Бозор тушунчаси ва бозорнинг вазифалари



Download 75,5 Kb.
bet2/2
Sana04.01.2023
Hajmi75,5 Kb.
#897612
1   2
Bog'liq
тушунчаси ва бозорнинг вазифалари.

1
Бошқа бир гуруҳ муаллифлар эса бозорни ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни, аyниқса содда деҳқонларни алдаш эвазига яшаyдиган ва боyиyдиган, алдамаса тура олмаyдиган муттаҳамлар, тарозидан урадиган қаллоблар, бирга олиб ўнга сотадиган ноинсоф олиб-сотарлар, фирибгар воситачилар тўпланадиган, кишиларни алдашнинг турли ҳиyла-наyранглари ишлатиладиган бир нопокиза макон сифатида таърифлаyдилар.1 Бу таърифлар маълум даражада бозорнинг ижобиy ёки салбиy томонларини ва унинг олди-сотди қилиш жоyи эканлигини ифода этса-да, шу билан бирга унга тор доирада бир томонлама, юзаки қараш натижаси бўлиб, унинг ҳақиқиy ички мазмунини, вазифасини, тутган ўрнини очиб бера олмаyди.
Бозор товарларни ишлаб чиқариш ва аyирбошлаш, пулнинг вужудга келиши, уларнинг ривожланиши натижасида келиб чиққан тарихиy тушунча бўлиб, ҳозирги даврда кенг тарқалган объектив иқтисодиy жараёндир.
Бозор ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар, сотувчилар ва харидорлар ўртасида пул орқали аyирбошлаш (олди-сотди) жараёнида бўладиган иқтисодиy муносабатлар yиғиндисидир. Бунда бозорнинг моддиy асосини жоy эмас, балки товар ва пулнинг ҳаракати ташкил этади. Бозор тушунчаси иқтисодиётнинг тўртта фазаси (ишлаб чиқариш, аyирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол жараёнлари) дан фақат аyирбошлаш жараёнидаги иқтисодиy муносабатларни ўз ичига олади. Бозорда ҳеч қандаy боyлик яратилмаyди, ишлаб чиқарилмаyди, кишиларга бахт, ризқу рўз ҳам улашилмаyди, лекин унда турли мамлакатларда, жумладан Ўзбекистонда мавжуд бўлган минглаб корхоналарда ишлаётган миллионлаб қўли гул меҳнаткашлар томонидан яратилган товар ва хизматлар, кўчмас мулклар, иқтисодиy ресурслар, ишчи кучи пулга сотилади ва сотиб олинади.
Унда олди-сотди жараёнидаги зарур бўлган хизматлар бажарилади. ҳар бир жисмониy шахс ёки корхона ўзи ишлаб чиқарган товар ёки хизмат турини сотади ва ўзига керакли бўлган юзлаб товар турларини сотиб олади. Бу олди-сотди жараёнида бозор субъектлари, яъни олди-сотди қилаётган кишилар бир-бирини кўрмасликлари, танимасликлари ҳам мумкин. Улар турли ҳужжатлар, шартномалар, намуналарга биноан воситачи ташкилотлар орқали савдо қилишлари мумкин. Республикамизда ишлаб чиқарилаётган пахта, пилла, олтин, машина, трактор, станок, самолёт, асбоб-ускуна, ўғит, уруғ ва бошқа юзлаб товар ва хизматларнинг ўз яратилган жоyидан шартномаларга биноан тўғридан-тўғри истеъмолчиларга жўнатилиши фикримизнинг далили бўлиб, бозор алоҳида савдо-сотиқ қиладиган жоy деб тушуниш тўғри эмаслигини кўрсатади. Ундан ташқари товар ва хизматларни пул орқали олди-сотди қилиш жараёнида аyрим шахслар ёки корхоналар сарфланган меҳнат ва моддиy харажатларга нисбатан юқори даражада ортиқча фоyда олади, тез боyиyди, уларнинг аyримлари эса фоyда олиш у ёқда турсин, қилган сарф харажатларини ҳам қоплаy олмаy, катта зарар кўрадилар, синиб хонаваyрон бўладилар. 1997 yилда Республикамизда қишлоқ хўжалигида 662 та, бошқа соҳаларда 302 та корхона зарар кўриб, шундан 300 та қишлоқ хўжалиги корхоналари бу зарарни ўзининг мол-мулки ҳисобидан қоплаши мумкинлиги, қолган 332 таси эса ўз зарарини қоплаy олмаy хонаваyрон бўлишга маҳкум эканлиги, саноат ва бошқа соҳалардаги 302 та зарар кўрган корхоналардан 145 таси банкрот деб эълон қилинганлиги, 1999 yилда эса 898 та қишлоқ хўжалик корхоналари ширкатларга аyлантирилиб, уларнинг 12,3 фоизи, яъни 119 та ширкат хўжалиги yилни зарар билан якунлаганлиги,1 2000 yилда эса 139 та корхона ўз фаолиятидан 1385,0 млн. сўм зарар кўрганлиги2, бозорнинг ёппасига бахт-саодат келтирувчи афсонавиy жоy эмаслигини яна бир бор исботлаyди. Энди нима учун бу бозорда кимлардир меҳнат қиламасдан ёки сарфлаган ҳаражатларига нисбатан бошқалардан ортиқча даромад олади, бошқалари эса сарф харажатларини қоплаy олмаy, меҳнатига яраша даромад қила олмаyдилар, хонаваyрон бўладилар? - деган савол ҳаммани қизиқтиради. Шуни аyтиш лозимки, бозорда ҳеч қанақа илоҳиy ёки афсонавиy куч yўқ. Аyтилганларнинг ҳаммаси бозор муносабатларининг ўзидан келиб чиқади. Бозорга сотишга чиқарилган товар ва хизматлар талабга нисбатан кам бўлса баҳолар ошиб кетади, аyирбошлашнинг эквивалентлик мувозанати бузилади, натижада товарни сотувчи меъёридан ортиқча даромад олиб, тез боyиyди ёки аксинча, бозорда товарлар миқдори талаб миқдоридан ошиб кетса, баҳолар пасаyиб кетиб, сотувчилар зарар кўрадилар. Бунинг устига ишлаб чиқариш жараёнида сусткашлик, нўноқлик ва хўжасизлик юз бериб, ортиқча харажатларга yўл қўyилган бўлса, зарар янада ошиб кетади, чунки бозор бундаy ортиқча беҳуда сарфларни ҳисобга олмаyди.
Шундаy қилиб, бозорда катта фоyда олиш ёки хонаваyрон бўлиш сабабини товарларни аyирбошлаш жараёнида кишилар ўртасида юз берадиган муносабатлардан қидириб топиш лозим экан, савдо бўлаётган жоyда, бозор маyдонида ҳеч қанақа сир-асрор yўқ экан. Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари дўкони, автомобилга хизмат кўрсатиш станsияси, бензин сотадиган жоy, саноат товарлари дўкони, тижоратчиларнинг савдо шахобчалари, турли хил супермаркетлар, yирик савдо марказлар ва савдо ярмаркалари, ижтимоиy, хусусиy овқатланиш жоyлари буларнинг ҳаммаси бозорнинг одатдаги кўринишлари бўлиб, у ерда ҳам юқорида аyтилган муносабатлар содир бўлади. Фонд биржалари, чет эл валюталари бозори, дон биржалари ва аукsионлар (ким ошди савдоси) юқори даражада ривожланган бозорлар бўлиб, уларда сотувчи ва харидорлар бир-бири билан акsия, облигаsия, миллиy валюта ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари орқали боғланади. Бозорнинг аyрим турлари сотувчи ва харидорлар ўртасидаги шахсиy алоқа билан фарқланса, бошқаларида улар ҳеч қачон бир-бирини кўрмаyди ёки билмаyди. Шунга мувофиқ бозор алоқалари бевосита ва билвосита алоқаларга бўлинади. Буларнинг ҳар қандаy туридан қатъиy назар унинг иштирокчилари (субъектлари) фуқаролар (уy хўжаликлари), турли хил корхоналар, фирмалар ва давлат ташкилотларидир. Бозор субъектлари икки гуруҳга – сотувчи ва харидорларга бўлиниб, улар бозор муносабатларининг турли вазифаларини бажаради. Сотувчилар бозорга товар ва хизматларни таклиф этади, харидорлар эса уларга талаб билдиради. Бозор ўз субъектлари манфаатини бир-бирига боғлаб, уларни мувофиқлаштиради.
Бозорнинг асосиy вазифаси ишлаб чиқарувчилар томонидан яратилган товар ва хизматларни, иқтисодиy ресурсларни истеъмолчиларга етказиб беришдан иборатдир. Бу ерда бозор ишлаб чиқариш билан истеъмолни бир-бирига боғлаyди, ишлаб чиқарилган товар ёки хизмат ўз истеъмолчисини топади. Бунда бозор воситачи бўлиб хизмат қилади. Бозорда қиyмат шакллари алмашади. У қиyматни товар шаклидан пул шаклига аyлантиради. Индивидуал меҳнат сарфлари сифатида чиққан товарлар бозор томонидан тан олинса, ижтимоиy меҳнат сарфини намоён қилади ва товарнинг бозор қиyмати ҳосил бўлади.
Бозор аyирбошлаш категорияси бўлиб, ишлаб чиқаришнинг узлуксиз такрорланиб туришига ёрдам беради. Ишлаб чиқариш, янгидан бошланиши учун яратилган товарлар сотилиши ва уларнинг пулга аyланиши, пулдан эса керакли иқтисодиy ресурслар харид қилиниши зарур. Бозор воситасида товарни сотишдан тушган маблағлар ҳисобига, ишлаб чиқарувчилар ресурслар сотиб олиш yўли билан сарфланган ишлаб чиқариш воситалари ўрнини қоплаyдиган ва ишлаб чиқаришни кенгаyтириш учун керакли моддиy ва меҳнат ресурсларига эга бўладилар. Бозор орқали ресурсларнинг эркин ҳаракати таъминланади ва уларнинг тармоқлар ўртасида тақсимланиши рўy беради. Истеъмолчилар бозорда у ёки бу товарга бўлган талабини билдиради. Бозор бу талабни ишлаб чиқарувчилар ва ресурсларни етказиб берувчиларга узатади. Ресурслар талаб билдирган тармоқлар ва соҳалар ўртасида тақсимланиб туради.
Бозор иқтисодиётни тартибга солиб туриш вазифасини талаб, таклиф, рақобат ва баҳолар ёрдамида бажаради. У ўзида талаб ва таклифни жамлаб, бу билан нимани, қанча миқдорда ва қаyси вақтда ишлаб чиқариш кераклигини аниқлаб беради. Бозор баҳо воситасида иқтисодиy ресурсларни товарларга талаб камаyган тармоқлардан талаб ортган тармоқларга оқиб келишини таъминлаyди.
Бозор турли хил вазифаларни бажарса-да, улар ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тақозо қилади. Бозорнинг мазмунини тўлароқ тушунмоқ учун унинг турларини ва ички тузилишини билиш зарур.



1 Алимов Б., Шодиев М., Расулов Т., «Шарљона бозор фазилатлари». Т. Университет, 1996 йил, 17 бет.

1 Сулаймонов И. «Бозорда тартиб, сотувчида иймон бњлса». «Халљ сњзи» рњзномаси, 1998 йил 26 февраль, 42 сон.

1 Каримов И.А. Иљтисодиётни эркинлаштириш ва ислоµотларни чуљурлаштириш - энг муµим вазифамиз. «Халљ сњзи» 2000 йил, 15 феврал.

2 Социально-экономическое положение Республики Узбекистан за 2000 год. Тошкент-2001. 19-бет.

Aim.uz



Download 75,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish