БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДА ҲАРАКАТЛИ
ЎЙИНЛАР ВОСИТАСИДА ВАЛЕОЛОГИК МАДАНИЯТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Термиз давлат университети ўқитувчиси
Худойбердиев Шуҳрат
Аннотация. Болаларни соғлом қилиб тарбиялаш жамиятнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан ҳар қандай жамиятнинг олдида турган асосий вазифа болалар соғлиги ва узоқ умр кўришлари учун шароит яратишдан иборат. Ҳамма даврларда ҳам соғлом турмуш тарзи соғлиқни сақлашнинг асосий талабларидан ҳисобланган.
Annotation. There is no doubt that a healthy and long life is an eternal dream of mankind. In this regard, the main task of any society is to realize this dream of humanity, that is, to create conditions for human health and longevity. At all times, a healthy lifestyle has been considered one of the basic health requirements.
Аннотация. Нет сомнения, что здоровая и долгая жизнь – вечная мечта человечества. В связи с этим главная задача любого общества состоит в том, чтобы реализовать эту мечту человечества, то есть создать условия для здоровья и долголетия человека. Во все времена здоровый образ жизни считался одним из основных требований здоровья.
Калит сўзлар: гигиена, соғломлаштириш, валеология, атроф-муҳит
Keywords: hygiene, wellness, valeology, environment
Ключевые слова: гигиена, здоровье, валеология, окружающая среда.
Ишнинг долзарблиги. Соғломлаштириш масаласида ноанъанавий фикрловчи кишилар, табиаётчилар кўпайиб, улар ичида соғлом турмуш тарзи соҳасида жаҳоншумул ишлар қилган фидойилар ва олимлар етишиб чиқадилар. Соғлом авлод деганда биз жисмонан бақувват фарзандларимизни эмас, балки маънавий бой авлодни ҳам кўзда тутганмиз. Чунки, ҳар тарафлама соғлом авлодга эга бўлган халқни ҳеч қачон енгиб бўлмайди. Буни ҳаммамиз яхши англаб олмоғимиз шарт.
Яна шунингдек, “Ўзининг саломатлиги ҳақида шахсан ғамхўрлик қилиш” маданиятини ёшликдан оила, мактаб, маҳалла, соғликни сақлаш тизими жисмоний тарбия ва спортнинг кўмагида сингдириш керак.
Маълумки, ҳозирги кунда республикамизда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, соғлигини мустаҳкамлаш, жисмоний тарбия ва спортни аҳоли ўртасида оммалаштириш, ёш авлодни ақлан соғлом ва жисмонан баркамол қилиб тарбиялаш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда .
Жамоат ва шахсий транспортнинг кенг кўламда ривожланиши эса одамнинг жисмоний фаолиятини пасайтириб юборади. Бунинг натижасида юрак-томир, овқат хазм қилиш аъзолари касалликлари кўпайиб бормоқда. Табиийки, бу олимлар республика аҳолисининг 40 фоизга яқинини ташкил қилувчи болалар ва ўсмирлар саломатлигига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди.1
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, бошланғич синф ўқувчиларининг 60 фоизида қадди-қоматнинг бузилиши, барча битирувчиларнинг 50 фоизида кўриш қобилиятининг пасайиши барча ўқувчиларнинг 30-40 фоизида юрак-қон томир фаолиятининг касалликлари, 20-30 фоизида асабий-руҳий таъсирчанлик, 45 фоизида эса турли хил сурункали касалликлар мавжудлиги кузатилган .
Тадқиқотчилардан Д.У.Нистряннинг таъкидлашича, инсон саломатлиги 60 фоиз турмуш тарзига, 20 фоиз эса атроф-муҳитга, 12 фоизи одамнинг ирсияти ва бор-йўғи 8 фоизи тиббий хизмат кўрсатиш даражасигна боғлиқ экан.
Булардан кўриниб турибдики, ҳозирги кунда соғлом турмуш тарзини шакллантириш муаммоси жамиятимиз учун ҳал этилиши муҳим бўлган масалалардан биридир.
Жисмоний машқлар жараёнида, болларга оддий машқлар берилади, сабаби болалар га хос хатти харакатларини инобатга олган холад амалга ошириш керак бўлади. Кўпинча машғулотлар кўрсатилган ва тушунтирилгандан кейин осон ўзлаштирилади, мураккаб харакатлари эса узоқ вақт ўргатишни ва турли услуб-усулларни қўллашни талаб қилади. Турли синфларда машқларни танлаш ва уларни ўтиш усули шуғулланувчиларнинг муайян ёш хусусиятларига боғлиқ.
Кичик мактаб ёши (7—9 ёш). Болаларнинг организмини хусусияти шундан иборатки, ўсиш ҳамда ривожланиш давомида унинг ҳамма орган ва системаларининг тузилиши, функсиялари тўхтовсиз такомиллашиб боради, негаки ўсувчи организм хисобланади.
Болаларнинг мушаклари эгилувчан бўлади, шунинг учун болалар ҳаракатини кенг кўламда бажара олишади. Бироқ эгилувчанликни ривожлантирувчи машқларни улар мушак кучига мувофиқ бажаришади. Аммо мушак ва бўғинларнинг ортиқча чўзилиши уларни заифлантириб, қомат тузилишининг бузилишига олиб келиши мумкин.
Оёқ мушакларини, айниқса, оёқ тагини тўғри кўндаланг ва узунасига жойлашган мушакларни мустаҳкамлаш ҳаракат фаолияти учун (юриш, югуриш, сакраш) ва яссиоёқнинг олдини олиш учун жуда муҳимдир. Оёқ кафти суяклари 16—18 ёшлардагина қотади. Болалар скелети, айниқса, умуртқа поғонаси ўта эгилувчанлиги билан фарқ қилади. Умуртқалараро дисклар, умуртқанинг эпифизлари 14 ёшгача торлигича қолади, тос суяклари 14—16 ёшга келиб бирикади. Бинобарин, кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар 80 см.дан ортиқ баландликдан қаттиқ жойга сакраш ва машқларни узоқ вақт тик туриб бажариши мумкин эмас.
Бу ёшдаги болалар ҳамма органларидаги реакция тежамининг камлиги, асаб жараёнларининг юқори қўзғалувчанлиги, ички тормозланиш жараёнининг бўшлиги билан ажралиб туришади, шунинг учун болалар тез чарчашади. Демак, бу ёшдаги болаларда ҳамма жисмоний сифатларни бир текис ривожлантириш зарур экан. Фаол мушак фаолияти орқали организмдаги модда алмашинувига, бўйнинг ўсиши ва барча орган ҳамда тармоқларнинг ривожланишига таъсир қиладиган вегетатив функсияларни фаоллаштириш керак. 7—9 ёшдаги болалар учун асосий гимнастиканинг қуйидаги машқлари тавсия қилинади: юриш, югуриш, қия қилиб қўйилган ўриндиқ, гимнастика девори, нарвонга тирмашиб чиқиш, баландли 1 м.гача бўлган тўсиқлардан ошиб ўтиш, тўпларни улоқтириш, тўлдирма тўпларни кўтариб ўтиш, мувозанат сақлаш машқлари, сакрашлар (узунликка, 80 см.гача баландликдан), акробатика машқлари — думалаш, умбалоҳ ошиш, кўкракларга таяниб, тик туриш (3-синф учун).
Бу ёшдаги болаларни ўргатишда кўрсатиш ва тушунтириш усулидан фойдаланиш керак. Улар учун осон бўлган машқларни равон, оддий, лўнда қилиб тушунтириш лозим. Тушунтириш аниқ ҳаракатларнинг нўли ва уларни қандай бажарилишига ҳаратилган бўлиши керак. Кўрсатган пайтда эътиборни ўрганилаётган машқларни бажаришни таъминлайдиган ҳаракатларга жалб этиб, образли қилиб тушунтириш даркор. 7—9 ёшдаги болалар таҳлид қилишга мойил бўлишади. Шунинг учун уларни ўргатишда тасвирлаш усулидан фойдаланиш керак. Ўқитувчига «Менга қараб бажаринглар», деб айтишни тавсия қиларсиз. Болалар ўрганадиган машқлар оддий, тушунарли ва улар учун осон бўлиши керак. Болалар тез чарчашларини, шунингдек, қисқа вақт дам олгандан кейин яна дарров ҳаракат фаолиятини бажаришга тайёр бўлишларини эсдан чиқармаслик лозим. Шунинг учун машқлар узоҳ давом этмаслиги, орада дам олиш учун қисқа танаффуслар бўлиб туриши даркор.
7—9 ёшдаги болаларда ҳаракат малакалари 10— 13 ёшлардагига нисбатан секин шаклланади, кўпинча машқларни яхши бажариш билан муваффақиятсиз бажариш алмашиниб туради.
Машқ координатсияси қанчалик мураккаб бўлса, ҳаракат малакасининг шаклланиш жараёни ҳам шунчалик тўлқинсимон бўлади. ҳаракат малакаларининг тезроқ шаклланиши учун ўрганиладиган машқларни ҳар бир машғулотда 6—8 марта, нисбатан бир хил шароитда (бир хил дастлабки ҳолатдан, бир хил суръатда ва бир уринишда) 2—3 марта такрорлаш зарур.
7—9 ёшдаги болалар ўйинларга ва ўйинларда ўзларига турли ҳаракат фаолиятларини осон тасаввур қилишга ёрдам берадиган хаёлпарастликка мойил бўлишади. Шунинг учун кўпгина машқларни ўйинга ўхшатиб ўтиш ёки ўйин тарзида ўтказиш маъқул. Бу ёшдаги ўғил ва қизларнинг хусусиятларида тафовут оз бўлади, шунинг учун машқларни бажариш усули ва мазмунида деярли фарқ кўринмайди.
Тадқиқотчилар томонидан олиб борилган изланишларда америкалик олимлар Беллок ҳамда Бреслоулар саломатликни мустаҳкамловчи тадбир сифатида қуйидагиларни таклиф қиладилар:
Ҳар куни 7-8 соатлик уйқу;
Аниқ бир вақтларда кунига 3 маротаба овқатланиш;
Ҳар куни эрталабки нонушта;
Вазнни меъёрида сақлаш;
Ҳар куни жисмоний машқлар билан шуғулланиш;
Руҳий гигиена, руҳий профилактика;
Соғлом турмуш тарзининг йўналишларини аниқлашда биз касалликларга қараб эмас, балки инсониятнинг эволюцион тараққиётини ҳисобга олган ҳолда, унинг организми ва айрим тизимларининг фаолиятини таъминловчи омилларга қараб белгиланади. Сабаби инсониятнинг тараққиёт йўлини ўрганиш бизга шу бугунги кундаги турмушимизни тўғри ташкил этишда ёрдам беради.
Ҳозирги кунга келиб эса нотўғри овқатланиш кишилар ўртасида учраётган ошқозон ва ичак, юрак ва қон томирлари, ички секреция безлари ҳамда бўғимлар, модда алмашинувининг бузилиши, шунингдек, рак каби касалликларнинг асосий сабабчиси эканлиги илмий равишда исботланди. Ҳатто Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг экспертлари П.Ревел ҳамда Ч.Ревеллар, “Кишилар ўртасида учраётган касалликларнинг 80 фоизи нотўғри овқатланишдан” деган фикрни илгари сурадилар. Шунинг учун ҳам бугунги кунда овқатланишни тўғри ташкил этиш, инсон кундалик турмушининг энг асосий талабларидан бири ва буни соғлом турмуш тарзини ташкил этишда ҳисобга олиш керак.
Хулоса. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, аввало, болаларнинг кундалик турмушимизни ташкил қиладиган, унинг ҳаётийлигини таъминловчи асосий омилларни билишимиз ва уларни маълум бир тартибда жойлаштиришимиз керак. Соғлом турмуш тарзининг таркибида жуда кўп омиллар ётади, яъни овқатланиш омили, ҳаракат омиллари, биоритмик омиллар, жинсий, ирсий ва оилавий омиллар, ўзаро муносабат омиллари, ортирилган зарарли одатлар омиллари, атроф-муҳитнинг ифлосланиши билан боғлиқ омиллар, техника ва турмуш тараққиёти омиллари, соғлиқ масаласида онгсизлик, саводсизлик ва малакасизлик омилларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |