БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШДА ДАВЛАТНИНГ ИҚТИСОДИЙ РОЛИ.
Режа.
1. Иқтисодиётини тартибга солишнинг моҳияти ва зарурлиги.
2. Давлатнинг иқтисодий ўрни ва вазифалари.
3. Давлатнинг макроиқтисодиётни тартибга солишнинг бевосита ва билвосита усуллари ва шакллари.
4. Иқтисодиётга давлат аралашувининг чоралари.
Асосий таянч тушунчалар.
Давлат томонидан бозорнинг бошқарилиши – ишлаб чиқариш ривожига таъсир кўрсатиш мақсадида ижтимоий-иқтисодий, молиявий илмий-техникавий ва бошқа воситалар ёрдамида бозорни қарор топтиришда давлатнинг аралашувидир.Давлат қарзи – давлатнинг аҳолидан, банк, корхона, ташкилот ва чет мамлакатлардан олган қарзи.
Давлат буюртмаси – давлат томонидан корхона ва хўжаликлар муайян маҳсулот турини тайёрлаш, ишлаб чиқариш, ноишлаб чиқариш, илмий тадқот ишларини бажариш бўйича бериладиган топшириқ.
Ижтимоий ҳимоялаш – аҳолининг кам даромадли, ногирон ва қариялар ёки ишсиз қолган қисмини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш туриш.
Ижтимоий сиёсат – бу давлатнинг даромадлар тақсимотидаги тенгсизликни иқтисодиёт қатнашчилари ўртасидаги зиддиятларни бартараф қилишга йўналтирилгансиёсат.
ИҚТИСОДИЁТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ МОҲИЯТИ ВА ЗАРУРЛИГИ.
Мустақилликка эришиб, бозор иқтисодиёти асосида ривожланиш мамлакат иқтисодиётини иқтисодий ҳаётдаги мавжуд бўлган ҳамма муаммоларни тўғрилигича ечиб ҳал қилади деб ўйлаш нотўғридир.
Бозор иқтисодиётининг ҳам ўзига хос муаммо ва камчиликлари мавжуд. Шунинг учун давлат бозор иқтисодиёти ҳал қила олмайдиган, унга даҳли бўлмаган, аммо мамлакатда мавжуд бўлган муаммоларни ҳал қилишда асосий рол ўйнаши керак. Давлатнинг бутун қонунчилиги, унинг иқтисодий ва социал сиёсати, қуввати, имконияти бозор механизмлари билан биргаликда ҳаракат қилиб, мавжуд муаммоларни ечиш, бозорни тартибга солиш, уни оқилона бошқариш. Шу асосида халқ турмуш даражасини кўтариш кўп жиҳатдан давлатга боғлиқдир.
Давлатнинг бозор иқтисодиётига аралашуви ва уни тартибга солишдаги роли асосан қуйидагилардан келиб чиқади ва зарурият ҳисобланади:
Жамиятнинг мамлакат хавфсизлигини таъминлаш, мудофаа, экология, иқтисодий, гинетик кабилар давлат томонидан маблағ билан таъминланади, давлат бошқаради.
Моддий бойликлар ва даромадларнинг қайта тақсимланиш йўли билан аҳолини ижтимоий ҳимоялаш.
Давлат сектори орқали иқтисодиётга таъсир этиш.
Вақти-вақти билан иқтисодиётнинг самарали фаолият кўрсатишга қаратилган ислоҳатлар ўтказиш.
Иқтисодий ўсишни барқарорлаштириш ва тартибга солиш.
Айтганимиздек, бозор иқтисоди тизимида ишлашни истаганларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқининг тўла таъминланишини кутиб бўлмайди. Давлатнинг бу муаммони ҳал қилишга аралашиши, ишсизликни пасайтириш чораларини кўриши талаб қилинади.
Бозор иқтисодиёти механизм, инфляция, умумий иқтисодий фаолият пасайиши кабиларга курашиш қобилиятига эга эмас. Бозор ўз ички резервлари билан буларни олдини ололмайди. Бундай шароитда ҳам давлат ташаббуси ва аралашуви зарур ҳисобланади.
Юқорида таъкидлаганлардан шу нарса келиб чиқадики жамиятдаги мувозанатни таъминлаш учун бозор иқтисодиёти тартибга солишга муҳтож ва давлат ўз фаолияти билан бозор фаолиятини тўлдириб боради. Бу борада ривожланган мамлакатлар тажрибалари яққол мисол бўла олади. Соф бозор иқтисоди деярли йўқ, у аллақачон аралаш иқтисодиётга айланган.
Бозор иқтисодиётида бозорнинг эркин ҳаракати билан давлатнинг иқтисодий фалият ўртасидаги мувозанат боғланиши қонуний ҳисобланади вабу ижоий натижаларга олиб келиши тажрибада синалган. Бозор иқтисодиёти ва унга ўтиш давридан давлатнинг иқтисодий фаолияти ва тартибга солиш вазифасининг бажарилиши бир-биридан фарқ қилади. Бозор иқтисодиётини шакллантириш даврида давлат фаолиятианча мураккаблашади, бунга турли мулкчилик формаларини яратиш, давлат мулкини хусусийлаштириш, рақобатли муҳитни яратиш, кучли инфляциянинг олдини олиш, тадбиркорликни жонлантириш, халқ хўжалиги тузилишини (структурасини) бозорга мослаб ўзгартириш, ижтимоий муаммолар ечимини топиш кабилар мисол бўла олади. Давлат шунинг учун давлатки, у доимо мамлакат иқтисодий-ижтимоий фаолиятидан бохабар бўлиб, ҳамма соҳалардан хабардор бўлиб туриши лозим.
Иқтисодиётнинг давлат томонидан тартибланиши ва бошқарилишнинг асосий мақсади иқтисодий мувозанатга эришиш ва шу асосда тушкунлик ва тангликни олдини олиш, ижтимоий ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсишини таъминлаш, миллий иқтисодиёт равнақи учун имкониятлар яратиш, шунингдек аҳолининг турли табақалари ўртасида ижтимоий мувозанатга эришишдан иборатдир.
Иқтисодиётни давлат томонидан тарибга солишда бозор механизмини самарали ишлаши учун шарт-шароит яратиш муҳим аҳамият касб этади. Бунда давлат рақобатни рағбатлантириш орқали бозор тизимини сақлашни ўз зиммасига олади. Бунда давлат қўйидаги механизмлардан фойдаланади:
иқтисодий субъектларнинг фаолият қоидаларини белгилашдан;
аҳолини бозор шароитлари, иқтисодиётнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотлардан хабардор қилишдан;
иқтисодиёт субъектлари ўртасидаги мунозара, баҳс зиддиятларни ҳал қилишда кумаклашиш чора тадбирларини кўради.
Давлатнинг иқтисодиётни тартиблаш механизмида жамиятда сиёсий, ижтимоий барқарорликни таъминлаш мақсадида аҳолининг иқтисодий жиҳатдан ночор яшаётган гуруҳларини ижтимоий ҳимоялаш мухим ўрин эгаллайди.
Шу мақсадда давлат даромадларини қайта тақсимлашни амалга оширади. Ундан ташқари жамиятда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ҳам иқтисодни тартиблашнинг муҳим механизми ҳисобланади. Бу механизм ёрдамида иқтисодиётда руй берадиган циклик ўсиш салбий оқибатларини енгиб ўтишга кўмаклашади.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишда қўйидагилар муҳим аҳамият касб этади.
Давлат ўз мулкига таянган ҳолда бошқа мулк субъектлари сингари тадбиркорлик билан шуғулланиш, ҳеч қачон монопол мавқега эга бўлмаслиги лозим.
Демак, давлат мамлакат ишаб чиқариш воситаларининг бир қисмига эга сифатида бевосита ишлабчиқариш жараёнини ташкил қилади, режалаштиради ва уни назорат қилади. Ушбу фаолият орқали бошқа секторларнинг ривожланишига кўмаклашади, чунки у янги техника – технолгия, фан-техника инқилобини амалга ошириш имкониятига эга, шу орқали мамлакат иқтисодиётини самарали ривожланиши учун имконият яратишга хизмат қилади. Бунга имкон берадиган асосий тармоқлар, яъни ер ости бойликлари. Ресурслари – олтин, нефть, газ, кўмир, рангли металлар, стратегия хом ашёлари, энергетика, темир йўл, автомобил йўллари унинг қўлида, улар умумий мақсад йўлида ишга солиниши лозим. Ушбу давлат корхоналари ва улар тармоқларидаги ишлаб чиқарилган товар ва хизматларни паст даражадаги ёки ишлаб чиқариш харажатларига яқин бўлган (таннархга) баҳоларда сотиш лозим, бу билан аҳоли турмуш даражасига ижобий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари давлат хусусий, жамоа, ширкат, фермер ва бошқа тоифадаги корхоналардан товарлар сотиб олиши (бундай ҳолат хусусан айрим товарлар маҳсулотларга талаб паст бўлиб, нархлар пасайган пайтларда катта аҳамият касб этади), нархлар стабиллашиб, ушбу товарларга талаб ўсиб бориши жараёнида, бозорларда нарх бирдан ошиб кетмаслиги учун ушбу сотиб олинган товарларни ва маҳсулотларни сотишга чиқаради, бу эса нархларнинг ҳаддан ошиб кетишига имкон бермайди, аҳолини зарар кўриши олдини олишга имкон яратади.
Давлатнинг бундай тадбири иқтисодиётни тетиклантиради деб таъкидлаган эди инглиз иқтисодчиси Жон Кейнс.
Do'stlaringiz bilan baham: |