«Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш ҳақида»
ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
Қонун лойиҳасида чиқиндилар билан боғлиқ
ишларни амалга ошириш
борасида аниқ ваколатли давлат органини белгилаш кўзда тутилмоқда. Мулкчилик
шаклидан қатъи назар, соҳада фаолият кўрсатаётган юридик шахсларга шарт-
шароит
яратиб бериш, ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш, маиший
рўзғор чиқиндиларини утилизация қилишни ташкил этган ҳолда атроф-муҳитга,
инсонлар соғлиғи ва мулкига салбий таъсирини камайтириш билан боғлиқ меъёрлар
белгиланаяпти. Чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасини ривожлантиришда иқтисодий
усуллардан фойдаланишни йўлга қўйиш, хорижий инвестицияларга йўл очиш,
ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ҳисобига замонавий чиқициз ва
камчиқитли технологияларни жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш
мақсадга мувофиқдир.
Ҳозирги
пайтда Соғлиқни сақлаш
вазирлиги
томонидан тиббиёт
чиқиндилари, яъни патоген микроорганизмлар билан зарарланган махсус
чиқиндиларни йўқ қилиш ва зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда. Аммо,
бундай чиқиндилар қайси тоифага мансуб, уларга қандай ёндашиш зарурлиги ушбу
қонуннинг бирон моддасида акс этмаган.
Шунинг учун қонунга «хавфли
хусусиятга эга бўлган махсус (специфик) тиббий ва биологик чиқиндилар»
тушунчасини киритиш таклиф этилмоқда.
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг чиқинди билан боғлиқ
ишларни амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари ишлаб чиқариш чиқиндиларининг
бугунги кундаги ҳолати юзасидан мониторинг ишларини
амалга оширишга оид
меъёр билан кенгайтириш зарур деб ҳисобланмоқда.
Маиший-рўзғор чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш
юзасидан
корхоналарни
ривожлантириш,
техник
қайта
жиҳозлаш
ва
модернизациялашда инвестицияларни жалб этиш ҳамда соҳада рақобат муҳитини
яратиш мақсадида мутасадди агентликка қўшимча ваколатлар бериш кўзда
тутилмоқда.
Шунингдек, чиқиндиларни тўплаш ва қайта ишлаш соҳасининг қонунда
белгиланган молиявий манбалари қаторига хорижий инвестицияларни ҳам қўшиш
таклиф этилаяпти.
Қонун лойиҳасида кўзда тутилаётган аксарият ҳуқуқий меъёрлар партиямиз
дастурида иқтисодиётни ривожлантириш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва
эркинликларини
таъминлаш, аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан
белгиланган вазифалар ижроси билан бевосита боғлиқдир.
Хусусан,
мамлакатимизда
атроф-муҳитни
муҳофаза
қилиш,
аҳоли
саломатлигини ҳимоялаш, табиий ресурслардан оқилона
фойдаланиш ва экологик
хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган ислоҳотлар янада изчил давом этиши,
чиқиндилар бўйича муаммоларни ҳал этишда амалга
ошириладиган ишларнинг
ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиши партиямиз электорати манфаати нуқтаи
назаридан муҳим аҳамиятга эгадир.
Ҳозирда мазкур қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш ишлари олиб
борилмоқда. Бир сўз билан айтганда, «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонунга ҳаётнинг
ўзи тақозо қилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг
киритилиши мамлакатимизда
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишлари такомиллашишига,
чиқиндилар қайта
ишланиши ривожланишига, энг муҳими, экологик маданият,
иқтисодиёт юксалишига хизмат қилади, деб ҳисоблаймиз.
Саттор РАҲМАТОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси.