Бошланғич таълимда интеграциявий – инновацион ёндашувлар



Download 3,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/54
Sana28.04.2022
Hajmi3,36 Mb.
#586741
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   54
Bog'liq
ich maqola Shahlo, Nodira, Oydinoy, Fazilat

Рефлексия 
тушунчаси фалсафада қадимги Грецияда юзага келган ва инсоннинг ўз онгида 
содир бўлаётганлар тўғрисида фикрлаши, ўз фикрларининг мазмунига эътибор қаратишни 
англатган (Декарт); рефлексия ўз-ўзини билишга қобилиятлилик сифатида (Сократ, Платон, 
Плотин, Локк ва бошқалар); билишга оид қобилиятларнинг ривожланиши асоси сифатида 
(Кант, Гегель, Фихте, Шеллинг) қаралган; Лейбницнинг концепциясида рефлексия 
апперцепцияга қобилиятлилик сифатида хизмат қилган (идрокнинг инсоннинг аввалги 
тажрибаси ва индивидуал хусусиятларига боғлиқлиги). 
Бугунги кунда фалсафада назарий ва амалий рефлексияни фарқлаш қабул қилинган бўлиб, 
назарий рефлексия тушунчанинг ривожланиши вақти сифатида, бир тушунча доирасида бир 
таърифдан бошқасига ўтишга имкон берувчи метод сифатида; амалий рефлексия -
индивидуал ҳатти-ҳаракатнинг ва ниятнинг боғлиқлиги, бунда мазкур боғлиқлик меъёрининг 
назорати амалга ошириладиган, жараёни сифатида тавсифланади
4

Фалсафий тоифа сифатида юзага келиб, рефлексия ҳозирги вақтда психология, 
социология, синергетика, мантиқ, андрогогика, эвристика, кибернетика ва бошқа кўпгина 
фанларнинг тадқиқот объекти ҳисобланади. Бизнинг тадқиқотимиз доирасида, биз психология 
3
Философская энциклопедия. - М.: Советская энциклопедия, 1967. - Т.4. -с.499 
4
Современная философия: Словарь и хрестоматия. - Ростов-на-Дону: Феникс, 1996. - с.67. 


63 
ва педагогика нуқтаи назаридан “рефлексия” тушунчасини кўриб чиқишда батафсил тўхталиб 
ўтиш зарур деб ҳисоблаймиз. 
Психологияда рефлексия “субъектнинг ички психик актлар ва ҳолатларини ўз-ўзи 
тушуниши” сифатида талқин этилади
5
. Ўқитувчининг педагогик фаолиятида рефлексиянинг 
ролини ўрганишда ижтимоий психология нуқтаи назаридан мазкур тушунчанинг таърифи 
эътиборга лойиқ бўлиб, унда рефлексия инсоннинг бошқа инсонлар томонидан ҳақиқатда 
қандай қабул қилинишини англаши шакли сифатида қаралади; рефлексия - бу «бу нафақат 
субъектнинг ўз-ўзини билиши ва тушуниши, балки “рефлексияни амалга оширувчини”
6
, унинг 
шахсий хусусиятларини, эмоционал жавоб таъсирлари ва когнитив тасаввурларини
7
бошқалар 
қандай билишлари ва тушунишларидир. 
С.Л. Рубинштейн шахснинг психик ривожланишини бошқариш имкониятини ўрганиб, 
рефлексиянинг юзага келиши билан инсоннинг мавжудлигининг алоҳида усулини ва унинг 
оламга муносабатини боғлайди: “У (рефлексия - 
Г.Р
.) ҳаётнинг мазкур узлуксиз жараёнини 
худди тўхтатаётгандек, узаётгандек ва инсонни мазкур вақтнинг чегарасидан хаёлан чиқаради, 
инсоннинг ҳар бир ҳатти-ҳаракати ҳаёт тўғрисидаги фалсафий мулоҳаза юритиш хусусиятига 
эга бўлади”.
 
Ижодий масалаларни ечишда рефлексияни фикрлашда ўрганиб, олимлар уни фикрловчи 
субъектнинг ўз-ўзини бошқариш усули сифатида (Ю.Н.Кулюткин,
С.Ю. Степанов ва бошқалар), танқидий фикрлашнинг ривожланиши омили сифатида 
(И.Н. Семёнов), назарий тафаккур кўрсаткичи сифатида (А.З. Зак, В.В. Давидов ва бошқалар) 
қарайдилар. 
И.С.Ладенко интеллектуал тизимларнинг ўз-ўзини ташкил этишида рефлексиянинг 
ролини интеллектуал фаолиятдаги кўникма ва малакаларни такомиллаштириш эҳтиёжи ва 
нутқ, хотира, тасаввурнинг ички ва ташқи шакллари тўғрисидаги психологик тасаввурларни 
ишлаб чиқиш зарурати билан боғлаган. У “фикрлаш фаолияти жараёнида ички ҳолатдан 
ташқига ва аксинча ўтишдаги рефлексия бундай жараёнларнинг интериоризацияси ва 
экстериоризацияси тўғрисидаги тасаввурларнинг шаклланишининг асоси бўлиб хизмат 
қилади” деб ҳисоблайди. Рефлексия асосида нафақат психологик билимлар, балки хотира, 
кўникма ва малакаларни ривожлантиришда уларни қўллаш усуллари ҳам шаклланади. 
Замонавий тадқиқотларда кўпгина муаллифлар Семёнов И.Н. томонидан таклиф этилган 
рефлексия таснифига таянадилар. У рефлексиянинг қуйидаги турларини ажратади: 1) 
фикрлаш вазиятининг муаммолилигини ҳал этишни белгилайдиган интеллектуал рефлексия; 
2) фикрлашга оид изланишнинг низолилигини бартараф этишни таъминловчи шахсий 
рефлексия; 3) мулоқот қилувчи шерикларнинг ўзаро тушунишларини белгиловчи 
коммуникатив рефлексия; 4) ҳамкорларнинг жамоавий иши бўйича ҳамкорликдаги 
уринишларини мувофиқлаштириш билан боғлиқ бўлган ҳамкорликдаги рефлексия. 
Касбий педагогик фаолиятда рефлексия жараёнини ўрганиб, кўпгина олимлар унинг 
коммуникатив ва ҳамкорликдаги турларини афзал кўриб, айнан улар педагогик фаолиятда ва 
мулоқотда энг ёрқин намоён бўлади деб ҳисоблайдилар (В.А.Кривошеев,
Г.П. Шедровицкий ва бошқалар). Аммо биз педагогик фаолият хусусиятларига кўра 
рефлексиянинг ҳар бир турини алоҳида кўра олмаймиз, чунки мазкур ҳолатда улар бир-бирига 
боғлиқ бўлади. 
Н.В.Кузьмина рефлексияни “индивидларнинг бир-бирларини ўзаро акс эттириши ўзига 
хос иккиланган жараёни бўлиб, унинг мазмуни ўзаро муносабат бўйича ҳамкорининг ички 
оламини субъектив ифодалаш ҳисобланади, бунда мазкур ички оламда ўз навбатида биринчи 
тадқиқотчининг ички олами акс этади” деб талқин этади. У рефлексияни педагогик 
қобилиятлар структураси доирасида ўрганади ва илк бор алоҳида компонент сифатида 
рефлексив-перцептивни ажратади. У рефлексив педагогик қобилиятларнинг шаклланганлиги 
5
Краткий психологический словарь /Ред. -сост. Л.А. Карпенко, 1998. - с.318 
6
Рефлектировать - обращать сознание на самого себя, размышлять над своим психическим состоянием См.: 
Философский словарь /Под ред. И.Т. Фролова. - 5-изд. - М.: Политиздат, 1986. -с.410 
7
Краткий психологический словарь /Ред. -сост. Л.А. Карпенко, 1998. - с.318 


64 
даражасига педагогик интуициянинг шаклланиши боғлиқ бўлади, “яхши интуиция эса педагог 
ўқувчилар шахсининг энг кучли, ижобий хусусиятлари тўғрисидаги маълумотни тарқатишида 
(экстраполяциялашида) намоён бўлади, уларга таяниб уни керакли натижага эришишига 
йўналтириш мумкин” деб ҳисоблайди. Олимнинг бундай хулосасига таяниб, экстраполяция 
жараёни ўқитувчининг ўзига ҳам ўз-ўзини такомиллаштириш мақсадида касбий захиралардан 
фойдаланишига имкон беради деб тахмин қилиш мумкин. 
Рефлексив қобилиятларни ўқитувчи касбий фаолиятининг зарурий компонентлари деб 
ҳисоблаб қатор муаллифлар (А.А.Бизяева, В.В.Ветрова, Е.Н.Пехота, И.А.Стеценко, И.Г.Татур, 
А.В.Христева ва бошқалар) уларни талабаларнинг ОТМдаги таълим олишлари давриданоқ 
шакллантириш зарурати тўғрисида айтадилар. 
Олимларнинг бундай хулосалари ўқитувчи шахсининг ўз-ўзини ривожлантиришга (бу 
унинг ўз меҳнати натижаларидан кучли қониқмаслик билан боғлиқ) йўналганлигини белгилаб, 
унинг касбий ўз-ўзини такомиллаштиришининг асосига айланади деб тахмин қилишимизга 
асос бўлади. 
Олимлар касбий-педагогик фаолиятда рефлексив жараёнларни ўрганиб, рефлексияни 
нафақат мазкур фаолиятни режалаштириш билан (В.В. Давидов, А.З. Зак ва бошқалар) 
боғлайдилар, балки рефлексиянинг моҳиятини мазкур фаолиятни оптималлаштириш 
мақсадида уни бошқаришда кўрадилар (Г.А.Голицин), бу олимларнинг фикрича асрлар 
давомида тўпланиб келинган хулқ, мулоқот, фикрлаш ва фаолият стереотипларини бартараф 
этиш имконини беради (С.Ю. Степанов, Г.Ф. Похмелкина, Т.Ю. Колошина, ТВ. Фролова). 
Бу бизга ўз тадқиқотимизда ўқитувчининг касбий рефлексиясини педагогик тафаккурнинг 
зарурий ташкил этувчиси сифатида тушунишга асос бўлади, у ўқитувчига ўзининг касбий 
фаолиятига таҳлилий ёндашиши, унда ўз ўрнини аниқлашига ва режалаштирилган 
натижаларга эришиш учун мазкур фаолиятни конструктив, мақсадга йўналтирилган 
ўзгартиришнинг оптимал йўллари ва воситаларини топиш имконини беради. 
Тадқиқот мавзуси билан мос равишда биз учун касбий қийинчиликларни бартараф этишда 
рефлексиянинг ролини ўрганган В.А. Метаеванинг ишлари қизиқиш уйғотади. У томонидан 
рефлексиянинг ривожланиш даражаси “касбий қийинчиликларни самарали ечиш” оқибати 
ҳисобланган ўқитувчининг муваффақиятлилигига боғлиқлиги тўғрисида хулосага келинган.
Аммо биз томонимиздан ўтказилган тажриба-синов, рефлексияни муваффақиятлилик 
эмас, балки аксинча муваффақиятлилик, педагогнинг ўз фаолияти натижаларидан қониқиши 
унда шаклланган касбий педагогик рефлексияга боғлиқ бўлиб, у педагогга ўзида ўз-ўзини 
такомиллаштириш манбаини топишига ёрдам беради ва унга ривожланиш томон боришини 
таъминлашини исботлади. 
Биз касбий рефлексиянинг ривожланиши муаммосини, инсон психикасининг ички 
структураларининг ташқи ижтимоий фаолият структураларини ўзлаштириш, ташқи 
фаолиятнинг ички ҳолатга ўтиши жараёнида шаклланиши тушунтирувчи интериоризация 
назариясига асосланиб (П. Жане, Ж. Пиаже, А. Валлон, А.А. Леонтьев ва бошқалар)
8

ўқитувчининг педагогик маҳоратини ошириш асоси сифатида ўрганамиз. 
Ўқитувчи ўз фаолиятини таҳлил қила олмаслиги исботланган, бу эса ундан бошқа инсон 
(ўқувчи, ота-она, ҳамкасби) ҳолатига ўтишни билиши талаб этади ва педагогда мазкур 
фаолият субъекти сифатида ўзига нисбатан рефлексив муносабатни шакллантиради, бу эса 
ижтимоий муносабатларнинг интериоризацияси натижасини ифодалайди. 
Шунга кўра, рефлексия онгнинг функцияси ҳисоблансада, шахслараро муносабатлар 
бирлиги таъсири остида шаклланади ва психиканинг онг ости даражасига ўтади, у ўз 
навбатида ўз фаолиятини онгли ўзгартириш мазмунини белгилайди. 
8
Краткий психологический словарь /Ред.-сост. Л.А. Карпенко; Под общ. ред. А.В. Петровского, М.Г. 
Ярошевского - Ростов-на-Дону, 1998,- б. 106, 137, 257 Ж. Пиаже. Избранные психологик труды. Психология 
интеллекта. Генезис числа у ребёнка. Логика и психология. -М., 1969; А.А. Леонтьев. Деятельность. Сознание. 
Личность. -М., 1975. 


65 
ПЕДАГОГИК ДИАГНОСТИКА ЎҚИТУВЧИ КАСБИЙ РЕФЛЕКСИЯСИНИНГ 
РИВОЖЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШ УСУЛИ СИФАТИДА 
Зармасов Ш. –ўқитувчиси, ЖДПИ. 
Тадқиқот ишимизнинг назарий қисмини қуришда биз кўпгина олимлар педагогик 
маҳоратнинг ривожланиши тўғрисида фикр билдиришда мазкур жараённинг самарадорлиги 
резервини ўқитувчининг ўз фаолиятини доимий таҳлил қилишга интилишида 
(В.И.Загвязинский, 
Ю.К.Конаржевкий, 
Ю.П.Львова, 
И.П.Раченко, 
Л.И.Рувинский, 
В.П.Симонов, В.А.Сухомлинский, Я.С.Турбовской, Т.И. Шамова ва бошқалар); унинг 
рефлексив қобилиятларини ривожлантиришда (А.А.Бизяева, В.В.Ветрова, Н.В.Кузьмина, 
Е.Н.Пехота, И.А.Стеценко ва бошқалар), рефлексив вазиятида (А.В.Христева) кўришларини 
аниқладик; хусусияти педагогик рефлексия ҳисобланган педагогик тафаккурнинг 
шаклланиши (Ю.Н.Кулюткин, Г.С.Сухобская), рефлексиянинг ривожланиши билан 
боғлайдилар (Б.З.Вульфов, Г.М.Коджаспирова, Н.В.Кузьмина, Ю.Н.Кулюткин, И.Н.Семёнов, 
С.Ю.Степанов, Г.С.Сухобская, Н.В.Харькин, А.В.Христева ва бошқалар). Бунда уларнинг 
кўпчиликлари, рефлексия ўқитувчининг ўз фаолияти ва унинг натижаларини доимий таҳлил 
қилиши ва ўз-ўзини баҳолаши жараёнида ривожланишини таъкидлайдилар ҳамда “уни 
(рефлексияни - 
Г.Р.), 
бошқариш имконияти, ҳатто заруратини”, яъни унга ҳам ички, 
инсоннинг ўзи томонидан (ўзини ўйлаб кўришга ундаш), ҳам ташқи, узлуксиз педагогик 
таълим турли босқичларидаги ўқув жараёни омилларига қадар онгли таъсир этишини 
асослайдилар
Биз касбий педагогик фаолият диагностикасининг турли жиҳатлари билан шуғулланган 
олимларнинг ишларига мурожаат этдик. Тадқиқот ишимизнинг вазифаларидан келиб чиқиб, 
биз 

Download 3,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish