Бошланғич таълимда интеграциявий – инновацион ёндашувлар



Download 3,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/54
Sana28.04.2022
Hajmi3,36 Mb.
#586741
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   54
Bog'liq
ich maqola Shahlo, Nodira, Oydinoy, Fazilat

Ishni bajarilish tartibini aniqlash
1.
Predmetning qismlarining joylashishini grafik tasvirlash. 
2.
Predmetning qismlari uchun shakli hamda o‘lchamlari bir xil bo‘lgan barglarni topish. 
3.
Ularni qog‘ozga joylashtirish. 
4.
Ishni bajarilish texnologiyasi haqida tushuntirib berish. 
5.
Ishni amaliy bajarish. 
Applikatsiyasini bajarish bo‘yicha mustaqil ish 
1.
Shaklni, o‘lcham va buyoqlarni to‘g‘ri tanlash; 
2.
Elimlash ishlarini tartibli bajarish; 
3.
Detallarning joylashishini to‘g‘ri tasvirlash; 
4.
Ish bajarilgan qog‘ozning orqasiga barglaridan foydalanilgan daraxt yoki o‘simliklarini 
nomlarini yozish. 
Bajarilgan ishni tahlili va baholash
1.
Ishni bajarilishda yo‘l qo‘yilgan xato va kamchiliklarni aniqlash; 
2.
Xato va kamchiliklarni o‘z vaqtida to‘g‘irlash; 
3.
Namunali, sifatli va chiroyli bajarilgan ishlarni rag‘barlantirish. 
Turli barglarni to‘plash o‘qituvchi quygan maqsadga bog‘liq bo‘ladi. O‘quvchilar ko‘rib 
chiqilgan va batafsil tahlil qilingan yoki o‘zlari o‘ylab topgan tasvir uchun barglarini to‘playdilar. 
Yoki aksincha, avval turli barglarni to‘plab, keyin ishni bajarish tartibini aniqlashlari mumkin. 
Bargning xususiyatlari va shakllari shunday xilma-xilki, applikatsiyalar yasashda ulardan asosiy 
material sifatida ham, yasalgan narsalarga bezak berish materiali sifatida ham foydalanish mumkin. 
Bu ishlarni bajarish o‘quvchilarni estetik didini, tasavvurini oshiradi va ijodiy izlashnish va ijodiy 
fikrlash qobiliyatlarini o‘stirishga yordam beradi. 
Xulosa o‘rnida aytish mumkinki, o‘quvchilarni barkamol shaxs sifatida tarbiyalash, ijodkorlik 
qobiliyatlari, ko‘nikma va shaxs xislatlarini shakllanishida muhim bosqich bo‘lib, o‘quv fanlari va 
darsdan tashqari mashg‘ulotlarda ijodiy yondashish, ta’lim jarayonini integratsiyalash asosida tashkil 
etishga zamin bo‘ladi. 
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ ТЕХНОЛОГИЯ ДАРСЛАРИДА
КАСБ-ҲУНАРГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ САМАРАЛИ ЙЎЛЛАРИ
Ходиева Д. – БТП доценти,
Умирхўжаева С. – БТ ва СТИ таълим йўналиши 302-гуруҳ талабаси, ТДПУ. 
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да “Шахс таълим хизматларининг яратувчиси 
сифатида тегишли малака даражасини олгач, таълим, моддий ишлаб чиқариш, фан, маданият 
ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатади ва ўз билими ва тажрибасини ўрганишда 
иштирок этади”,-деб белгилаб қўйилган. Жумладан, “... таълимнинг ижтимоийлашуви-таълим 
олувчиларда эстетик бой дунёқарашни ҳосил қилиш, уларда юксак маънавият, маданият ва 
ижтимоий фикрлашни шакллантириш” узлуксиз таълимни ташкил этиш ва ривожлантириш 
тамойилларидан бири деб қаралади. 


267 
Мустақил Ўзбекистон давлат сиёсати даражасига кўтарилган таълим соҳасида амалга 
оширилаётган ислоҳатлар жараёнида асосий бўғин ҳисобланган умумий ўрта таълим 
мактаблари фаолиятининг муҳим вазифаларидан бири ўқувчиларни ҳаётга тайёрлаш ва касб 
танлашга йўналтиришдан иборатдир. 
Касбга йўналтиришга ёшларнинг касбни эркин ва мустақил танлашнинг илмий-амалий 
тизими сифатида қараш лозим. У ҳар бир шахснинг ҳам индивидуал хусусиятларини, ҳам халқ 
хўжалиги манфаатлари нуқтаи назаридан меҳнат ресурсларини тўлақонли таъминлаш, бозор 
иқтисодиёти муносабатлари заруратини ҳисобга олиш керак. Ўқувчилар шахсни 
шакллантиришнинг омили сифатидаги меҳнат тарбиясининг самарадорлигини оширишга касб 
танлашларини пухта ўйлаб ташкил қилиши катта аҳамиятга эга. Ҳар бир ўқувчининг олдида 
ўзи ёқтирган касбни танлаш учун кенг имкониятлар бор. 
Меҳнат ва касбга йўналтириш тизими бевосита ёшларнинг меҳнат ва касб тарбиясини, 
таъминлаш касбий ахборотлар, касб танлаш, касбга йўналтириш ишларини амалга 
оширадиган улкан ишлардан бири бўлиб жуда ўтмиш тараққиётига эгадир. Халқимизнинг 
миллат, халқ, элат бўлиб шаклланишини меҳнатсиз, ҳунарсиз тасаввур этиб бўлмайди. 
Инсон пайдо бўлишидан бошлаб меҳнат билан шуғулланган, турмуш буюмлари ясаган 
намуналар бажарган. 12-15 асрларда Мовороуннаҳр ва Хуросонда ҳунар илми ривожланиши 
энг юқори поғонага кўтарилган. Ҳар бир халқ ота-бобосидан мерос бўлиб, авлоддан-авлодга 
ўтиб келаётган касб-ҳунарларни ўзига хос хусусиятларини сақлаб келган. Республикамиз
ҳудудида ўтказилган археологик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳунармандчилик бу ерларда 
икки минг йиллар олдин ривожланган. Бу даврда синфий жамият пайдо бўлиб, йирик меҳнат 
тақсимоти негизида ҳунармандчилик мустақил соҳа бўлиб ажралиб чиққан. 
Ўқувчиларни касбга йўналтиришнинг асосий мақсади ва бир ўқувчига индивидуал 
равишда касб ёки меҳнат фаолияти соҳасини асосан ва тўғри танлашда ёрдамлашишдир. 
Ўқувчиларни касбга йўналтириш умумтаълим мактаби ишининг таркибий қисмидир. 
Маълумки, агар касб тўғри танланган бўлса, инсон учун меҳнат қувонч, ижодий илҳом 
манбаига айланади. Касб танлашга йўллаш бутун педагоглар жамоаси томонидан ҳал 
этиладиган вазифаси ҳисобланади. Шу билан бирга, бу ишда меҳнат таълими алоҳида ўринни 
эгаллайди. Ўқувчиларни касб танлашда асосий омиллар ота-она, муҳит ва таълим-тарбиядир. 
Касб танлашнинг асосий вазифаси ўқувчиларни фан асослари полетехник меҳнат ва 
малакалари билан қуроллантиришдан, уларни меҳнат ва ижтимоий фаолиятга, касбларни 
онгли равишда танлашга, моддий ва маънавий бойликларни ишлаб чиқаришда иштирок 
этишга тайёрлашдан иборатдир. 
Мактабда касб танлаш ишларни қуйидаги мақсадлардан иборат: 
1.Ўқувчиларни кичик синфлардан бошлаб, касб-ҳунар турлари билан таништириб бориш.
2. Ўқувчиларни касб-ҳунар турлари билан таништириб, оммавий касбларнинг мазмуни 
билан таништириш мақсадида синфдан ташқари ўтказиладиган тадбирларни амалга ошириш. 
3. Касб танлашга йўллаш ишларини олиб боришда ўқувчиларни асосан мактаб жойлашган 
ҳудуднинг корхона, ташкилотнинг эҳтиёжи учун зарур бўлган касб ва мутахассисларга 
йўллаш. 
Ҳар бир ўқувчининг бўлажак касбини танлаш объектив ва онгли ҳаракатга эга бўлиши 
лозим. Ўқувчиларни касб танлашга йўллаш соҳасида олдига қўйилган мақсадларини амалга 
ошириш учун қуйидаги энг муҳим вазифалар ҳал этилиши лозим. 
1.Уларнинг қизиқишлари, майли ва қобилиятлари, психофизиологик имкониятлари. 
Жисмоний тайёргарлиги ва саломатлигини ўрганилиши. 
2.Уларнинг касблар ҳақидаги билимларини кенгайтиришга доир тадбирларнинг ўйлаб 
кўрилиши. 
3. Меҳнат дарсларида амалий ишларни ташкил этилиши ўқувчиларнинг касбга 
қизиқишларини ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга ёрдам беради. 
4. Кичик ёшдаги ўқувчиларнинг касб-ҳунарга қатъий қизиқишларини таркиб топтириш 
ва мустаҳкамлашда ёрдам кўрсатиш керак. 


268 
Касб танлаш жуда муҳим масала бўлиб. Кўпинча ўқувчилар уни мустақил ҳал қила 
олмайдилар. Ўқитувчиларнинг иш тажрибаси ўқувчиларни касб танлашга йўллашнинг фарқ 
ва методларини белгилаб беради. Улардан асосийлари қуйидагилардан иборат: 
1.Дарсларда касб танлашга йўллаш. Масалан, ўқитувчи ўқувчиларни машғулотларда
бажарадиган иш билан боғлиқ касблар билан таништиради.
2.Экскурсияларда касб танлашга йўллаш. Одатда, экурсияларда ўқувчиларни мавзуга оид 
материал билан таништиришга қулай шароит юзага келади. Бу имкониятдан ўқувчиларни 
касб танлашга йўллаш учун фойдаланиш мумкин. 
3.Тўгарак машғулотларида касб танлашга йўллаш. Тўгарак машғулотларида ўқувчиларни 
турли касблар билан таништиришга кўпроқ имкониятлар вужудга келади.
4. Ўқувчилар ишлаб чиқариш соҳасида ишлаётганлар, меҳнат кишилари ва касб эгалари 
билан учрашувлар. Бундай ташкил этилган тадбирлар ўқувчиларда катта таасурот қолдиради. 
Меҳнат таълими жараёнида ўқувчилар турли касб эгалари билан танишадилар. 
5. Ҳар хил маданий-оммавий тадбирлар ўтказиш. Касб танлашга йўллаш ишининг
муваффақиятли олиб борилишига ёрдам берувчи ҳар хил маданий-оммавий тадбирлар 
мактабларнинг иш тажрибасидан маълум. Масалан “Касблар дунёси”, “Касб танлашда шахсий 
ва жамоат фикри” мавзусида мунозаралар уюштириш, кинофильмларни муҳокама қилиш 
шулар жумласидандир. 
6. Касбларни чуқур ўрганиш. Ўқитувчи муайян касблар тўғрисида тасаввур бериш учун 
бир йўла барча ўқувчилар билан иш олиб боришдан ташқари ёки бу касб билан яхшилаб 
танишиш истаги бўлган ўқувчилар билан жиддийроқ иш олиб боради. 
7. Факультатив машғулотлар. Айрим мактабларда факультатив машғулотларга 
ажратилган соатларнинг маълум қисмидан касб танлашга йўллаш иши учун фойдаланилади. 
Ҳар қайси мактабдаги касб танлаш ишларининг вазифаси ва мазмуни унинг атрофдаги 
ишлаб чиқаришнинг хусусиятлари, табиий шароитлари мазкур иқтисодий тумандаги халқ 
хўжалиги ва маданиятининг ривожланиш йўналишлари билан белгиланади. Мактаб ўз
тарбияланувчиларини касблар, меҳнатнинг мазмуни, у ёки бу касб эгаларига қилинадиган 
талаблар ҳақидаги билимлар билан қуроллантириш ўқувчиларнинг индивидуал, жисмоний ва 
психологик хусусиятларини ўрганиш ва уларга ана шу хусусиятларга мос касбларни 
танлашларида ёрдам бериш керак. 
THE ROLE OF METHODS IN TEACHING ENGLISH 
Xolboyeva N. – teacher, NamETI State Technical University. 
According to the decree of the President of the Republic of Uzbekistan about “The Further 
improving system of learning foreign languages” which was adopted on December 10 th, 2012, more 
attention is paid to learning and teaching foreign languages. Everybody knows that the future lies in 
hands of educated specialists. High indices of globalization growth and the world market shows how 
knowledge of foreign languages are important for the economic and cultural sphere. This is a reason 
why learning English so actual around the world.
Nowadays teachers of foreign language have considerable independence in a choice of tutorials, 
creative judgment of the contents and ways of implementation of program requirements. It should be 
mention is that, leading position of training in a foreign language is held by the methods and 
technologies based on personally focused approach by recognizing existence of various methods in 
modern process, which has: 
• to organize the atmosphere in which the learners feel themselves comfortable and free; 
• to affect the learners’ personality at all and involve their sense into training session, encourage 
their speaking, cognitive, creative abilities; 
• to create situations in which the teacher is not the central figure; 
• to teach learners to work on language independently at the level of their physical, intellectual 
and emotional capacities; 


269 
• to provide various form of work in a class: the individual, pair, and group, collective. 
The importance of considering the methods and techniques in teaching foreign languages is 
due to several reasons, such as: 
1. in today’s world of learning foreign languages need to be revised as a common methodology 
and specific methods and techniques to find the most effective methods and techniques; 
2. the methods and techniques of foreign language teaching are important components of the 
educational process, as without the use of any of the methods is almost impossible to realize the goals 
and objectives of the decision of foreign language teaching, so each teacher must be able to 
competently use the necessary means for the educational process; 
3. the most difficult is the search for such methods, which would be most fully consistent with 
its objectives. The problem of the correct choice of methods and techniques of teaching is quite 
complicated, since it is these problems cause some difficulties for many teachers. 
Before the question of considering such issues as the choice of the most effective method of 
teaching foreign languages, let’s turn to the consideration of the concepts of “method”. 
According to the Webster’s Third New International dictionary, Method is a procedure or process 
for attaining a goal or a systematic procedure, technique or a set of rules. 
As A.N.Shukin interprets the term “method” (from the Greek “Methodos”-way of research or 
knowledge) it is “a way to achieve the goal. As the basic category of techniques, training methods 
are components of the training system”.
And I.Lerner has defined a method as a system of the teacher’s actions, organizing practical and 
cognitive activity of students, which is steadily leading to the assimilation of the content of education.
So, by examining some of the definitions, we can conclude that the method of teaching includes 
teaching job and the educational-cognitive activity of students in their relationship, as well as the 
specifics of their work to achieve the educational, developmental and educational training purposes. 
The relevance of these findings is that teachers often lose sight of the fact that the successful 
implementation of the methods will only happen if the methods and techniques of training are 
consistent with the objectives and targets set by the teacher. 
But no one can not say which method is the best or the worst. As K.T.Henson mentioned, “usually 
the methods are better for some purpose, for example, understanding, transfer, but there is no method 
simply the best for everything”.
And M.J.Wallace believes that “a central factor in the choice of methods is the learner’s needs 
and characters; some method works one person well, but the same method might not work at all for 
another person”. 
Basically teaching must include two major components sending and receiving information. So, 
a teacher tries to do his/her best to impart knowledge as the way he/she understood it.
All methods have at least two things in common: their belief to be the best one and a set of 
prescriptions that teachers have to follow necessarily.
In language learning process teacher’s may have a number of teaching methods in between 
traditional and modern. Everybody has their own understanding and conclusions on teaching English 
language. But there is not a marked line between different methods, there is mixture between them. 
Here we tried to study the main differences between traditional and modern methods too. And 
by this, we came to conclusion that:
1. the traditional method focused on teaching rules and practices it in translating but Modern 
teaching is to teach the learner to communicate; 
2. the traditional method prefers routines and limited number of methods, such as lectures, 
translation activities and others but modern method consists of a great number of activities with 
different aims which are balanced;
3. the traditional method relies on memorizing rules and isolated items of lexis. Modern method 
employs more contextualized information and practice real life situations which are attractive for 
students. 


270 
4. the traditional method claim that students learn well if they listen to the teacher and don’t 
make mistakes but modern method suggest that one has to experiment with the language, to learn 
using it. 
So every teacher chooses his/her method of teaching foreign language himself/herself. He/she 
might use the both, traditional and modern method, in the teaching process completely and 
effectively. It depends on teacher’s professionalism and knowledge of using methods. 
ТАЪЛИМ КОНТЕКСТИДА “ГЕНДЕР” ТУШУНЧАСИНИНГ ПЕДАГОГИК МОҲИЯТИ 
ВА ХАРАКТЕРИСТИКАСИ 
Холматова З.Т.– тадқиқотчи, ФарДУ. 
Одатда, фалсафа, сиёсатшунослик, психология ва социологияда фойдаланиладиган гендер 
тушунчаси ҳозирги замон жамиятида илмий атамадан кенг фойдаланиладиган тушунчага 
айланди, бу эса муаммонинг ошиб бораётган долзарблигини кўрсатади. Бироқ гендернинг 
мураккаб конструкциясини муҳокама қилишдан аввал, жинс, гендер каби ўзаро боғланган ва 
маънавий фарққа эга бўлган ҳақида айтишимиз лозим бўлади. 
Тилда жинс биологик йўналганликка эга. У “организмларнинг жинсий кўпайишини 
таъминловчи генетик ва морфофизиологик хусусиятлар мажмуини тавсифлади. Бошқача 
айтганда, жинс – бу “эркак ва аёл орасидаги жисмоний фарқларга алоқадор бўлган анатомик-
физиологик характеристикадир” . 
Шуни ҳам айтиб ўтамизки, ҳар бир индивид ўзида маскулинлик ва феминлик 
хислатларига у ёки бу даражада эга бўлиши мумкин. Шунинг учун табиат томонидан икки 
жинс белгиланишига қарамасдан, маданият, тарихий давр, жамияттдаги ўзгаришларга боғлиқ 
равишда гендер типлари вариантлари, гендерли хилма-хиллик кўпроқ кузатилади. Гендер 
тушунчасининг турли фанлардаги талқинини кўриб чиқайлик. 
Психологияда “гендер” “ижтимоий-биологик” характеристика сифатида қаралади ва 
унинг ёрдамида “эркак” ва “аёл”га таъриф берилади. Фалсафада “гендер” категорияси 
“комплекс механизм-технология бўлиб, у субъектни нормативлик жараёнида ҳам эркак ва ҳам 
аёл сифатида таърифлайди ва одам экспектацияларга мувофиқ равишда ким бўлишини 
ростлашни белгилайди. 
Социологияда “гендер” атамаси таълимда, касбий фаолиятда, ҳокимиятга эришишда, 
оилавий ролда репродуктив хулқ-атворда индивидуал имкониятларни аниқлайдиган 
ижтимоий статус сифатида талқин қилинади. 
Халқаро феминистик ҳамжамият томонидан гендер тушунчаси “одамларга жамият 
томонидан уларнинг биологик жинсига боғлиқ равишда бериладиган барча ижтимоий ва 
маданий нормалар, қоидалар ва ролларни белгилаш учун фойдаланиладиган” тушунча 
сифатида тан олинган. 
Баъзи Ғарб тадқиқотчилари гендер, бу шахсиятли психологик хислатлар роль эмас, балки 
“махсус ижтимоий яратиш маҳсулидир”. “Гендер” тушунчасининг маънавий аҳамияти фақат 
“Бу нима?” саволига жавобдагина эмас, балки “Қандай амалга оширилади?”, “Гендер нима 
учун керак?”лигига жавобида ҳамдир. 
Талқинларининг хилма-хиллигига қарамасадан, педагогика энциклопедиясида “гендер” 
тушунчаси умуман ўрин олмаган. Педагогикада “гендер” атамасининг йўқлиги уни тилга 
олган мавзуимиз контекстида экспликацияланишини талаб қилади. Бизнинг нуқтаи 
назаримизча, гендер – бу эркак ва аёл жинсидаги шахсларнинг шахсият психологик 
установкалари, жамият ва давлат талабларига мувофиқ равишда хулқ-атвори “хос 
характеристикалари” мажмуидир. Таърифдаги асосий сўзларни ажратган ҳолда, асосий хос 
характеристикалар аёллик, эркаклик, меҳрибонликдир. Шунга мувофиқ равишда педагогикада 
гендерли ёндошув жинслар ўзаро муносабати маданияти ўғил болалар ва қиз болалар орасида 
гармоник муносабатларни тарбиялаш, уларнинг идентиклигини англаши, идеаллар ва ҳаётий 
мақсадларни танлашга ориентирланади. 


271 
Гендерли таълим ва тарбия муаммоларига шахсиятли-ижтимоий ёндошувни назарда 
тутади. Бу педагогнинг тарбияланувчига индивидуалликни ҳар бир одамнинг бетакрор ва 
феноменаллигини очиш ва ривожлантириш йўналтирилган тарбиявий ўзаро таъсир субъекти 
сифатида муносабатда бўлишини анлатади. Ўғил болалар ва қиз болалар билан ҳаёт 
субъектлари сифатида муносабатда бўлиш ўз мавқеини сфераларини ва усулларини излашда 
ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлаш “адаптив феноменликка” қобилиятни эгаллаш. 
Шуни қайд этиш муҳимки, шахсиятли компонент жинс факторини ҳисобга олиниши 
билан бирга гендерли таълим мазмунида тизим асоси бўлади ва шу билан у анъанавий жинссиз 
таълимдан жиддий фарқ қилади. 
Агар анъанавий таълимда интеллектни, тафаккурни жинснинг психик хусусиятларини 
ҳисобга олмасдан, ривожлантиришга урғу берилса, гендерли
таълим доирасида шахсиятли-ижтимоий ёндошув тарбияланувчиларнинг шахсиятли-
маънавий сферасини ривожлантиришга йўналтирилган, бунинг белгиси эса ахлоқий-маънавий 
сифатлар, ҳаётий қадриятлардир. 
“Гендер” тушунчаси кенг маънода “мураккаб тизим” сифатида аниқланади. Бу концептуал 
ва тажрибага асосланган, индивидуал ва ижтимоий, специфик маданий, жисмоний ва 
маънавий ва, шунингдек, сиёсий конструкциядир”. Юқорида белгиланган конструкция ёки 
тизим оламда эркак ва аёл яратган ҳаётнинг акс этиши бўиб, бу ерда ҳар қандай фарқ ёки 
ажралиш қатъий иерархик ва устиворлик муносабатларида бўлади. 
Гендер тизими бир қатор тушунчалар мажмуасини ўз ичига олади: 
“гендер роли”; 
“гендер стереотиплари”; 
“гендер адаптацияси”; 
“гендер ижтимоийлашуви”; 
“гендерли идентиклик”; 
“гендер факторлари” ва бошқалари. 
“Гендер роллари” – жамият томонидан “эркаклик” ва “аёллик” тўғрисидаги тасаввурларга 
мувофиқ индивидлардан кутиладиган хулқ-атвор моделларидир. Ҳар бир жамиятда “гендер 
роллари турличалиги мутлақо табиийдир, улар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ўзгаришларга 
боғлиқдир. Бунда гендер роллари гендер стереотипларига таъсир этади ва, аксинча. Энди 
гендер стереотипини муҳокама қилайлик. 
Е.А.Азарова кўрсатиб ўтганидек, “гендер роллари” бу жамият ҳар бир жинс учун белгилаб 
берадиган вазифалардир”, ўз навбатида бу вазифалар , гендер стереотипларидир. Демак, 
гендер стереотиплари “Одамлар жинс белгиси бўйича эгаллашлари лозим бўлган 
характеристикалари ва хусусиятлари тўғрисидаги стереотипиклаштирилган ҳамма 
тасаввурлардир”. 
Мазкур экспликация гендер стереотипларининг асосий аспектларидан бири ижтимоий-
маданий муҳит эканлигини яққол мисоли бўлишини пайқаш осон. Бунда гендер 
стереотиплари, гендер роллари каби ижтимоий онгнинг ментал даражасида тартибга 
солинади, ижтимоий онг эса жамиятнинг ривожланиши давомида шаклланади ва жуда хилма-
хил жиҳатлар: тарихий, ижтимоий, иқтисодий, маданий жиҳатларга эга.
Бундай тушунишда гендер стереотиплари, шу жумладан, мазкур маданиятда рухсат 
этиладиган, бошқа маданиятлар, мамлакатлар, этносларда шаклланган гендер роллари 
тўғрисидаги тасаввурларни ҳам англатади. 
Гендер стереотипларини бундай тушунишни О.М.Воронина, Т.А.Клименкова, 
М.В.Сафанова ҳам аниқ-тиниқ айтишган. Жумладан, О.М.Воронина фикрича, “гендер 
стереотиплари” “эркаклик” ва “аёллик” тушунчаларига мос хулқ-атвор ва характер хислатлари 
моделлари тўғрисидаги стандартлаштирилган тасаввурларни ифодалайди. М.Сафонова 
фикрига кўра, “гендер стереотиплари “эркаклар” ёки “аёллар”нинг барқарор образлари билан 
боғлиқдир. 
Бу тилга олинган таърифларда гендер стереотиплари мазмунидаги фарқлар унчалик 
муҳиммас. У турли маданиятлар, этнослар эркаги учун ёки аёли учун хос бўлган “бирор” 


272 
стандартлар, маълум нормаларга келтирилади. Бизнинг фикримизча, бундай тушуниш 
етарлича асосли ва батафсилдир. Бунда, айни шу гендер стереотиплари ҳаёт йўли 
“траекториясини” ҳам, турмуш тарзи “стандартларини” ҳам беришини таъкидлаймиз. 
“Эркаклик” ва “аёллик”нинг жуда муҳим компоненти “гендерли идентикликдир”. Бу 
тушунчанинг мазмунини очишдан бошлаймиз. Агар катта социологик луғатдаги таърифга 
амал қиладиган бўлса, гендерли идентиклик – бу ўзини “эркаклик” ва “аёллик” маданий 
таърифлари билан англашдир. Мазкур тушунча “Мен” ва бошқаларнинг ўзаро таъсирлашув 
жараёни натижасида юзага келиб, эркак ва аёл хислатларини психологик интериориацияси 
бўлиб хизмат қилади”. 
“Гендерли идентикликни”, “ўзини маълум жинс вакили сифатида” ўзининг эркаклик ёки 
аёллик танасини ҳис қилиш, шу жинсга ижтимоий контекстда оидлигини англаши сифатида 
талқин қилади. 
“Гендерли идентиклик” – бу ўзини ўзи англашнинг одамнинг ўзини маълум жинс вакили 
сифатида бошидан кечиришини тавсифловчи аспектидир” , “... гендерли идентиклик 
психосексуал ривожланиш, ижтимоий ролларни ўрганишни ўз ичига олиш”. 
Бироқ С. Ушакин таъбирича “гендерли идентиклик” “жинсий идентиклик” билан 
айнанлаштирилади. Бу категория индивиднинг (жинсий) параметрларини аниқлашда 
жамиятнинг ролидан кўра кўпроқ, индивиднинг ўзини унга идентификациялаши учун таклиф 
этиладиган моделлар доиралар билан чегаралаш қобилиятини (ёки қобилиятсизлигини) акс 
эттиради”. Шу билан бир вақтда О.М.Вовченко фикрича, “гендерли идентиклик”, жинснинг 
биологик фарқлари доирасидан четга чиқмасдан, “жинсий идентиклик” тушунчасини 
ижтимоий жиҳатдан кенгайтиради. 
“Гендерли идентиклик” айрим одамнинг ўз жинсий индивидуаллигини ижтимоий-
субъектив бошидан кечириши сифатида белгиланади. Шундай қилиб, барча бу таърифларга 
асосан, гендер жинсга фақат биологик оидлик сифатидагина боғлиқ бўлмасдан, балки 
гендерли идентиклар яралишининг натижаси бўлади. 
Гендерли идентикликнинг шаклланиши учун ҳал қилувчи фактор бу ижтимоийлашувдир. 
Америкалик психолог Ш.Берининг таъкидлашича, “гендерли ижтимоийлашув – бу эркак ёки 
аёл жамиятда тегишли хулқ-атвор моделлари, қадриятларини ўрганадиган жараёндир” . 
Гендерли ижтимоийлашувнинг шунга ўхшаш тушунилишини Т.В.Киряновада кўрамиз, у 
бу тушунчани “... одамлар орасида ахборот ва тажриба алмашинувининг ўзига хос жараёни” 
деб муҳокама қилади. Барча коммуникатив жараёнлар эса гендерли тусга эга. Бу иккала 
тушунча гендерли ижтимоийлашув қарама-қарши жинсларнинг маълум нормалар, 
қадриятлар, билимлар ва бошқаларни ўзлаштириш жараёнидан иборатлигига кўргазмали 
мисол бўлиб хизмат қилади. 
TA’LIM JARAYONIDA YANGI TEXNOLOGIYALARINI QO‘LASH 
Pardayev B. – BTM kafedrasi kata o’qituvchisi,
Xosilova M. – BT yo‘nalishi 2- kurs talabasi. TDPU. 
Ta’lim jarayonida innovatsiyalarni yaratish, izlab topish, to‘plash va pedagogik jarayonga tatbiq 
qilish hozirgi zamon pedagogikasining dolzarb muammolaridan biri hisoblanadi. Ta’lim jarayoni
samaradorligi ko‘p jihatdan o‘qituvchining mas’uliyati, ijodkorligi va faolligi, yangilikka bo‘gan 
intilishi va udan o‘rinli foydalana olishiga bog‘liq. Professor J.G‘. Yo‘doshev: “Pedagogik 
innovatsiya - yangilikni kiritish bu pedagogik tizimdagi o‘zgarishdir. Pedagogik innovatsiyalar 
to‘g‘risida turli daraja va pog‘onalarda fikr yuritish mumkin; davlat, regional, oliy ta’lim, kasb-hunar, 
akademik litsey va umumta’lim maktab, maktabgacha ta’lim, musiqa maktablari va maktabdan 
tashqari ta’limda innovatsiyalar bo‘ishi mumkin”, - deb ta’kidlaydi. Innovatsiya - bu g‘oya, jarayon 
va vosita; uning natijalari pedagogik tizimning yangicha takomillashuvi hisobiga ta’limnining 
smaradorligiga erishiladi. 


273 
Ta’lim muassasalarida faoliyat olib boruvchi professor-o‘qituvchilar o‘z fani bo‘yicha 
mashg‘ulotlarni texnologiyalashtirish, algoritmlash, loyixalash, modullashtirish, texnologik 
xaritalarni tuza olish va ular asosida ishlash malakasini egallab olishi, ularni ta’lim jarayonida 
qo‘lashlari va ta’lim oluvchilarga to‘iq etkazishlari zarur.
 
Pedagogika sohasiga tegishli adabiyotlarni taxlil qilish shuni ko‘rsatmoqdaki, aksariyat ta’lim 
muassasalarida modulli va algoritmlar asosida mashg‘ulotlarni joriy qilish keng tus olmoqda. 
Umuman pedagogik texnalogiya asosini modullar va algoritmlar belgilaydi. 
Pedagogik texnologiyaning eng kichik modullari eng asosiy tushuncha bo‘ib, ular go‘yoki 
pedagogik texnologiyani hosil qiluvchi “g‘ishtcha”lar vazifasini bajarishi bilan asosiy ahamiyatga 
ega. Algoritm pedagogik texnologiya tarkibiy bo‘aklari, modullari o‘zaro joylashuvining ketma-
ketligini avvaldan belgilangan tartibini (koidasini) bildiradi. 
Pedagogik texnologiya: “Tashkil etish, hamkorlikda ish yuritish, takomillashtirish, taxlil qilish, 
qiyoslash, umumlashtirish, xulosa chiqarish, boshqarish, nazorat etish, baholash kabilarni o‘zichiga 
oladi ”. 
Texnologiyalarning maqsadi: ta’lim mazmunini modullashtirish, algoritmlash loyixalashtirish 
asosida talabani shaxsiy faolligi ishtirokida Davlat ta’lim standartlarini to‘a o‘zlashtirishni 
kafolatlashdan iborat. 
Har bir professor-o‘qituvchi pedagogik texnologiyani o‘z mashg‘ulotlarida qo‘lash uchun 
quyidagi ketma-ketlik algaritmdan foydalanishi mumkin: 

Download 3,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish