Сариосиё туманидаги 2-10-умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилган маънавий- маърифий тадбир ва «Китоб марафони» ҳақидаги лавҳа С Е Н А Р И Й С И
БОШЛОВЧИ
Бугунги кун ёшларига бўлган талаб ва эътиборни янада кучайтириш , уларни ҳар томонлама баркамол , етук ва маданият , санъат, жисмоний тарбия , спортга кенг жалб қилиш , ёшларни ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, хотин-қизларни айниқса , ёшларимизнинг бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор бериш биринчи ўринга қўйилди ва бу борада кўплаб ишлар амалга оширилмоқда Сариосиё туманида ўтказилиб келинаётган режали тадбирлар ушбу ташаббус асосида амалга оширилмоқда .
КАДР ОРТИДА:-
Ташаббуснинг давоми сифатида тумандаги 10- умумий ўрта таълим мактабида ҳам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда . Жумладан педагогик жамоа ҳамкорлигида бешта ташаббус асосида чора ва тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб , бугун шу асосда фаолият олиб бораётган тўгараклар ўз натижасини кўрсата бошлади. Айтиш мумкинки биринчи ташаббус “Ёшларни мусиқа , рассомлик , адабиёт , театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодларини юзага чиқариш мақсадида хизмат қилмоқда. Унда санъатсевар ўқувчи ёшлар фаол иштирок этмоқдалар.
Таълим муассасида фаолият олиб бораётган тўгаракларнинг ўқув йили якунида ҳисобот сифатида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда туман ҳокимлиги маънавият ва маърифат бўлими , халқ таълими бўлими вакиллари ҳамда ота-оналар иштирок этдилар.
Миллий анъаналарга бой кўргазмалар, каштачилик ҳамда ўқувчиларнинг ижодий намуналари билан безатилган байрам иқтидорли ёшларнинг лапар ва айтишувлари, маросим қўшиқлари, яллаю рақслари билан янада завқли бўлди
Мактабда яна бир ташаббус спортнинг турли йўналиши бўйича тўгараклар фаолияти кучайтирилиб доимий равишда машғулотлар олиб борилиши билан бир қаторда маънавий-маърифий ишлар тарғиботчиси ташаббускорлигида ўқувчиларнинг интелектуал салоҳиятларини ривожлантириш, дунёқарашларини шакллантириб бориш мақсадида турли ноъананавий дарс машғулотлари ҳамда “Билимдон” , “Заковат” каби кўрик танловлари ташкил этилмоқда.
Ундан ташқари мактаб кутубхонаси ҳам ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва ёшларимизга китобхонликни тарғиб қилиш йўлидаги маънавият маскани сифатида фойдаланилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |