Бутун жаҳон ёшлар кунига бағишлаб ўтказилган давра суҳбати баённомаси
10 .11.2021 йил
Самарқанд шаҳри
Раис: Ж. Юсупов
Котиба: Г. Нажимова.
Қатнашдилар:
Маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор
ўринбосари Ж.Юсупов. АРМ ходимлари,
Ёшлар иттифоқи етакчиси Ш. Насруллаев, ўқувчилар
Кун тартиби:
«Ватан келажаги ёшлар қўлида» мавзусида маъруза.
Маърузачи: Ш. Насруллаев – Ёшлар иттифоқи етакчиси
ЭШИТИЛДИ:
Ш. Насруллаев: Ҳар йили 10 ноябр куни “Бутун жахон ёшлар куни” нишонланади. Келажак тақдири қулида бўлган ёшлар инсоният ва табиат олдидаги бурчларини бажариши ва соғлом турмуш тарзини олиб бориши учун нималарга эътибор бериши ҳамда бу борада қандай вазифаларни бажариши кераклиги ҳакида қисқача тўхталди. Ўзбекистонда ёшларининг билим олиши, ўз истеъдодини камол топтириши, ўз маҳоратини намоён этиши учун барча имкониятлар яратилганлиги ва бундан фойдаланиш барча ёшлар учун баробар эканлиги таъкидланди. Бизнинг коллежда хам турли фан ва спорт тугаракларининг фаолият юритаётганлиги, битирувчиларга ўз бизнесини юритиш учун кредит олишга ёрдам бериш бунинг яққол далилидир.
Тадбир сўнгида Ш. Пайазов. маъруза юзасидан ўз фикрларини билдирди.
Ўкувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Қарор қилинди:
1.Ж.Юсуповнинг маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.
2.Маъруза барча гурух маънавият соатларида ўкиб эшиттирилсин.
Раис: Ж.Юсупов.
Котиба: Г. Нажимова.
« Одам савдоси» мавзусида ўтказилган конференция
баённомаси
19 .11.2021 йил
Самарқанд шаҳри
Раис: Ж. Юсупов
Котиба: Г. Нажимова.
Қатнашдилар:
Маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор
ўринбосари Ж. Юсупов, АРМ ходимлари, ўқувчилар.
Кун тартиби:
“Одам савдоси глобал муаммо” мавзусида маъруза.
Маърузачи: Маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Ж.Юсупов.
ЭШИТИЛДИ:
Ж.Юсупов маърузасида хозирги кунда глобал мавзулардан бири бўлган одам савдоси, унинг оқибатлари ҳакида сўзлади. Ёшлар ўртасидаги пулга ҳавас, шоҳона ҳаёт орзуси, енгил ҳаёт кечириш иштиёқи одам савдоси билан шуғулланувчи манфур кимсаларга қўл келмокда. Бунинг оқибатида иродаси суст, маънавий онги паст бўлган ёшлар одамфурушлар тўрига тезда илинмоқда. Шарқ ва Осиё давлатларига мажбуран олиб кетилган ёшларни ажал домидан қайтариб келиш,уларни доимий иш ва ўқиш жойларига жойлаштириш, уларга тиббий ва руҳий ёрдам бериш учун давлат томонидан фаолият юритувчи тегишли ташкилотлар очилган ва бу борада кенг куламли ишлар олиб борилмоқда. Ўкув юртлари ва маҳаллаларда ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини унумли ўтказиш учун турли ташкилий ишлар ва тадбирлар ўтказилмокда.
Ж.Юсупов сўзга чикиб, маърузада келтирилган фикрларга қўшимча тариқасида коллежимизда бу борада олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталди.
ҚАРОР КИЛИНДИ:
1. Ж.Юсупов маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Гурухларда маъруза муҳокама қилинсин.
Раис: Юсупов.Ж
Котиба: Г. Нажимова.
“Ўқитувчилар ва мураббийлар” байрамига
Do'stlaringiz bilan baham: |