Бозорга асосланган бухгалтерия тадқиқотлари элементлари” фанидан саволлар рўйхати
7. Харажатларни тақсимлаш усуллари хамда уларнинг самарадорликни ўлчаш ва қарорларни қабул қилишга таъсири.
Республика акциядорлик корхоналарида корпоратив бошқарув усулларини жорий этишнинг энг муҳим хусусиятларига қуйидагиларни киритиш лозим: 1) корхоналар нисбатан “ёш”лиги ва босқичма - босқич ривожланиши, мустақиллик йилларида уларнинг деярли қайтадан 26 шаклланиши; 2) республика молия бозорининг кўпгина тармоқларини ислоҳотлар ўсишининг паст суръатлари, буларга маълум даражада корхоналарда корпоратив менежментни амалга ошириш кўламлари ва сифати билан боғлиқ; 3) корхоналарнинг қайта ташкил этилиши жараёнларини фаоллаштириш ва корхоналарда мавжуд корпоратив маданият даражасини оширишга қаратилган юқори ривожланган инфратузилмасининг етарлича мавжуд эмаслиги; 4) хўжалик юритувчи субъектлар талабларини етарлича ўрганмаслик ва замонавий маркетинг ютуқларидан етарли даражада фойдаланмаслик оқибатида; 5) аксарият корхоналар бошқарув ижроия органларининг нофаоллиги эмаслиги, уларнинг бизнесга инвестицияларни жалб қилиш учун транспарентликнинг аҳамиятига етарлича баҳо бермаслиги туфайли ушбу корхоналар фаолиятининг паст даражадалиги; 6) бошқарув ижроия органларига молиявий оқимларни бошқаришни ва дивиденд сиёсати тақдирини бутунлай топшириб қўйган акциядорлик жамиятлари бошқарув органлари ва акциядорлар томонидан уларнинг ишини етарлича назорат қилинмаслиги; 7) корхоналар томонидан корпоратив бошқарувга оид илғор хорижий тажрибанинг суст ўрганилиши ва ўз иши амалиётига паст суръатларда жорий этилишидан иборат. Корхоналарда корпоратив бошқарув усуллари қарор топишининг кўрсатиб ўтилган хусусиятлари, бир томондан: Ўзбекистон Республикасида ўтиш даврининг асосий юкини “ўзига олган"лиги алоҳида роли билан белгиланади, бу юк миллий иқтисодиётни қайта қуришнинг кардинал тузилмасига ҳамда ижтимоий ишлаб чиқаришни ташкил қилишда анъанавий ёндашувларнинг ўзгаришига боғлиқдир. Бошқа томондан, корпоратив бошқарув усулларини жорий этишнинг 27 паст суръатлари ва бунга боғлиқ камчиликларни акциядорлик жамиятлари фаолиятини бошқарадиган меъёрий - хуқуқий базанинг мукаммал эмаслиги, Ўзбекистон Республикасида акционерлаштириш жараёнининг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек корхона бошқаруви олий органлари ва акциядорларнинг амалиётда корпоратив бошқарув тамойилларига риоя қилишдаги сусткашлиги билан изоҳланади. Бундан ташқари, акциядорлик жамиятларининг раҳбарияти ва менежерлари томонидан бизнесни корпоратив бошқариш бўйича илғор хорижий тажрибани етарли даражада ўрганилмаганлиги, шунингдек мазкур муаммо назорати ҳамда корхона фаолиятини бошқариш органлари томонидан комплекс ёндашувнинг йўқлиги кооперация жараёнларига салбий таъсир кўрсатди. Мазкур назорат ва бошқарув органлари акциядорлик жамиятларини бошқариш жараёнларини реализация қилишнинг ўзига хос томонларини етарлича ҳисобга олмайди. Ўзбекистон Республикасида мулкчиликнинг акциядорлик шакли акциядорлар учун ўзини ўзи қоплайдиган ва инвесторлар учун фойдали бўлибгина қолмасдан, балки хўжалик юритишнинг бундай шакли мулкчиликнинг бошқа шаклларига (давлатга тегишли, қўшма, ҳусусий) нисбатан самарали эканини яққол кўрсатувчи намуна вазифасини ҳам бажаради. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги қуйидаги шаклларда тижорат ташкилотларини ташкил қилиш имкониятини назарда тутади: - очиқ акциядорлик жамияти ва ёпиқ акциядорлик жамияти; - масъулияти чекланган жамият ва қўшимча масъулиятли жамият; - тўлиқ ширкат ва коммандит ширкат; - ишлаб - чиқариш кооперативи; - хусусий корхона; - унитар корхона.
8. Ресурсларни истеъмол киладиган фаолият турларини аниқлаш.
Ishlab chiqarish zaxiralari — korxonadagi hali i.ch. jarayonlariga jalb etilmagan va ish oʻrniga yetib kelmagan aylanma vositalarining bir qismi: I.ch.z. xom ashyo, asosiy va qoʻshimcha materiallar, yoqilgʻi, sotib olinadigan yarim tayyor mahsulotlar, detallar, ehtiyot qismlar, asboblar va b. ishlab chiqarish vositalaridan ibo-rat boʻladi. I.ch.z. ishlab chiqarish ja-rayonining uzluksiz kechishini taʼminlashga xizmat qiladi. Bunda ularning ortiqcha boʻlishi (i.ch.ga zarur boʻlmagan zaxiralar)ga ham yoʻl qoʻymaslik zarur. I.ch.z. natural koʻrsatkichlar (ogʻirlik, hajm, dona, oʻlcham,) da aniqlanadi. Uning hajmi korxonada muayyan davr (kun, oy, kvartal, yil) uchun belgilanadi.
Vazifasiga koʻra, I.ch.z. joriy zaxiralar, kafolatli zaxiralar va tayyorgarlik zaxiralariga boʻlinadi. Joriy zaxiralar har kuni muayyan maqsulot birligini i.ch. uchun ombordan (yoki toʻgʻridan-toʻgʻri yetkazib beruvchidan) yetkazib beriladi. Kafolatli zaxiralardan, asosan, joriy zaxiralar tugab, navbatdagi I.ch.z.ni yetkazib berish toʻxtab qolganda i.ch. uzluksizligini taʼminlash uchun foydalaniladi. Uning darajasi shoshilinch berilgan buyurtmani bajarishga ketgan vaqt va oʻtgan davrda yetkazib berilgan I.ch.z. bilan kelgusida yetkaziladigan zaxiralar orasidagi tafovut bilan belgilanadi. Bunda zaxiralarni yetkazib berish ma-sofasi, ularning ishonchliligi, ma-teriallarni tashib berish harakteri va usuli, ularni yaqin joylashgan bazalardan olish imkoniyatlari va b. hisobga olinadi. Kafolatli zaxirani yaratish uchun zarur zaxiralarni har besh kunda yetkazib berishga erishish, shu bilan bir qatorda moddiy-texnika taʼminotini kengaytirish kerak boʻladi. Tayyorgarlik zaxiralari yetkazib berilgan zaxirani qabul qilib olish, ularni sifatini tekshirish, saralash, joylash, korxonaning sexlariga yetkazib berish va b.ni talab qiladi. Odatda, joriy, kafolatli va tayyorgarlik zaxiralari birgalikda ombor zaxirasini hosil qiladi. Bundan tashqari, i.ch.ning boshi va oxirida vujudga keladigan vaqtinchalik (bunda zaxira faqat qisqa muddatga yuzaga keladi) zaxiralar bor. Oziq-ovqat sanoati korxonalarida mavsumiy zaxiralar hosil qilinadi. Ularning hajmi mavsumiy tanaffuslarning uzunligiga bogʻliq.
Zaxiralarni haddan tashqari oshirib yubormaslik, ularni i.ch. harakteri va hajmiga qarab, meʼyor darajasida yaratish zarur. Umuman zaxiralar maʼlum darajada mablagʻlarni band qilib, i.ch. samaradorligini pasaytiruvchi omil hisoblanadi.
9. Ҳар бир фаолият тури билан боғлиқ харажатларни аниқлаш.
Хорижий тажрибаларда харажатларни (expenses) корхонанинг одатдаги фаолияти (ordinary) билан боғлиқ харажатлар ва одатдаги фаолияти билан боғлиқ бўлмаган харажатларга (losses) ажратилган. Уларнинг таркибини қуйидаги чизмада акс эттиришимиз мумкин (1-расм).
Корхонанинг одатдаги фаолияти билан боғлиқ харажатлар – бу корхонанинг одатдаги фаолияти курси жараёнида юз берган операцион, молиявий ва инновацион илмий-тадқиқотлар фаолиятлари натижасида юзга келган харажатларидир. Операцион фаолияти харажатларга сотилган маҳсулотларнинг таннархи, сотиш харажатлари, маъмурий бошқарув ва бошқа операцион харажатлар киради. Иқтисодиётни глобаллашуви шароитида молиявий фаолият замонавий компаниялар асосий фаолиятига айланмоқда. Халқаро стандартларга мувофиқ бундай харажатларга молиявий активларнинг чиқиб кетишидан зарарлар, молиявий активларнинг қадрсизланишидан зарарлар, молиявий активларни реклассификация қилишдан зарарлар ва бошқа молиявий харажатларни киритиш мумкин. Корхонанинг одатдаги фаолияти билан боғлиқ бўлмаган харажатлари – бу корхонанинг одатдаги курси фаолияти жараёнида юз бериши ёки юз бермаслиги мумкин бўлган харажатдир. Буларга табиий офат туфайли юзага келган харажатлар, жорий бўлмаган активларни тасарруф қилишдан зарарлар, валюта курси бўйича зарарларни киритиш мумкин. Одатдаги фаолият билан боғлиқ харажатлар таркибида операцион харажатлар салмоқли ҳиссани ташкил этади. Операцион харажатларни икки гуруҳга ажратиш мумкин (2-расм):
Ишлаб чиқариш харажатлари – бу маҳсулот (иш, хизматлар)ни ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқариш захиралари ҳамда уларни қайта ишлаш учун сарфланадиган бевосита меҳнат ва устама ишлаб чиқариш харажатлари бўлиб, ушбу харажатларнинг оқилона қўшилиши натижасида тайёр маҳсулот таннархи юзага келади.
Харажатлар, ишлаб чиқариш харажатлари ва таннарх тушунчаларига берилган таърифларни тадқиқ қилиш асосида хулоса қилишимиз мумкинки, харажатлар ишлаб чиқариш харажатларидан кенгроқ тушунча экан. Ишлаб чиқариш харажатларининг тайёр маҳсулотлар (иш ва хизматлар) таннархида ўз аксини топиши натижасида тайёр маҳсулотлар таннархи юзага келади. Демак айтишимиз мумкинки, ишлаб чиқариш харажатларининг маҳсулот таннархига олиб борилган қисми тайёр маҳсулот таннархи деб қаралиши керак. Ушбу тавсиялар таннарх ҳисобининг назарий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилади
Do'stlaringiz bilan baham: |