Бугун Ўзбекистон Республикаси-иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган, тўхтовсиз ривожланаётган давлат



Download 3,14 Mb.
bet81/149
Sana24.02.2022
Hajmi3,14 Mb.
#242499
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   149
Bog'liq
Yuk va yo'lovchi TTQ

8.7. Юкларни идишларсиз ялпи ташиш

Идишсиз юк деб қадоқламасдан ва жойлар ҳисобисиз ташишга қабул қилинадиган сочма ялпи юклар: кўмир, руда, торф, қурилиш материаллари ҳисобланади. Ташиш, сақлаш ва қайта юклашда ҳисобга олинадиган юкларнинг асосий физик-кимёвий хусусияти қуйидагилардан иборат: заррачаларнинг ҳажми ва шакли, гранулометрик таркиби ва бўлаклилиги, солиштирмама зичлиги, намлиги, табиий эгилиш бурчаги, абразивлиги, коррозиялиги, ёпишқоқлиги, заҳарлилиги, портлашга хавфлилиги, ўз ўзидан ёнувчанлиги, ёпишқоқлиги ва музловчанлиги.


Заррачаларнинг катталигига кўра (гранулометрик таркиби) идишсиз юклар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: жуда йирик (заррачалар ҳажми 320 мм дан зиёд), йирик (161-320 мм), ўртача (61-160 мм), майда (10-66 мм), донадор (0.5-9 мм), кукунсимон (0.05-0.49 мм), чангсимон (0.05 ммгача).
Гранулалар ҳажми 13 ммдан катта бўлмаган, шунингдек 50 фоизи 13 мм дан кам бўлган заррачалардан иборат бўлган идишсиз сочма юклар майда фракция юклари дейилади.
Юклар сочма зичлигига кўра енгил–0,6 т/м3 гача (торф, қипиқ), ўртача 0,6-1,1 т/м3 (тошкўмир, шлак), оғир 1,1-2 т/м3
Идишсиз юклар ташиш ва сақлаш шароитига кўра икки гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳга кўмир, торф, сланец, шағал, қум, лой, қанд лавлаги ва ҳ.к., яъни ярим вагон ва платформада ташиладиган ва очиқ омборларда сақланадиган юклардан ташкил топган. Иккинчи гуруҳ цемент, оҳак, алебастр, минерал ўғитлар қаби ёпиқ ёки махсус вагонларда ташиладиган ҳамда ёпиқ омборлар, элеваторларда сақланадиган юклардан иборат.
Идишсиз юкларни ёпиқ вагонларда эшик тўсиқлар ўрнатилади (тахта, шчит, крафт қоғоз ёки тараланган юклар).
Идишсиз юклар оқими тўхтовсиз бўлади. Улар асосан йирик корхоналарда ортилади ва туширилади.
Ташиш шароити. Идишсиз ташиладиган юклар рўйхати қоидаларда келтирилган (1 қисм, 19 бўлим).
Юкни ташишга тақдим этишда юк жўнатувчи юк хатининг “Жойлар миқдорида” графасида “Идишсиз” деб белгиланади. Тарадаги идишсиз юклар ҳам жойлари саналмасдан ташишга қабул қилинади. лекин юк жўнатувчи ихтиёрига кўра бир вагондаги жойлар миқдори 1500 дан ортиқ бўлмаса уларнинг жойини санаб қабул қилиш мумкин.
Идишсиз юклар вагон тарози майдонида тўхтатилган ҳолда вагон тарозиларда тортилади.
Тара массаси трафарет бўйича қабул қилинади. Идишсиз юклар массаси ўлчаб аниқланади.
Ялпи юклар массаси камайтирилмаган ҳолда жўнатиш маршрутлари бўйлаб жўнатилганда юклар маршрутлар бўйича вагонлар гуруҳи билан жамланади (ГУ-27е форма).бунда ташиш йўл ведомости билан расмийлаштирилади (ГУ-29б форма) ва маршрутга вагон варақаси тузилади (ГУ-38б форма).
Йўл давомида аниқланган носозликлар умумий формадаги далолатнома билан расмийлаштирилади. Ажратиб қолдирилган вагонга қўшимча йўл ведомости тузилади, йўл ведомости ва юк хатида далолатнома ва қўшимча йўл ведомостининг рақами кўрсатилади. Далолатнома нусхаси ҳужжатларга илова қилинади. ажратилган вагон ҳақида маълумот умумий вагонлар листидан ўчирилади. Ажратилган вагонга янги вагон варақаси тузилади.
Манзил бекатга ажратилган вагонда келтирилган юкни беришда тижорат далолатномаси тузилади. Далолатнома нусхаси юк олувчига берилади.
Кўмир ва қоқс ўз ҳажмига кўра темир йўлда ташиладиган юкларнинг асосий юк айланишини ташкил қилади. Тош кўмир тушириш жараёнида аралашиб кетишининг олдини олиш мақсадида тур ва маркаларга кўра тақсимланиб, улар ташиш ҳужжатларида акс эттирилади. Кўмирни ташиш ва сақлаш жараёнида унинг ўз-ўзидан алангаланиш, шамолда учиш, музлаб қолиш, парчаланиш хусусиятларини ҳисобга олиш зарур.
Тошкўмир ва қоқс фақат ярим вагонларда ташилади. Ярим вагонлар созланган ва тушириш юкларида техник шароитларда кўрсатилган тешикларга эга бўлиши зарур. қоқсланадиган кўмирни ташиш учун ажратилган вагонлар ахлат ва қумдан тозаланади. Ортилган вагонлар тортилади ва техник меъёрга мувофиқ яна тўлдирилади ёки камайтирилади. Кўпгина шахталарда бункерли ортиш-тарози мосламалари қўлланади. Улар ортиш жараёнида ўлчаш қобилиятига эга.
Торф узоқ бўлмаган масофаларга ташилади. Торф ташиш учун муталли торф ташийдиган ярим вагон-хопперлар ёки бортлари кўтарилган оддий ярим вагонлар қўлланади.
Руда ва флюс жўнатиш маршрутлари билан ташилади. Улар ярим вагонлар ва махсус ҳаракатдаги таркибларда ташилади. Руда концентратлари, руда ва ноёб металлар концентратлари ёпиқ вагонлар ва махсус контейнерларда ташилади.
Цемент ёпиқ вагонларда тарага жойланган ёки идишсиз ҳолда махсус ўзи бўшатиладиган цистерна-цементовозлар, шунингдек, махсус контейнерларда ташилади. Махсус вагонларда цемент махсус тушириш мосламаларига эга бўлган йирик корхоналаргагина ташилади.
қурилиш ғишти очиқ ва ёпиқ вагонларда ва махсус контейнерларда ташилади. Платформага ортишда ғиштлар бортдан баланд қилиб тахланади.
Қанд-лавлаги ташиш учун ечиладиган тўсиш шчитлари билан жиҳозланган платформалар ва ярим вагонлар қўлланади. қанд лавлаги ташиш учун маҳаллий ҳалқа маршрутлари қўлланилади.

Download 3,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish