Бруцеллёз инфекцияси. Бруцеллёз касаллигининг этиологияси, эпидемиологияси, патогенези



Download 98,5 Kb.
bet3/5
Sana11.06.2022
Hajmi98,5 Kb.
#656134
1   2   3   4   5
Bog'liq
Бруцеллёз

ПАТОМОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАР.
Бруцеллёздаги патоморфологик ўзгаришлар полиморф ҳисобланади. Булар турли орган ва тўқималарда ривожланади. Лекин кўп холларда бириктирувчи тўқима, лимфатик аппарат шикастланади. Шикастланиш характери ва намоён бўлиши босқичлари патологик жараён ривожланиш фазасига боғлиқ. Касалликнинг ўткир фазаларида лимфатик тугунлар (экссудатив яллиғланиш ўзгаришлари) ва турли органларда ретикулогистоцитар ҳосилаларида сероз яллиғланиш кузатилади (жигар, талоқ, суяк кўмиги). Инфекцион реактив васкулит ривожланади. Касалликнинг ўткир ости ва сурункали фазасида специфик бруцеллёз гранулемалар пайдо бўлиши билан характерланадиган яллиғланиш асоратлари кузатилади. Бу гранулемалар эпителоид, ретикуляр плазматик ва бирламчи гигант кўп ядроли ҳужайралардан иборат. Касалликнинг инфекцион аллергик характери томирлар, бириктирувчи тўқима, системали шикастланиш ва реактив ретикулоэндотелиоид ривожланиши билан характерланади.
КЛИНИК ШАКЛЛАРИНИНГ ТАСНИФИ.
Ҳозирги вақтда баъзи бир модификациялар билан бруцеллёзнинг Г.П.Руднева (1949) ва Н.И.Рагоза (1941) бўйича таснифланади. Г.П.Руднева ўзининг классификациясида касалликнинг кечиши, тузилиши, кечиши оғирлиги ва келиб чиқишига қараб асосан эътибор бруцеллёзнинг сурункали шаклида висцерал органлар, суяк-бўғим, нерв, урогенитал тизим шикастланиши билан биргаликда кечишига, ҳамда унинг бошқа ўткир ва сурункали инфекциялар билан қўшилиб келишига эътибор берган.
Лекин Руднев Г.П. классификациясида сурункали бруцеллёз латент шаклда кечиш, тизимли вариантда кечиши эътиборга олинмаган.
Руднев Г.П. классификацияси бўйича бруцеллёз.
1.Ўткир
2.Ўткир ости
3.Сурункали
4.Рецидуал
Бруцеллёз клиникаси Рагоза Н.И. классификацияси ва Маджидов В.М. модификацияси қўшилиши бўйича изоҳланади.



Компенсациялашган
инфекцион даври



Махаллий ўзгаришларсиз
Давом этадиган септик давр
Декомпенсация

Турли маҳаллий ўзгаришларсиз
Пайдо бўлгандан сўнгги ярим ўткир ва сурункали давр декомпенсация субкомпенсация

Компенсациянинг
тикланиш даври

Метабруцеллёз ва парааллергик постбруцеллёз ҳолатлар фазаси

Бирламчи латент шакли

Ўткир септик шакли

Септико-метастатик шакли Первично– хроническая форма:
А) яширин
Б) клиник яққол намоён бўлиши
Иккиламчи сурункали шакли

Иккиламчи латент шакли

Ўтказилган бруцеллёз қолдиқ белгилари

КЛИНИК КЎРИНИШИ. Бруцеллёздаги инкубацион давр давомийлиги 2-5 ҳафта атрофида бўлади, профессионал гуруҳ шахсларида 8-12 ҳафта ва ундан кўп, продромал даврда беморда умумий ҳолсизлик, таъсирчанлик, уйқуни бузилиши, иштаҳа пасайиши, оёқ-қўлларнинг қақшаб оғриши, тана ҳароратини субфебрил даражагача кўтарилиши ва бошқа симптомлар бўлади. Беморлар бу даврда ушбу симптомларга аҳамият бермасдан доимий иш фаолиятини давом эттиради. Продромал давр тугаши биланбеморларда бруцеллёз клиникаси намоён бўлади. Баъзи ҳолларда касаллик ўткир бошланади: қалтираш, тана ҳароратининг ошиши,терлашнинг кучайиши , тананинг қақшаб оғриши, организмнинг интоксикация симптомларини кучайиб бориши. Бошқа ҳолларда қалтираш кўринишида касалликни симптомологиясини аста ривожланиши билан кечади.Бемор қизиб кетиб,оғзи қуриб , ҳароратни аста-секин кўтарилиши , кейинчалик эса бу касалликни асосий симптоми бўлиб қолади.Охирги йилларда бруцеллёз клиникаси эволюцияси кузатилади. Бу касалликни ўткир септик ва септик метастатик формалари билан касалланган беморлар сонини камайиши ва бруцеллёз сурункали ҳамда латент формалари билан касалланган беморлар сонини ошиши билан намоён бўлади. Бруцеллёзнинг бирламчи латент формаси бруцеллёз билан зарарланган бўлса ҳам организм кучли ҳимоя кучи сабабли клиник белгилар намоён бўлмаган , лекин бруцеллёзга мусбат серологик реакциялар (Райт, Хеддлсон) кузатилган беморлар латент форма шахслари сифатида рўйхатга олинади. Ўткир септик форма-1 ҳафтадан 1-2 ойгача давом этган инкубацион двар тугаган тугагандан кейин клиник белгилар пайдо бўлади. Касалликнинг ўткир босқичи бир неча кун, ҳафта ва 1-3 ойгача ва ундан кўп давом этувчи иситма (ремиттрловчи , интермиттрловчи ва бошқа типлари) билан кечади. Ҳаракат эгрилиги тўлқинсимон характерда бўлади. Шунинг учун бруцеллёз қайталанувчи иситма ҳам деб номланади. Яна бунда суткада бир неча марта қайталанувчи қалтирашлар, терлаш, бунда бемор кўп марта ётоғини алмаштиришга тўғри келади.Бемор уйқуси ва иштаҳаси юқори ҳароаратда ҳам унчалик бузилмайди.беморнинг умумий аҳволи эса қониварли бўлади. Кўпинча чов соҳаси, қўлтиқ ости, жағ ости, ва бошқа тугунлари катталашиши кузатилади. Беморларда йирик бўғимларда учувчи оғриқлар кузатилади. Кўпинча жигар ва кам ҳолларда талоқ катталашиши кузатилади.Жинсий аъзолар шикастланиши мумкин. Юрак-қон томир системаси томонидан юрак тонларини бўғилиш, гипотония ва бошқалар кузатилади. Переферик қонда ўзгаришлар кам миқдорда , лейкопения, нейтропениява нисбий лимфоцитоз, ЭЧТ тезлашиши кузатилади. Диагностика учун махсус муҳитга қонни ,седак кўпинчалик экиш тавсия этилади. Бу даврда серологик реакциялар (Райт, Ходделсон, РСК, РНГА ва бошқалар) юқори типларда мусбат ҳисобланади. Бу даврда оресизмда специфик аллергизацияси. Тўлиқ ривожланмагани учун специфик аллергик пробаларкам миқдорда мусбат ёки манфий бўлиши мумкин. Септико-метастатик форма (ўткир ости) бруцеллёзнинг ўткир ости формаси патологик жараённинг давоми ҳисобланади. Бу форма клиник белгиларнинг яққол ифодаланиши билан ва уларнинг турли хиллиги билан ифодаланади.Турли орган ва системаларнинг турғун зарарланиши ва оғриқ синдроми. Бруцеллёзнинг бу ьосқичида ретикулоэндотелиал ва ички органларнинг зарарланиши бошқа босқичларга нисбатан яққолроқ. Бундан ташқари суякларнинг нерв тизими ва ички органларнинг шикастланиши кузатилади. Патологик жараён борган сари яққолроқ ва турғун бўлиб қолади. Артрит, бурсит, сакроилеит ва бўғимлар шиши (айниқса йирик) кўринишидаги таянч – ҳаракат тизимидаги маҳаллий шикастланишлар кузатилади.Ўткир оғриқлар ва актив ҳаракатнинг чегараланииши кузатилади. Умуртқа поғонасининг спондилоартрит ва спондилоартроз кўринишидаги зараланишидаги зараланиши кузатилади (кўпинча пастки қисми) миозит, фиброзит, миалгия, тендовагинит, целлюлит ривожланади. Нерв тизимига хос ўзгаришлар (асосан перифериясида) – плекситлар, невритлар,радикулит вабошқа ўзгаришлар. Эркакларда орхит, эпидидикулит, орхоэпидидемит; аёлларда минструал циклбузилиши, жинсий органлар яллиғланиши, ҳомила ташлаши, бепуштлик ҳолатлари кузатилади. Касаллик ўткир ости формаси, тўлқинсимон типдаги юқори иситма билан кечади.Иситма бир неча ой давом этиши мумкин.Керакли даволаш чоралари ўтказилмаса касаллик прогрессирланиб иккиламчи сурункали қормага ўтади. Иккиламчи сурункали форма хили – касалликнинг бу хили бруцеллёзнинг ўткир ёки ўткир ости формаларинингдавоми бўлиши мумкин. Ой ва йиллар давомида(3-5йил) касаллик рецивдивлвнишива қўзғалиши билан кечади.Иситма тури вақт давомида пайдо бўлгани учун касалликнинг асосий клиник белгиси ҳисобланмайди. Субфебрил ҳарорат касалликнинг бу формаси учун хос , лекин кўпинча нормал ҳарорат кузатилади.Сурункали форма учун терлаш ва қалтирашлар асосан нормал ҳарорат ва кўп терлашлар хос. Таянч ҳаракат ва нерв тизими асосий шикастланишларидан; артралгия, артритлар, пери-, пара-, артритлар, оститлар, периоститлар, спондолитлар, бурситлар, Тендовагинитлар, миозитлар, миалгия, ревматик типдаги инфекцион аллергик аитритлар, радикулит, невралгиялар кузатилади. Бир қатор холатда юрак қон томир системаси зарарланади. Ўпка, буйрак-сийдик йўлларининг зарарланиши ҳам бўлади. МНСнинг зарарланиши менингит, менингоэнцефалит, менингорадикулит, миемет ликворнинг ўзгариши ҳам кузатилади. Кўп холларда гипотоламик синдром кузатилади. Клиникасида нерв системаси функционал бузилишлари невростения кўринишида намоён бўлади. Шикоятлари холсизлик, тез чарчаш. Эс хушининг бузилиши жуда кам кузатилади. Жинсий органларнинг зарарланиши (орхит, орхоэпидидимит) жуда кучли оғриқ билан кечади. Аёлларда менструал циклининг бузилиши яллиғланиши белгилари, патологик ажралмалар, бола ташлашлар бўлиши мумкин. Ретинкуло-эндотелиал системада зарарланганда битта ёки бир нечта гуруҳ лимфа тугунчаларининг турли хил катталикда ўзгариши мумкин. Гепатолиенал синдром кузатилади. Жигарнинг катталашиши унинг бир қатор функцияларини бузилиши билан (антитоксин, оқсил, углевод, витамин хосил қилувчи) боради. Жигарнинг катталашиши касаллигининг босқичига қараб боради. Ошқозон ичак системаси диспептик ўзгаришлар кузатилади. Бирламчи сурункали форма-касалликнинг бу турида лихорадка бўлмайди. Бу хусусияти унинг иккиламчи сурункали формасига ўхшайди. Лекин ундан фарқли ўлароқ осон ва тез даво топилади. Кейин турли орган ва системаларнинг зарарланиши билан кечганлиги сабабли клиникада полиморфизм ва рецицивлар билан кечади. Бу форма одатда бирламчи латент формадан келиб чиқади. Бруцелезнинг актив кечиши (5-10 йил) хайвонлар билан контактда бўладиганларда суперинфекция ёки реинфекция кўринишида бўлади. Қонда-гипохром анемия, лейпопения нейтропения нисбий лимапоцитоз, тробмоцитопения, СОЭнинг ошиши кузатилади. Ўткир ва ўткир ости формаларида. Серореакция титри пасаяди. Алергик Бюрне пробаси аниқ ифодаланган. Иккиламчи латент форма. Ҳар доим ҳам организмни тўлиқ бруцеллалардан тозалаб бўлмайди. Ёмон шароитда яна керак активлашиши, рецедив бериши мумкин. Бу босқичда латент формадаги каби беморлар шикоят билдирмайди. Касалликнинг давомийлиги (6-12 ой). Хеделсон реакцияси РСК, РПГА реакциялари мусбат бўлади. Бюрне пробаси хам мусбат. Қолдиқ бруцелёз (резуал бруцелёз). Иммуноалергик қайта қурилиш реакцияси ва вегетатив нерв системасини бузилишлари: кўп терлаш, таъсирчанлик, нерв системасида ўзгаришлар, артралгия, баъзида субфебрил температура. Бруцелезнинг оғир формаларида қайтариб бўлмас чандиқли ўзгаришларга сабаб бўлади. Бу жараёнга нерв толалари туташмаларини қўшилиши натижасида неврологик симптомлар пайдо бўлади. Таянч харакат системасини органик ўзгаришлар (бўғинлар деформацияси, анкилоз, контрактуралар, мускуллар атрофияси, спондилез) кўп жойларда хирургик аралашувларга ва ногиронликларга сабаб бўлади. Инфекцияни актив ва қолдиқ формаларини ажратиб олиш керак. Чунки тактика турли хил бўлади. Қон посеви, суяк илигини пунктати биологик пробалар манфий бўлади. Райт ва Хеддельсон сералагик реакциялари паст титрларда (+) бўлади. Қайта текширишлар ўтказилганда турғун бўлмайди. Бюрне аллергик пробаси (+). Қонда гипохром анемия, лейкопения, нейтропения, лимфоцитоз. СОЭ норма ёки бироз тезлашган. Реинфекция. Эпидемик ўчоқда бўлганлар, инфекция манбаи билан доимий алоқада бўлганларнинг иммунитетини пасайиши натижасида касаллик қайталаниши мумкин. Касаллик қайталанганда турли клиник вариантлар кузатилиши мумкин: ўткир септик, септик метастатик, бирламчи ва иккиламчи сурункали формалари. Реинфекция кўпинча сигир типли патоген қўзғатувчилар бор ерда кузатилади. Касалликнинг давомийлиги бирламчи ва рецецив орасида 9-20 йил. Бруцелёзга иммунитети борларнинг ва эмланганларнинг қайта касалланиши даражаси бир хил. Касалликнинг қайталанишида симптомалогияси касалликнинг клиник формасига мос келади. Ички органларини ва системаларнинг зарарланиши ортади.Серологик реакцияларнинг натижалари ортади. Бруцелёзнинг кичик шохли хайвонлар ўчоғида ўткир, ўткирости, бирламчи, иккиламчи, сурункали кайталанувчи формаларининг инкубацион даври қисқа, кечиши жуда оғир, ретикулоэндотелиал системасининг, юрак қон томир таянч-харакат, жинсий системада зарарланиши, билан узоқ вақт давом этади.

Download 98,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish