417
ошириш учун инсон ташқи дунѐга эътибор қаратиши етарли эмас. У ўзини, ҳис-
туйғуларини, хатти-ҳаракатларини бошқариши, яъни ўзини ўзи яхши билиши
керак. Яқин вақтгача психологияда тафаккурни ташқи - ички оламга
йўналтирилганлиги бўйича таснифлашга биргина уриниш бўлган: реалистик -
аутистик. Шу муносабат билан профессор Ю.М. Орлов шахснинг ўз-ўзини
англашга, ўзини ўзи бошқаришга қаратилган фикрлашини таҳлил қилиш учун:
саноген ва патоген фикрлаш турларини фарқлаб кўрсатади.
Саноген фикрлашнинг энг тизимли ва ҳажмли муаммоси Ю.М.Орлов
томонидан илгари сурилган, олимнинг фикрига кўра,
унинг асосий вазифаси
шахс ўзини такомиллаштириш мақсадларига эришиш учун шарт-шароитларни
яратишдир: хусусиятлар ва сифатлар уйғунлиги, ўзига ва атроф-муҳитга
уйғунлик, ѐмон одатларни йўқ қилиш, ҳиссиѐтларни бошқариш, назорат қилиш.
Ички можароларни, зўриқишни камайтирадиган фикрлаш касалликларнинг
олдини олади, Ю.М.Орлов соғлиқни келтириб чиқарадиган саноген, яъни
соғлом фикрлашни таклиф қилади. Шунга кўра, маданият талаблари
билан
дастурлаштирилган, таниш, автоматизм билан бошқариладиган оддий
фикрлашни патоген (носоғлом, зарарли),
яъни касалликни келтириб
чиқарадиган фикрлаш деб аташ мумкин [1, 14-15б.].
Саноген тафаккур (―
санос‖ (лот.) – даволамоқ, соғломлаштирмоқ, тасалли
бермоқ, руҳлантирмоқ, тартибга келтирмоқ ва ―
гено‖ (лот.) – даволайдиган)
соғломлаштирадиган, тасалли берадиган ва руҳлантирадиган тафаккурни
келтириб чиқаришдир [1, 8 б.].
Ўз ҳаѐтида ҳар бир киши қайта-қайта астеник (ѐқимсиз) туйғуларни
бошдан кечириш учун шароит яратадиган вазиятларга дуч келади:
хафагарчилик, уят, шармандалик, умидсизлик, сабрсизлик, айбдорлик ва
бошқалар. Баъзиларимиз шу каби ҳақиқий ҳис-туйғулар олдида ўзимизни
йўқотиб қўямиз ва ақлий кучимиз заифлашади. Бошқалар эса - ўзлари билан
тезда келишиб, бундай ноқулай ҳолатларни тезда енгади ва ҳаѐтда муносиб
ўринни топишга қодир. Бу нимага боғлиқ? Қандай шахсий фазилатлар сизга энг
яхши усулни танлашингизга ѐрдам беради? Бундай вазиятларда инсон
тафаккурининг индивидуал ўзига хослиги аҳамиятлими? Психология, тиббиѐт
ва педагогика соҳасидаги мутахассислар ушбу ва бошқа кўплаб саволларга
жавоб топишга ҳаракат қилишмоқда. Замонавий психологияда мазкур
муаммолар саноген фикрлаш муаммосининг ажралмас қисми ҳисобланиб,
олимлар юқори даражада саноген тафаккурнинг моҳияти,
табиати ва
механизмларини тадқиқ қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда [2, 3, 4].
Фикрлашда маълум бир муаммо (асосан ташқи мақсадлар) ҳал этиладиган
ақлий ҳаракатлар мажмуи сифатида фикрлашнинг анъанавий тушунчасидан
фарқли ўлароқ, «саноген фикрлаш» атамаси ички муаммоларнинг эчимини акс
эттиради (масалан, норозилик, муваффақиятсизликни бошдан кечириш ва ҳ.к).
Г.Минер мазкур концепцияни - ―ҳиссий фикрлаш‖ қобилияти сифатида
тушунади. Ушбу тафаккурнинг ўзига хос хусусиятларини тавсифлаб, олим
бунда когнитив жараѐн иккинчи даражага тушурилганлигини ва фонга
сурилганлигини таъкидлайди. Туйғулар одамни бошқарувчи механизм
сифатида намоѐн бўлади.
418
Д.Фонтана, стрессли вазиятда инсоннинг хатти-ҳаракатларини таҳлил
қилиб, унинг таъкидлашича ―саноген фикрлаш‖ тарзи атрофдаги дунѐга
эътибор бериш, ҳозирги онгни идрок этиш, зарурий ҳукм қабул қилиш ва улар
ҳақида мулоҳаза юритишдир.
―Инсон тафаккурини шакллантириш узоқ муддатли ва мураккаб жараѐн‖
эканлигини таъкидлаган психолог-олим Э.Ғ.Ғозиев ўзининг ―Психология‖
номли дарслигида қуйидаги фикрни келтириб ўтади: ―Ахлоқ
тарбиясидаги
қўпол хатолар боланинг руҳий дунѐсига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли
инсоннинг дунѐсини тубдан қайта қуриш, тарбияни инсонпарварлаштириш
масаласига алоҳида эътибор бериш зарур [5, 133 б.].
Саноген тафаккурни ривожлантириш экзистенсионал ѐндашувни талаб
қилади ва бу ўз-ўзидан шахсда ―Мен‖ образининг шаклланганлик даражаси
билан тўғридан-тўғри боғлиқлик касб этади. Илмий-психологик адабиѐтлар
таҳлилига кўра, бизда тўртта асосий шахсий позициялар мавжуд:
1) Мен ―ѐмон‖, Сиз ―яхши‖ (руҳий тушкунлик);
2) Мен ―ѐмон‖, Сиз ―ѐмон‖ (умидсизлик);
3) Мен ―яхши‖, Сиз ―ѐмон‖ (устунлик);
4) Мен ―яхши‖, Сиз ―яхши‖ (муваффақият, бу мутлақо соғлом одамнинг
позициясидир).
Аслида, одамлар мавқеи етарлича барқарор эмас, чунки улар тез-тез бир
позициядан бошқасига ўтиб туришади. Буларга мустақиликка ва
эмоционал
барқарорликка эга бўлмаган шахслар мансубдир. Шундай қилиб,
экзистенционал соҳа инсоннинг жисмоний ва руҳий ҳолатини бошқариш
қобилияти, уларни керакли даражада ушлаб туриш қобилияти, ҳис-туйғулар ва
ҳаракатлар, сўзлар ва ҳаракатларнинг уйғунлиги билан тавсифланади. Ушбу
соҳа одамга бошқа одамлар билан муайян муносабатларга киришга ѐрдам
беради. Шахснинг дунѐ билан муносабатларга киришиши унинг мавжудлиги
соҳасининг моҳиятини белгилайди. Шунингдек, ушбу соҳа ғоялар, муносабат
ва қиймат йўналишини танлаш функциясини бажаради.
Талаба-ѐшларда саноген тафаккурни шакллантириш ва ривожлантириш
жараѐни бизнинг фикримизча, қуйидаги мезонлар
асосида амалга оширилиши
ижобий натижаларга эришишни таъминлайди:
1) мотивацион мезон;
2) когнитив-рефлексив мезон
3) ҳиссий-емоционал мезон;
4) регулятив мезон.
Do'stlaringiz bilan baham: