Бугунги кунда почта жўнатмаларни ташишда почта жўнатмаларини манзилга етказиб беришда, почта алоқаси тизимида маршрутлари бўйича почта алоқаси корхонасининг идоравий транспорти билан почта ташилади. Автомобиль типини танлаш учун дастлабки маълумотлар бўлиб почтанинг сони, автотранспортдан фойдаланиш шартлари, хусусан - йўл қопламалари, алмашув сони - тўхташлар, об хаво шароитлар, шунингдек фойдаланилаётган автомобиль типлари саналади. Почта жўнатмаларини турли транспортда ташишда транспорт воситаларининг ҳаракатланиш жадвали қатъий келишилиши талаб қилинади. Бунда асос қилиб магистрал транспортининг ҳаракатланиш жадвали қабул қилинади, унга бошқа маршрутлар бўйича транспорт воситаларининг ҳаркатланиш жадвали мувофиқлаштирилади. Почтали транспортнинг ҳаракатланиш жадвалини ишлаб чиқишда транспортнинг асосий тури алмашув пунктлари орқали ўтиш вақти, почта алмашув даврийлигининг нормативлари, почта жўнатмалари почта алоқаси корхоналарида ишлов беришнинг белгиланган назорат муддатлари, транспорт воситалари ҳаракатланишининг белгиланган тезлиги ва почта жўнатмаларининг айрим маршрутлардаги оқими ҳисобга олиниши керак. Почтали транспортнинг почта йўналишлари бўйича ҳаракатланиш даврийлиги почта алмашуви, уни ташиш, етказиб бериш, хат-хабарларни почта қутисидан олиш даврийлигининг нормативлари, почта жўнатмалари ва даврий нашрларга ишлов бериш ва етказиб беришнинг асосий назорат муддатларига мувофиқ белгиланади.
Бутун дунё почта маъмуриятлари учун почта жўнатмаларига хавфсиз, тез ва ишончли ишлов бериш ва уларни ташиш энг муҳим хизмат бўлиб ҳисобланади. Бутун дунёда катта ҳажмдаги почта жўнатмалари ва пул маблағларининг узатилиши туфайли уларни ўғирлаш, талон-тарож қилиш ва йўқ қилиш ошкора ва сон-саноқсиз таҳдидлари мавжуд. Почта жўнатмаларини кўчириш, сақлаш ва ташиш тегишли эътибор, кузатув ва қўриқлашни талаб қилади. Почтани кузатиш ва қўриқлаш почта жўнатмаларини беркитиш, почтани қабул қилиш ва топшириш, уни ташиш ва қўриқлаш тартибига қўйиладиган талабларни яхши биладиган, махсус ажратилган алоқа ходимлари (кузатувчи) томонидан амалга оширилади.
Почтани ташиш учун мўлжалланган транспорт воситаларига қўйиладиган талаблар-Почта вагонлари почта ва курьерлик жўнатмаларини сақлаш учун маршрут ва транзит омборхоналар билан жиҳозланган бўлиши керак. Омборхоналарнинг ташқи эшиклари ичкаридан ёпилиши ва ишончли беркитиладиган қулфга эга бўлиши керак. Омборхоналарнинг ички эшиклари калит билан қулфланиши ва пломбалаш учун мосламага эга бўлиши керак. Почта вагонининг саралаш хонаси ҳужжатлар ва эксплуатацион материалларни сақлаш учун металл жавонлар билан жиҳозланган бўлиши керак. Жавонлар ишончли беркитиладиган қулфларга, муҳрлаш ёки пломбалаш учун мосламаларга эга бўлиши ва вагон полига ишончли маҳкамланиши керак. Почта вагонининг ойналарида, унинг ўлчамларига мос келадиган ҳимоя панжаралари ўрнатилган бўлиши керак. Кузов-фургон типдаги автомобилнинг кузови тўлиқ ёпилган, мустаҳкам бўлиши, тегишли шамоллатиш, ёруғлик тизими билан жиҳозланган бўлиши, шунингдек тирқишларга эга бўлмаслиги керак.
Ушбу почта транспортларида почта жўнатмалари жўнатилади ва қабул қилинади. Почта транспортларида: а) хатлар (оддий, буюртма, қиймати эълон қилинган); б) почта варақчалари (оддий, буюртма); в) бандероллар (оддий, буюртма, қиймати эълон қилинган); г) секограммалар (оддий, буюртма); д) посилкалар (одатдаги, қиймати эълон қилинган); е) майда пакетлар (оддий, буюртма); ж) тезкор почта жўнатмалари; з) тегишлича ўрамдаги босма нашрлар почта транспортларида ташилади. Хозирги кунда почта жўнатмаларини ташиш ва манзил бўйича етказиб беришда қулай транспорт воситаларидан фойдаланилмоқда. Бугун нафақат “Ўзбекистон почтаси” АЖ балки дунёнинг ривожланган давлатларида почта жўнатмаларини манзилга етказиб беришда хар томонлама қулай арзон хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланилмоқда. Шунга кўра почта жўнатмаларини ташишни ташкил этиш ва ривожлантиришда янги транспорт воситаларидан фойдаланилмоқда мақсад почта жўнатмаларини қисқа муддут ичида белгиланган манзилга етказиб бериш. Ушбу транспорт воситаларига замонавий қуёш нурларидан қувват олиб харакатланадиган, электр токидан қувват олиб харакатланадиган транспорт воситалари шулар жумласидандир.
Почта жўнатмаларини ташишни ташкил этиш ва ривожлантириш орқали; * хизмат кўрсатишда вақтдан ютиш. * ортиқча сарф харажатга йўл қўймаслик. * инсон ресрусларидан оқилона фойдаланиш. * хизмат кўрсатиш худуд қамровини кенгайтирш ва бошкалар шулар жумласидандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |