Бозор иқтисодиётини тартибга солиш зарурлиги ва йуллари



Download 72 Kb.
bet1/2
Sana24.04.2022
Hajmi72 Kb.
#579125
  1   2
Bog'liq
���㡫����� ����� �����㧨���ᨭ��� ��ᨩ ������諠�


www.slaydlar.uz

Режа:
1.Бозор иқтисодиётини тартибга солиш зарурлиги ва йуллари
2. Бозор муносабатларининг республика иқтисодий мустакиллигига таъсири
3. Бозор иқтисодиётига Утиш дастури ва унинг асосий йўналишлари
Бозор иқтисодиётини тартибга солиш зарурлиги ва йуллари
Хозирги кунда бирорта Ҳам мамлакатда соф бозор мавжуд эмас. Барча мамлакатларда иқтисодиёт озми-кУпми тартибга солинади. Агар иқтисодиёт давлат томонидан тартибга солинмас экан, ишлаб чикариш сохасида, албатта, инкироз Ҳолатлари вужудга келади. Хозирги кунда ривожланган бозор хужаликларида давлатнинг у ёки бу даражада иқтисодиётга аралашуви мавжуд. Лекин барча ривожланган мамлакатларда Ҳам давлатнинг иқтисодиётга аралашуви бир хил эмас. Масалан, Швеция, Финляндия каби мамлакатларда давлатнинг иқтисодиётга аралашуви кенг микёсда бўлиб, бу асосан ижтимоий сохага тегишли янги ижтимоий демократизм сиёсатидир. Англия, Италияда эса давлат иқтисодиётга Ҳам аралашади.
Бозор иқтисодиётининг асоси товар ишлаб чикарувчиларнинг кай даражада эркинлиги билан белгиланади. Агар товар ишлаб чикарувчилар мутлако эркин бўлишса, бозор муносабатлари ривожланган бўлади ва шу билан бирга инкирозга олиб келиши мумкин. Масалан, АКШда қишлоқ хужалигининг ривожланишига давлат уч хил усулда: конун йули билан, маъмурий йул билан, иқтисодий йул билан аралашади. Шуни таъкидлаш керакки, агар иқтисодиётни самарали иқтисодиётга айлантирмокчи бўлсак, бозор шароитида Ҳам уни тартибга солиш албатта лозим бўлади.
Илгор мамлакатлар тажрибасида кУлланган ва бугунги кунда Ҳам кУлланилаётган бозор иқтисодиётини тартибга солишнинг турли хил йуллари мавжуд. Шуни Ҳам айтиш керакки, бу мамлакатларда кУлланиладиган усуллар бизнинг шароитга тўғри келмаслиги мумкин. Мазкур мамлакатларда иқтисодиётни тартибга солиш ишлари инглиз иқтисодчиси Ж.Кейнс томонидан яратилган махсус циклларга карши сиёсатдан бошланган эди. Бу сиёсатнинг негизи миллий пул даромадларини яратиш учун мУлжалланиган моделдир. Бу моделнинг камчилиги шундаки, у реал иқтисодиёт конунларига риоя килмайди. Давлат даромадини ва харажатини тўғрилаш, шунингдек солик ставкасини Ўзгартириш бу сиёсатнинг мохиятини ташкил этади. Солиик ставкасини Ўзгартириб эхтиёжларни кенгайтириш ва камайтиришга эришиш мумкин.
АКШнинг атокли олими М. Фридманнинг назарияси бУйича давлат томонидан иқтисодий тартибга солиш учун пул массасининг Усиш суръатларини доимо бир маромда саклаш лозим. Шунингдек, Хозирги кунда бозор иктнсодиётини ривожланган мамлакатлар соликлар, кредит, валюта сиёсати, баҲоларни назорат килиш, инвестицион конунчилик, режалаштириш, дастурлаштириш ва бошка маъмурий таъсирлар оркали тартибга солмокдалар.
Соликлар оркали тартибга солиш шунга асосланган: бирорта махсулот кУпрок ишлаб чикарилиши лозим бўлса, шу махсулот ишлаб чикарувчиларга камрок солик солинади, агар шу махсулотни камрок; ишлаб чикариш лозим бўлса, кУпрок солик олинади.
Кредит оркали эса ишлаб чикарувчиларга кредит бериш микдорини камайтириш ёки кўпайтириш, фоизини Ўзгартириш натижасида таъсир кўрсатилади.
Бозор иқтисодиётини тартибга солишда баҲолар айникса, катта Урин тутади. Давлат томонидан олиб борилаётган нарх сиёсатига караб макбўл равишда иқтисодиётни бошкариш мумкин.
Бундан ташкари Хозирги кунда илгор мамлакатларда иқтисодиётни бошкаришда дастурлаштириш усулидан кенг фойдаланилмокда. Бу ерда шуни айтиб Утиш керакки, иқтисодиётни бошкаришда мулк шаклларининг хилма-хиллиги ниХоятда катта роль уйнайди. Масалан, АКШда яратилаётган миллий махсулотнинг 40 фоизи, капитал кўрилишнинг 25 фоизи давлат секторига тўғри келади ва бозорнинг ўзгаришига караб бу нисбат Ўзгартириб турилади. Шунинг учун Ҳам бозор иқтисодиётига Утиш шароитида бизнинг олдимизда турган мухим вазифалардан бири мулкнинг канча кисмини хусусийлаштиришни окилона даражада аниклашдан иборат.
Хозирги кунда барча ривожланган мамлакатларда бозорни тартибга солувчи восита сифатида режалаштириш ва дастурлаштиришдан кенг фойдаланилмокда. Биз Ҳам бозор иқтисодиётини тартибга солишда режалаштиришдан мукобил равишда фойдаланишимиз лозим. Чунки бизда шу вактгача Ҳам режалаштирнш мавжуд эди. Энди иқтисодиётни тартибга солишда режалаштиришнинг мохиятини бутунлай Ўзгартириш кузда тутилмокда, яъни директив (кескин, катъи) режалар Ўрнинн индикатив (тавсиявий) режалар эгаллаши мумкин. Бунинг маъноси шуки, эндиликда марказлашган катъи режалаштириш Ўрнига тавсиявий режалар ишлаб чикилади. Бу режалар ишлаб чикаришни, истеъмолни ривожлантиришнинг энг макбўл йулларини Узида мужассамлаштиради. Биринчи навбатда, шундай режалар бир йил муддатга тузилиши кУзда тутилмокда. Корхоналар хоХласа шу режа асосида ишини давом эттирадилар, агар хоХламаса, Узлари билганича иш юритади. Бу, албатта, хусусий сектордаги корхоналар учун шундай бўлади. Давлат корхоналари эса (давлат томонидан) марказдан тузилган режалар бУйича иш юритади. Кейинчалик эса 10-15 йилга мУлжалланган тавсиявий режалар ишлаб чикиш кУзда тутилмода.
Шундай килиб, биз хулоса килишимиз мумкинки, бозор иқтисодиётига Утар эканмиз, бозорни тартибга солиш йулларининг энг макбўлларини танлаб олиб, ишлаб чикаришни, бозорни тартибга солишда улардан фойдаланишимиз лозим.


Бозор муносабатларининг республика иқтисодий мустакиллигига таъсири


Бошкариладиган бозор иқтисодиёти юкори самарали мехнат унумдорлиги ютукларига таянади. Ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, бозор механизмисиз юкори самарали иқтисодиёт Ҳам йукдир.
Бозорга Утиш даврида куйидагиларга катта эътибор бериш керак: молия Ҳолатини яхшилаш, сумнинг кадрсизланишини камайтириш, истеъмол бозорини баланслаштириш.
Бозор иқтисодиётига Утишнинг бошлангич даврида салбий окибатлардан кочиб бўлмайди. Ишлаб чикаришнинг бирмунча пасайиши асосан «А» гуруХ махсулотлари ва саноат кўрилишида кУзга кўринади. Ишсизлар сони бир оз ортади. АҲолининг моддий аХволи баҲолар ошиши натижасида ёмонлашади.
Факат Узбекистоннинг Узида бозор муносабатларига Утиш билан ишсизлар сони, Хисоб-китобларга караганда, 2-2,5 баробар кўпайиши мумкин. Бу салбий окибатларнинг олдини олиш учун эса ижтимоий муХофаза механизми зарур. Ижтимоий муХофаза доирасига асосан ишсизлар, мехнатга яроксиз кишилар, кУп болали оиналар киради. Давлат бу тоифа кишиларни ижтимоий муХофаза килишни икки йул оркали амалга ошириши мумкин:

  1. Кам таъминланган кишиларнинг мехнати билан улар Уз молиявий аХволларини бирмунча яхшилашлари учун шароит яратиш;

  2. Ночор кишилар ва оилаларни марказлашган Ҳолда маблаг билан таъминлаш.

Агар биринчи йул рагбатлантиришга асосланса, иккинчиси ижтимоий компенсация килишга асосланган. Бу Уринда асосий масала ишсизликни йукотиш муаммосидир. Узбекистон аҲолисини иш билан таъминлашнинг окилона йулларини топиш учун аввало фаол таркибий сиёсат Ўтказиш лозим. Бунинг учун барча имкониятларни ишга солиш ва янги иш жойларини ташкил этиш билан чет давлатлар сармояларини жалб килиш керак.


Бозор иқтисодиётига утиш дастури ва унинг асосий йўналишлари


Бозорга муносабат Хар хил. Баъзилар уни Хар кандай мушгулотлардан кўриладиган омил, замонавий, гуллаб-яшновчи жамият кўриш учун бирдан-бир имконият, деб билмокдалар. Бошкалар Утиш боскичидаги турмуш шароитининг ёмонлашувидан хавфсираб, бозорга шубХа билан карамокдалар. Учинчи тоифадагилар бу гояни мутлако кабўл этмаяптилар.
Мана шундай бир пайтда Хукумат фавкулодда мураккаб иш килиниши лозимлигини пайкаб турибди. Бу вазият эса куйидагиларни такозо этмокда:
Биринчидан, бозорга Утишни Ҳам, шунингдек, мамлакатдаги иқтисодий вазиятни барқарорлаштиришни Ҳам таъминлайдиган чора-тадбирларни айни бир вактда амалга ошириш зарур. Аввало, бюджетнинг камомадини камайтириш, пул муомаласини согломлаштириш, сУмнинг обрУ-эътиборини ва Харид кобилиятини мустаҳкамлаш, истеъмол бозорини мУл-кУл таъминлаш вазифаларини алохида ажратиб олиш талаб этилади.
Иккинчидан, вокеа ва Ходисаларга аник караш, мухокама килинганда иқтисодий турмушни бир кун тУхтатиб бўлмаслигини унутмаслик лозим. Поезд ва самолётларнинг катновида, металл куйишда, кимё корхоналарида, чорвачилик сохасида ва новвойхоналарнинг ишида Узилишлар бўлмаслиги зарур. Бунинг олдини олиш учун бозор муносабатларини ривожлантириш билан бирга, кандай килиб бўлмасин, хужалик алокаларини саклаб колиш Ҳамда бу алокаларнинг узилишига йул куймаслик лозим.
Учинчидан, сиёсий барқарорликка, конунни ва Хукук тартиботини Хурмат килишга, ижрочилик интизомига каттик риоя этилишига эришмок керак. конунга амал килмай кУйган мамлакат мукаррар равишда Узаро кўрашувчан гуруХларнинг олишув майдони бўлиб колади, унда порахУр унсурларнннг таъсири кучаяди, бузгунчилик жараёнлари бошкарув тизимига тобора кУпрок тУскинлик килади.
Иқтисодий ислоҳотларнинг мохиятини чукуррок идрок этиш, уларнинг Хаётий зарурлигини аник ва равшан англаб етиш лозим. Республикадаги Хар бир раХбар, ходим, илгор фикрловчи киши ислоҳотлар гояси билан яшаши керак. Узбекистон Республикаси иқтисодий дастурининг энг асосий йўналишлари куйидагилардан иборат:

  • бозор муносабатларига Утиш иқтисодий дастЎрнинг асосий мазмунини ташкил этади. Бу принципга мувофик бозор иқтисодиётига боскичма-боскич Утиш керак. Авваламбор, Узини окламаган маъмурий-буйрукбозлик бошкарув принципларидан, Ута марказлаштирилган таксимлаш тизимидан, шаклланган тёкисчилик ва бокимандалик кайфиятидан катъиян воз кечиш лозим;

  • бозор муносабатларига Утиш инсоннинг ижодий ва мехнат салоХиятини намоён килишга, бокимандаликни бартараф этишга, йуколиб кетган эгалик туйгусини кайта тиклашга имкон беради. Факат бозоргина махсулот ишлаб чикарувчининг Хукмини бартараф этиб, республиканинг гоят катта бойликларидан самарали фойдаланишни таъминлай олади.

Бу борада бугунги кунда республикамиз иқтисодиёти олдида турган энг мухим масалалар куйидагилардан иборат:
— давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштириш йули, янги пайдо бўлаётган нодавлат, яъни ишлаб чикариш фаолияти билан шугулланаётган ва аҲолига хизмат кўрсатаётган хусусий, акционерлик, жамоа ва бошка корхоналарни кУллаб-кувватлаш билан аралаш, кУп тармокли иқтисодиётни шакллантириш;
—нарх-наволарни боскичма-боскич эркинлаштириш, монополияга карши каттик сиёсат Ўтказиш, давлат корхоналарининг фаолиятини тижоратлаштириш Хисобига ракобат муХитини вужудга келтириш;
—бевосита хужалик алокаларини Хар томонлама ривожлантириш, товарлар, сармоя, иш кучи ва бошка бозорларни шакллантириш борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш, бозор инфратузилмасини вужудга келтириш, бозор шароитида ишлай оладиган кадрлар тайёрлаш.
Иқтисодий дастЎрнинг стратегик вазифаси — иқтисодиётимизнинг таркибини кайта кўришдир, яъни иқтисодиётнинг бир ёклама – хом ашёга йўналтирилганлигини катъиян бартараф этиш ички сиёсатнинг энг мухим устувор йўналишидир. Стратегик жиХатдан Усишга эришмок учун ишлаб чикариш таркибини Ўзгартириш зарур. Ҳақикатан Ҳам бир неча Ун йиллар мобайнида республика иқтисодиёти марказдан бошкариладиган ягона халқ хужалик мажмуининг таркибий кисми эди. Марказ кабўл киладиган кУпгина қарорлар Узбекистоннинг манфаатларидан йирок эди. Хуллас, чор империяси давридагидек, республика хом ашё учун стратегик база эди. У тайёр махсулот сотиладиган кулай бозорга айланиб колганди. Республика Улкан табиий бойликларидан фойдаланилган Ҳолда даромадлар унинг Худудидан олисда колиб кетарди.
Шунинг учун республика иқтисодиётини таркибий жиХатдан Ўзгартириш бУйича ишлаб чикилаётган чора-тадбирлар, аввало, куйидаги вазифаларни Хал килишга каратилиши лозим;
— қишлоқ хужалик хом ашёси ва минерал ресурсларни чукуррок кайта ишлашни, уларни тайёр махсулот даражасига етказиш, қишлоқ хужалик ресурсларини кайта ишлашга алохида аҳамият бериш керак. Янги кайта ишлов кувватларини яратиш, кенг микёсларда мева-сабзавот махсулотларини кайта ишлаш, трикотаж, тУкимачилик, тикувчилик саноатини, сермехнат тармокларни ривожлантириш, тайёр буюмларнинг хилларини кўпайтириш, уларни ташиб келтиришни камайтириш ва экспортни ошириш;
— пахта тозалаш ва кайта ишлаш саноатидан иборат бўлган халқ хужалиги мавжуд таркибининг истикболи йук. Шунинг учун асосий вазифа илм-фанга асосланган, техник жиХатдан мураккаб тайёр махсулот улушини кўпайтириш ва унинг ракобат кобилиятини таъминлаш, аклий салоХият негизида юксак техникага эга бўлган корхоналарни вужудга келтириш;
— илгор технологияларга, замонавий ишлаб чикариш таркибига Утишни таъминлаш, минерал ресурсларни комплекс кайта ишловчи Узаро боглик тармоклар тизимини шакллантириш.



Download 72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish