Буддавийлик Режа



Download 43,39 Kb.
bet2/3
Sana21.02.2022
Hajmi43,39 Kb.
#68385
1   2   3
Bog'liq
buddavijlik

Необуддизм XX асрнинг 40-50-йилларидан бошлаб кенг тарқала бошлаган диний-идеологик оқим бўлиб, Бирма, Таиланд, Лаос, Вьетнам маҳаллий зиёлиларининг озодлик ва миллий уйғониш ҳаракати билан боғлиқдир. Унинг асосида янги замон талабига жавоб бера оладиган бунёдкор ғояларни тарғиб қилиш, пайғамбар ва авлиёларни яратиш, тақводорлик ва таркидунёчиликни рад этиш, “карма” каби масалалар ётади. Ақл-идрокнинг аҳамиятсизлиги, диннинг нажоткорлиги эътироф этилиб, буддавийлик ғояларини тушунтиришда билиш назарияси, психоанализ усулларидан фойдаланилади. Миллий озодлик курашида фаол қатнашган необуддизм оқими диний-ислоҳотчилик ҳаракати кучайишига катта таъсир кўрсатган.
Ғарбда Орол ва Каспий денгизи бўйлари, Жанубда Ҳинд дарёсининг қуйи оқими, Шарқда Хўтан (Хитой)дан Банорас (Ганг дарёси бўйидаги шаҳар)гача чўзилган Кушонлар империясининг бошқа мамлакатлар билан иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқаларининг яхшиланиши, савдо-сотиқнинг ривожи янги шаҳарларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Кушонлар даврида буддавийликка катта аҳамият берилгани, диний расм-русумларни бажаришга алоҳида эътибор билан қаралгани боис махсус ибодатхоналар бунёд этилиб, буддавийлик халқ турмуш тарзининг муҳим таркибий қисмига айланиб борди, маданият ривожига кучли таъсир кўрсатди. Буни ўша даврда Бақтрия-Тохаристоннинг энг тараққий этган маданият марказларидан бири бўлган Термизнинг маданий-маънавий ҳаётида буддавийликнинг ўрни мисолида кўриш мумкин.
Милоддан аввалги 1-асрда Термизда буддавийлик устувор мавқега эга бўлди. Бунда шаҳар задагонларининг буддавийликни қабул қилиши ва ибодатхоналар қурилишига ҳомийлик қилишлари муҳим аҳамият касб этган. Қоратепа ва Фаёзтепа ибодатхоналари энг катта саждагоҳлардан ҳисобланган. Уларда Будданинг лойдан ясалган катта ҳайкали ва ступалар бўлган. Ибодатхоналар одатда ер ости ва ер усти қисмларидан иборат бўлган. Бу ерда алоҳида ступалар ҳам мавжуд бўлиб, улар оқ мармардан маҳорат билан ишланган Будда ҳайкалчалари билан безатилган “Зўрмала” ступаси маҳобати билан ажралиб турган. Ступалар бир неча баландликда тўртбурчак шаклда бунёд этилган. Ступа усти гумбазсимон қилиб ишланиб, унга ёғоч ёки тошдан ясалган лангар ўрнатилган. Бу лангарларда тошдан ясалган бир неча соябон бўлиб, буддавийлар уни “чатра” деб аташган. “Чатра” муқаддас дарахт тимсолидир.
Ступа коинот рамзи ҳисобланган. Уйларда Будда ҳайкали қўйилган махсус ибодат қиладиган хоналар бўлган. Кейинчалик Будда ҳайкаллари ёнига боддҳисаттваларнинг лойдан пиширилган кичкина ҳайкалчалари қўшилган. Ушбу ҳолат ҳам шаҳар аҳолиси ҳаётида буддавийлик алоҳида аҳамият касб этганини кўрсатади.
Фаёзтепа “вихара” (санскритча – кулба, бошпана, буддавий роҳибларнинг ёмғир мавсуми вақтида яшайдиган кулба, ҳовли ва боғдан иборат бўлган жойи,) услубидаги ибодатхона бўлиб, унинг марказида диний маросимлар ўтказилган. Ибодатхона билан ёнма-ён жойлашган ступадан олтин суви юргизилган, сопол ва мармардан ясалган ҳайкаллар топилган. Бу ердан мармартошдан нафис ишлов бериб ясалган муқаддас “Боддха” дарахти остида ўтирган Будда ва унинг икки томонида турган икки роҳиб ҳайкали ҳам топилган.
Қоратепа харобасидан шимолий Бақтриядаги энг катта ва маҳобатли ступа топилганини алоҳида қайд этиш лозим. Бизгача ступанинг асоси ҳамда зинапоянинг икки томонида жойлашган кичик ступалар, ўша даврга тегишли ёзув намуналари сақланиб қолган.
Кушон подшолигининг дастлабки пойтахти Далварзинтепа ўрнида бўлган. Кушонлар ҳукмдори Канишка даврида Далварзинтепа шаҳар сифатида шаклланиб, савдо-сотиқ марказларидан бирига айланган. Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида жойлашган Далварзинтепа (қалинлиги 10 метргача бўлган қудратли мудофаа девори билан ўраб олинган қалъа шаҳар) мажмуасидан Будда ибодатхонаси ва аслзодалар дафн этилган даҳма, шунингдек, олтин хазина тўлдирилган икки ярим метрли сопол кўза топилган. Булар буддавийликнинг ўша давр халқлари ижтимоий-маънавий ҳаётидаги мавқеи ва бошқа маҳаллий динлар ўртасида эгаллаган ўрнини кўрсатади.
Марказий Осиё халқлари қадимги тарихи ва маданияти ривожида буддавийлик муайян ўрин эгаллайди. Бунга Марказий Осиё ҳудудида жойлашган Далварзинтепа, Қува, Зартепа, Қоровултепа, Айритом мавзеларидан топилган археологик қазилмалар, жумладан, Шакьямуни санамлари, ҳайкалчалар, рамзий ғилдираклар ва ступа қолдиқлари, шунингдек, мармардан ясалган ва жуда яхши сақланган Будда ҳайкали аниқ далолат беради.
Қадимги Термиз харобаларидан топилган йирик ибодат мажмуасида 25 та Будда комплекси (Будданинг тикка турган, ўтирган ва ётган ҳолдаги ҳайкаллари 3-4 метргача баландликда лой-ганчдан ишланган) борлиги аниқланган.
Қоратепада топилган археологик ёдгорликлар ер усти ва ғор ичида жойлашган ибодатхона, сарой, роҳиб (зоҳид) учун мослаштирилган ҳужралардан иборат бўлган. Археологик қазилмалар натижасида топилган ёдгорликлар буддавийликнинг ўша даврдаги мавқеи ҳақида хабар беради. Шунингдек, аждодларимизнинг юксак моддий маданияти, дини, урф-одати, тафаккур тарзи ҳақидаги тасаввуримизни бойитишга хизмат қилади.
Ҳозирги даврда буддавийлик Жанубий, Жанубий-шарқий, Шарқий Осиё мамлакатлари Шри Ланка, Ҳиндистон, Бирма, Таиланд, Лаос, Мўғулистон, Камбоджа, Въетнам, Хитой, Сингапур, Бутан, Нeпал, Малайзия, Корeя, Япония, қисман Европа ва Америка қитъаси, Россиянинг Тува, Бурятия, Қалмиқистон каби ҳудудларида кенг тарқалган. 700 миллиондан ортиқ киши буддавийликнинг турли йўналишларига эътиқод қилади. Ҳозирда буддавийлик Япониянинг давлат дини ҳисобланади.



Download 43,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish