Бошкарув объектив зарурият ва максадга йуналтирилган жараён сифатида



Download 153,5 Kb.
bet6/10
Sana24.02.2022
Hajmi153,5 Kb.
#184617
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Sanoatda-zamonaviy-boshkaruv-tizimi

Ташкилий-маъмурий усуллар тугрисида суз юритилганда, аввало, бу усулнинг мохияти, ахамияти, шаклларини очиб бериш керак. Сунгра, бошкаришнинг хукукий воситалари, хукукий меъёрларини баён этиш зарур.
Ташкилий-маъмурий усуллар бошкарув усуллари тизимида алохида урин тутади ва куйи идораларнинг юкори идораларга буйсунишига асосланади. Бу усулнинг мохияти шундаки, бошкариш тизимидаги муносабатларни тартибга солиб туради, жамоалар ичида ва орасида рационал алокалар таркиб топишига ёрдам беради.
Ташкилий-маъмурий усуллар ёрдамида бошкарув аппаратининг муайян тизимини тузиш; бошкарув бугинларининг функцияларини белгилаш; кадрларни тугри танлаш ва жой-жойига куйиш; буйруклар, фармойишлар ва кулланмалар чикариш хамда уларнинг бажарилишини назорат килиш; топшириклар ва директив курсатмаларни бажармаётган булинма ва шахсларга нисбатан маъмурий чоралар куллаш амалга оширилади.
Бошкарувнинг иктисодий усуллари иктисодий манфаатлардан фойдаланишга асосланади. Зеро, хар бир муайян жамиятнинг иктисодий муносабатлари, энг аввало, манфаатлар тарзида намоён булади. Манфаатлар уч хилда булиши мумкин:

  • умумжамият манфаатлари;

  • жамоа манфаатлари;

  • шахсий манфаатлар.

Бу манфаатларни уйгунлаштириш муаммоси бир катор вазифаларни хал этишни, хар бир давр шароитларига мувофик келадиган муносабатлар урнатишни талаб этади.
Бозор иктисодиёти шароитида куйидаги иктисодий усуллардан кенг фойдаланишга эътибор берилади:

  • тармоклар ва уларнинг булинмаларига фаолият юритишларида эркинлик ва мустакиллик беришга;

  • барча сохаларни пировард натижаларга биноан моддий рагбатлантириш, солик имтиёзларини беришга;

  • корхона ва хужаликлар уртасидаги узаро шартномаларнинг бажарилиш интизомини мустахкамлаш ва уларнинг ролини оширишга;

  • молия-кредит муносабатларини такомиллаштиришга;

  • бозор муносабатлари механизмлари: бахо ва фойда, солик ва бож туловлари, кредит ва рентабеллик, ракобат ва хоказоларга.

Бу усулда ходимларнинг шахсий ва гурухий манфаатларини юзага чикариш оркали уларнинг самарали ишлаши таъминланади. Шу максадда купинча иш хаки тулаш, мукофотлар бериш, бир йула катта маблаг билан такдирлаш кабилар мухим ахамият касб этади.
Иктисодий усуллар бошкаришнинг барча усуллари орасида етакчи урин эгаллайди. Бу усулдан окилона фойдаланиш жиддий режалар кабул килишга, барча ресурслардан янада унумлирок фойдаланишга, янги технологияларни жорий этишга, ракобатбардош махсулотлар ишлаб чикаришга ва фойдани максималлаштиришга, натижада ишлаб чикаришнинг самарадорлигини оширишга кенг имкониятлар яратади.
Бошкарув тизимининг мухим усули хисобланган ижтимоий-рухий усулларнинг асосий максади жамоаларда соглом ижтимоий-рухий мухитни яратишдан иборат.
Саноат ишлаб чикаришини бошкаришда хам бир катор умумфалсафий усулларни куллаш мумкин. Саноатни бошкаришнинг сир-асрорларини илмий асосда урганиш, тахлил килиш максадида куйидаги усуллардан хам кенг фойдаланилади:

        1. Тизимли ёндашув;

        2. Комплекс ёндашув;

        3. Таркибий ёндашув;

        4. Вазиятли ёндашув;

        5. Интеграцион ёндашув;

        6. Моделлаштириш ёндашув;

        7. Иктисодий математик ёндашув;

        8. Кузатиш усули;

        9. Тажриба усули.

Биринчи усулда саноат ишлаб чикариши яхлит тизим тарзида олиб каралади. Иккинчи усулда эса саноат бошка сохалар, тармоклар билан узаро богланишда ва алокадорликда каралади. Учинчи усулда саноат ишлаб чикариши таркибий кисмларга, яъни тармоклар, корхоналар, саноат инфратузилмаси ва хоказоларга булиб урганилади. Туртинчи усулда саноатнинг муайян шароитдаги ички ва ташки вазиятига караб бошкаришнинг маъкул услуби кулланилади. Бешинчи усулда саноат юкоридаги усулларни биргаликда куллаш ёрдамида бошкарилади.
Моделлаштириш ва иктисодий-математик усуллардан фойдаланиш жараёнида турли чизмалар, хомаки материаллар тайёрланади, хисоблаш техникаси ва компьютер технологияларнинг барча имкониятлари ишга солинади.
Кузатиш усулида саноат ишлаб чикариши тугрисидаги маълумотларни режали, башоратли, илмий жихатдан намунали уюштирилган асосда туплаш йулга куйилади.
Ва нихоят, социологик кузатув усулида саноат ишлаб чикаришини илмий жихатдан асосланган бошкариш максадида турли анкетали суровлар, сухбатлар, тестлар ва инфоратузилмавий тахлилларни утказиш керак булади.



Download 153,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish