Ватаним деб сени, уйғондим,
Одам бахти биргина сенда
Бўлурига муккаммал қондим.
Қулоғимга номинг кирганда
Қумлик каби ташна боқурман,
Сенннг жаннат водинларингдан
Наҳрлардай тўлиб оқурман.
Билсинларким, йўлдошим бўлмас,
Кўзда ёши билан кулганлар,
Тиллари бор, ўэлари ҳаёт,
www.ziyouz.com kutubxonasi
Лекин юрак-бағри ўлганлар.
Ҳар айтганинг буюк жангнома
Қайга десанг қайтмай кетурман,
Кўэларимни юммасман асло —
Дарё каби уйғоқ ўтурман.
(Ҳ. Олимжон)
4- вариант
Шоир «Хиёбон» кўчасини ўтиб, «Боғ
зоғон»нинг
катта дарвозасига етиши билан бу ерда тартиб куза-
тиб турган навкарлар Муҳурдорга салом бериб, дар-
ров отнинг жиловини ушладилар. Шоир уларнинг ёр-
дамисиз отдан тушди-да, «Боғ зоғон»га кирди. Бу —
турли қасрлар, кўшклар ва бошқа гўзал бинолар
ва
ажойиб хиёбонларга бой ғоят катта боғ эди. Дарахт-
лар оралаб кетган кенг, тоэа ва қуёш нурлари билан
олачалпоқ йўлдан бориб, бир неча таноб жойни иш-
ғол этган катта гулзорга
чиқди. Бу ерга гўё
бутун
дунёнинг гуллари тўпланган эди. Турли-туман
ранг
ва эиё билан қуёшда яшнаган бу чаман кўзларни қа-
маштирарди. Навоий гулни, рангни жуда севар
эди.
Ҳар кунгидек тўхтаб, завқ билан томоша қилди. Ке-
йин бу чаманзор қаршисидаги кошонага — деворлари,
устлари, эшиклари
наққошлар қўли билан
ясалган
нақш гулэорини товлантирган
бинога томон
юрди.
Олтин қуббачалар, ўймакор гуллар билан
Do'stlaringiz bilan baham: |