда халқнинг оҳу-ноласи ва қайғу-ғами ҳукмрон эди, йиғламаган одамнинг ўзи қолмади. Шаҳар ва Республика бу карахтликдан анча вақтгача ўзига келолмай юрди. Янги таркибдаги “Пахтакор” жамоасининг Тбилисида бўлиб ўтган футбол матчида диктор аёл ҳалок бўлган футболчиларнинг номини ўқир экан, йиғисини тутиб тура олмади, уни кўрган 50 минг одамли стадиондаги кўпчилик мухлислар ҳам кўз ёшларини тўхтата олмадилар.”
”Баъзилар футбол бу- ҳаёт ва мамот масаласи дейишади. Бу ҳам ёмон фикр эмас. Ишонинг футбол бунданда муҳимроқ нарса” деган эди машҳур футбол мураббийи Билл Шенкли. “Пахтакор фожиаси” бугунги кунда ҳам чуқур қайғу билан эсланадиган воқелик сифатида тарихга кирди. Бугунги кун кекса авлод вакиллари орасида ҳаттоки таваллуд санаси мазкур санада бўлганлиги учун туғилган кунини нишонлашдан воз кечганлари бор. Пахтакор -79 хотираси ўзбек футболи муҳлисларини янада жипслаштирди. Бугун мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида марҳум пахтакорчиларни ёд олиб кўплаб турнирлар ташкил этилган. Ҳаттоки “Пахтакор-79”(Наманган вилояти Уйчи тумани) номи билан Ўзбекистон 1-лигасида иштирок этувчи жамоа ҳам мавжуд.
60-йилларда Фарғона ва Самарқандда, 70-йилларда Наманган ва Жиззахда футбол жамоалари ташкил этилиши ушбу ҳудуд муҳлислари учун тарихий воқелик эди. Мазкур жамоалар дастлаб профессионал фаолият юритишмаган бўлсада футбол учрашувларида мухлислар ўз суюклиларини ёлғизлатиб қўйишмаган. Футбол учрашувлари бўладиган кунлар муҳлислар учун чинакам байрамга айланиб кетган. Чекка ҳудудлардан пойтахтга ва вилоят марказларига минглаб муҳлислар оқими кузатилган. Соат 17-18 да бошланадиган ўйинларгага муҳлислар эрталабдан шошилишларига сабаб ўша куни чиқадиган футболга оид газетанинг навбатдаги сонини сотиб олиб ўйин вақтигача муҳлислар тўпланадиган жойларда қизғин муҳокамаларга киришишган. Бундай ҳолат Наманган, Фарғона, Самарқандда, анъана тусига кирган. Айниқса, наманганлик муҳлислар ўйин кунлари шаҳардаги собиқ Пушкин (ҳозирги Бобур) боғидаги “Беш чинор” чойхонасида ўзига хос учрашувлар йиғилишган. Бундай йиғинлар муҳлислар учун маълумот алмашиш, фикрлашиш имконини берган. Шу ўринда айтишимиз мумкинки бундай баҳсли учрашувлар телевидение ва радиода футболга оид кўрсатув ва эшиттиришлар камлиги футбол нашрлари сони чекланганлиги ҳолатида муҳлисларга информацион тақчилликдан чиқишда маълум маънода таскин вазифасини ўтаган. Наманган, Фарғона, Самарқанд, Андижон, Бухоро вилоятларида аҳолининг футболга бу даражада меҳр қўйишига яна бир сабаб кўнгилочар масканлар театр ва концертлар аҳоли эҳтиёжи учун камлик қилган ва бу бўшлиқни айнан футбол орқали тўлдиришга ҳаракат қилганлар. Яна шуни қўшимча қилиш мумкинки мухлислар футболдан шунчаки завқ олишларидан ташқари айнан футбол уларни мутоалага газета ва журналлар ўқишга мажбур қила олди.
ХХ асрнинг 90-йилларига келиб ўзбек футбол мухлислиги шуниси билан фарқланадики мазкур даврда сўзсиз етакчиликни Водий футболи қўлга олди. Бунга Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасининг 5 карра ва Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасининг 1996 йилда қўлга киритган чемпионлиги бўлди. Айниқса дерби мақомида ўтадиган “Навбаҳор”-“Нефтчи” учрашувларида 55-60 минг мухлислар бевосита стадионда кузатишлари ҳақиқий ажиотажни юзага келтирган.
ХХI аср футболи бутун дунёга янги номларни тақдим этгани каби муҳлислик маданиятида қатор ўзгаришлар ва янгиликлар пайдо бўлди. Энди муҳлислар футболда фақат ҳавфли вазиятларда ва гол пайти жунбушга келишдан ташқари ўз суюклиларини қўшиқлар куйлаб турли шиорлар билан кутиб олишни анъана тусига айлантирдилар. Сўнгги йилларда футбол жамоалари қошида Фан-клублар фаолият юрита бошлади. Бу давр мухлисларини турли тоифаларга ажратиш мумкин.
Биринчи тоифа- Ҳар қандай юмушини ташлаб бўлса ҳам, об-ҳаво шароити қандай бўлишидан қатъий назар ўз жамоасини бевосита стадионда қўллаб қувватловчи классик муҳлислардир. Бу тоифа вакиллари стадионда ажойиб атмосфера яратишдан ташқари футболчиларга мотивация бериб ўйин натижасига таъсир этишгача бора олиш қудратига эга мухлислардир. Дунё тажрибасида бу тоифага Англияда Ливерпул, Манчестер Юнайтед, Германияда Боруссия Дортмунд, Туркияда Фенербахчи мухлисларини мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Мамалакатимизда мазкур тоифага мансуб мухлисларни кўплаб вилоятларда ва шаҳарларда учратиш мумкин. Лекин классик футбол мухлислигининг сўзсиз етакчилари Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси муҳлисларидир. “Навбаҳор” мухлислари сафардаги учрашувларда ҳам ўз суюклиларини ёлғизлатиб қўйишмайди. Наманганлик мухлислар ўйин динамикасига қараб рақибга шунақанги босим ўтказишадики бундай ҳолат футболчиларнинг руҳий мувозанатига салбий таъсири ҳаракатларида намоён бўлади.
Айнан шу ҳақида Ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов “Бунёдкор” жамоаси бош мураббийи сифатида 2018-йилги мавсумда “Навбаҳор”-“Бунёдкор” (2-1) учрашувидан сўнг матбуот анжуманида шундай деган эди: “Ўйин чиройли бўлди. “Навбаҳор”га қарши сафарда ўйнаш менимча Бразилияга ҳам осон эмас. Лекин мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатдик деб ўйламайман. Шогирдларим жуда яхши ҳаракат қилишди. “Навбаҳор”ни ғалаба билан табриклайман. Ҳаёт давом этади. Шундай ўйинлар бизни янада кучли қилади.
“Навбаҳор”нинг 12-ўйинчиси яъни мухлислари жуда кучли. Улар рақибларига босим қилиб туришади. Футбол шуниси билан қизиқ”
“Навбаҳор” мухлислари юқорида айтганимиздек 80-90-йиллар мухлислик анъналарини нафақат сақлаб қолишди балки муҳлисликнинг замонавий жиҳатлари билан бойитиш. Наманганда мухлислар ўйин бошланишидан бир ярим, икки соат аввал стадионнинг асосий секторларини тўлдириб деярли қизил рангга бурканадилар. Турли шиорлар билан ўз футболчиларига энергия бериш билан биргаликда жўр бўлиб “Навбаҳор” мадҳиясини куйлашади. Бу ҳолат Ливерпул муҳлисларининг “You’ll never walk alone” қўшиғини ёдга солади. Таниқли шарҳловчи Ҳайрулла Ҳамидов ўзининг кўп шарҳларида “Навбаҳор”ни Англиянинг “Ливерпул”ига қиёс қилиши ҳам бежиз эмас.
“Навбаҳор”нинг амалдаги бош мураббийи россиялик футбол афсонаси Андрей Канчельскис жамоанинг бу йилги мавсумдаги Тошкентнинг “Локомотив” жамоасига (2-0) қарши учрашувдан кейинги матбуот анжуманида: “Улар (мухлислар) туфайли бугун Англия премьер-лигасидаги (АПЛ) фаолиятим ёдимга тушди. Мухлисларнинг қўллаб туриши доимо керак.”
Кейинги 10 йилликда жамоаларни қўллаб –қувваташда янги воситалар мусиқа чолғу асбоблари стадионларда пайдо бўлди. Мазкур воситалар орқали турли мусиқалар ижро этитлиб футболчилар “жанговар”лигини оширишда фойдаланилмоқда. Айниқса миллий терма жамоалар иштирокидаги учрашувларда жуда қўл келадиган услуб дейишимиз мумкин. Лекин, гоҳида ички чемпионат ўйинларида оҳанги тушунарсиз бўлган шовқинлар кўтарилиши ёши улуғ мухлислар эътирозига сабаб бўлмоқда. Баъзи жамоа мухлислари мусиқа асбоблари жўрлигида ўйин динамикасига номутаносиб тарзда шовқин кўтаришлари нейтрал мухлислар айниқса ойнаи жаҳон орқали кузатаётган мухлисларга ҳам эриш туюлади. Ҳаттоки, футболчилар жароҳат олиб, тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб турган пайтларида ҳам шўх мусиқанинг янграб туриши спорт этикасига ҳам, мухлислик маданиятига ҳам муносиб ҳаракат эмас.
Биринчи тоифа ҳақида кўп тўхталишимизнинг асосий омили айнан шу тоифа мухлислар юртимизда йилдан йилга камайиб бораётганидир. Мухлиссиз футболда ҳеч қачон жозиба бўлмайди. Ўзига ҳос мухлислар “армияси”га эга жамоалар юртимизда кўпайса фақат ўзбек футболи ютади.
Сўнгги 10 йилликда ўзбек футболида яна бир тоифа вужудга келдики бу тоифани иккинчи тоифа деб атаймиз. Иккинчи тоифага мансуб футбол мухлислари ўз жамоасининг бир йил мобайнида ўтказиладиган ўттизга яқин учрашувларнинг атига 5-6 тасини бевосита стадионда ўтказишади ҳолос. Қолган учрашувларни телевидение ва интернет орқали кузатишади. Жамоалари иштирокидаги учрашувлар ҳақидаги интернет сайтларидаги ҳабарлар остига изоҳ қолдириш билангина чекланадилар. Албатта шу ўринда меҳнат фаолияти туфайли стадионга бориш имконияти бўлмаган мухлислар бундан мустасно.
Мазкур тоифа мухлислар орасида сўнгги йилларда интернет хабарлари остида қолдирилаётган правокацион изоҳлар кўп ҳолларда мухлислар ўртасида кескин муросасизликларни келтириб чиқармоқда. Айнан иккинчи тоифа вакиллари кўпчиликни ташкил этувчи жамоаларнинг уй ўйинларида 2,5-3 минг мухлис кузатишади. Стадионларда мухлисларнинг кескин камайиши асосан пойтахт стадионларида кузатилмоқда.
Бу тоифа вакиллари орасида жамоасининг кетма-кет ғалабаларида стадионда бўлиб, мағлубиятлар бошланганда жамоасини ёлғизлатиб қўядиган вакиллар ҳам учрайди. Спортда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. “Ливерпул”нинг машҳур мураббийи Билл Шенкли “Агар мағлубият ёки дурангдан сўнг бизни қувватлашни истамасанг, ғалабадан сўнг ҳам бу ишни қилмай қўяқол” деган эди.
Футбол миллионлар ўйини мухлислик эса футболнинг жозибаси дейишимиз мумкин. Ушбу спорт тури ҳақоратларга эмас аксинча олқишларга бурканаган мухлисликни севади, ардоқлайди. Марказий секторларда тик турганча рақиб жамоа футболчилари ёки ҳакамни энг ёмон сўзлар билан ҳақорат қилаётган мухлис ёнида ўтирган беғубор болакай келажаги учун ҳам шу ишини тўхтатса бу албатта унинг ўзбек футболи мухлислиги учун қўшган улкан ҳиссаси бўлиб хизмат қилади. Суюкли жамоамиз мағлубиятларида ҳам уни қўллаб қувватлай олишимиз, рақибларимизнинг ҳалол ғалабаларини тан ола билиш бугунги замонавий мухлисликнинг олийжаноб кўринишидир. Футбол ҳарорати, хис ҳаяжонга лиммо-лим бўлган стадион, гол завқи қарийб бир асрдан ошибдики ўзбек футболининг ажралмас ва ўзгармас қисми бўлиб келмоқда.
Бугун интернет сайтларида соатлаб ўтириб “Навбаҳор” ёки “Насаф”нинг минглаб мухлисларини ўзининг ҳақоратли изоҳлари билан “сийлаётган” футболнинг виртуал мухлислари вақтлар келиб бугунги стадионларнинг ҳақиқий эгалари ҳақида ўз набираларига пичирлаб бўлса ҳам сўзлаб беришларига ишонгимиз келади. Футболнинг ашаддий мухлиси, инглиз драмматурги Жон Бойнтон Пристлининг асл футбол ҳақидаги “Инсонлар 22 ёлланган кишининг тўп тепишини томоша қилиш учун пул тўлашади дейиш худди скрипка дарахт шохи ёки “Гамлет” қоғоз ва сиёҳдан иборат нарса дейиш билан баробардир” деган фикри мозий футболи ва замонавий футбол учун берилган адолатли таърифдир.

Download 67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish