Бошқарув ва ахборот технологиялари



Download 59,88 Kb.
bet1/2
Sana25.06.2022
Hajmi59,88 Kb.
#704045
  1   2
Bog'liq
Республика мақола Усмонов С 1-шўъба


Таълим тизимида бошқарув ва ахборот технологиялари


Усмонов С.,
Жиззах давлат педагогика институти доценги
Сулаймонов Бобур
Таьлим муассасалари бошкаруви 1-курс магистранти

Инсон фаолиятининг турли соҳаларида кейинги йилларида ахборот тизимлари ва технологиялари кенг қўлланилмоқда. Бундан мақсад жамият ва инсон бутун ҳаёт фаолиятини ахборотлаштириш борасидаги муаммоларини ҳал этишдир.


Бошқарув ва ахборотлаштириш деганда кишилик фаолиятининг барча ижтимоий аҳамиятга эга бўлган соҳаларида бойитилган билимлар, ишончли ахборотлар билан тўлиқ ва ўз вақтида фойдаланишни таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ҳамма жойларда тадбиқ этиш тушунилади.
Бу орқали жамиятда қабул қилинадиган барча қарорлар самараси иқтисодий кўрсаткичларни ўсишини, балки айни пайтда ишлаб чиқаришни ривожлаштириш, янги иш жойларини ташкил этиш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, атроф-муҳитни фанларда сифатли илмий ютуқларга эришишни ҳам таъминлайди.
Ҳозирги даврда мамлакатларнинг миллий иқтисоди глобаллашиб, ахборотлашган иқтисод шаклига айланмоқда. Ахборот ва билимларнинг тутган ўрни иқтисодда тобора юксалмоқда ва стратегик ресурс сифатида қаралмоқда.
Кейинги 30 йил мобайнида яратилган билимлар ва ахборотнинг 90% ни иқтисод ва таълим тизими барча соҳаларида кенг қўлланилмоқда. Айниқса таълим тизимида ҳам ахборот-коммуникастиялар техологияларидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилмоқда.
Табиий ресурслар излаб топилгач ундан фойдаланилганидек ахборот ҳам топиш, тарқатиш мумкин бўлган ресурсга айланади. Келгусида бу ресурслар давлатларнинг стратегик имкониятини шунингдек мудофаа қобилиятини ҳам белгилаб беради.
Ахборот ресурсларидан оқилона фойдаланиш натижасида меҳнат, моддий ва энергетик ресурслардан асраб-авайлаб фойдаланиш мумкин бўлади.
Ахборот ресурслари ишлаб чиқаришнинг асосий қисми бўлиш билан бирга, у миллий даромад манбаи сифатидаги товар ҳамдир. Иқтисодчиларнинг ахборотга эркин кириб бориши саноат ривожланиши шароитида бозор иқтисоди самарадорлигининг асосий шартларидан биридир.
Статистик маълумотларга кўра уларнинг иш билан бандлиги 40-60 % ини ташкил этса, ахборот хизматлари жаҳон ялпи ижитимоий маҳсулот ва миллий даромаднинг 10 % ини ташкил этади.
Ахборот инсон фаолияти ва қобилиятининг муҳим маҳсулоти саналади. Ахборотдан тез ва унумли фойдаланиш учун техник воситалар, усуллар жадаллик билан ҳаётга кириб келиши натижасида ахборот технологиялари индустрияси юзага келади.
Шахсий компютерларнинг (ШК) оммавий равишда ишлаб чиқарилиши айниқса ахборот технологиялари саноати учун кенг имкониятлар очиб берди. ШК лар инсон фаолиятининг барча соҳаларига кириб боради ва билимлар манбаининг кенгайишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида ахборот технологияларини иқтисод ва таълим тизимида қўллашда шахсий компютерларнинг тутган ўрни беқиёслигини кўрсатади.
Ахборот технологиялари ривожланиши бевосита иқтисодий объектларнинг ахборот тизимларидан фойдаланиши билан боғлиқ. Замонавий ахборот технологиялари (ЗАТ) барчага ахборот қайта ишлаш ва қарорлар қабул қилишда ҳамда тўлиқ ва ишончли бўлган замонавий ахборот тизимини яратишда кўмак беради. Ахборот технологиялари маълумотларни қайта ишлаш, сақлаш билан бирга янада йирик тизим доирасида бошқарув жараёнини ҳам таъминлайди.
Жаҳонда таълим тизими тезкор суръатларда тараққий этиб бормоқда. Буни назарга олган ҳолда ўзимиз етиштираётган кадрлар савиясига катта эътиборни қаратишимиз лозим бўлади.
Шунинг учун ҳам кадрларга бўлган талаб даражасини чуқур ўрганиб сифатсиз кадрларни етказишни олдини олишга эришимиз керак. Агар ички бозорда кадрларга эҳтиёж кам бўлса, интернет орқали ташқи бозордан талабни қидириб топиб ишга таклиф этиш лозим деб ўйлаймиз. Биргина Американинг турли университетларида ташқи бозордан олинган профессор –ўқитувчилар жуда кўпчиликни ташкил этади.
Бундай сифатли кадрларга эга бўлиш учун энг аввало аниқ фанлар чуқур ўтилиши билан бирга чет тилларини мукаммал эгаллаш ва ахборот-коммуникация технологияларини иқтисод ва таълим соҳаларида самарали қўллай олиш имкониятларини яратиш керак бўлади.
Ҳозирги кунда нафақат таълим соҳасига балки иқтисоднинг барча соҳаларига интернет электрон тижорат масофавий ўқитиш ва бошқа кенг кўламда кириб келмоқда. Бундай тушунчаларнинг кириб келиши бизнес ват аълимни йўлга қўйиш механизмларини тубдан ўргатади. Айниқса интернет орқали таълим хизматларини таклиф этиш борасида меҳнат бозорининг ҳажми чексиздир.
Ҳаётимизга ахборот–комуникациялар технологияларининг кириб келиши маълумотлар базаларидан жамғарилган ахборотларнинг хавфсизлигини таъминлаш муаммосини келтириб чиқармоқда. Ахборотга ҳужум қилинганда корхонага катта зарар етказилади. Бу эса ахборот билан ишлаш қоидаларининг қасддан бузилишидир.Ҳозирги кунда ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тинимсиз изланишлар олиб борилмоқда ва ўз навбатида топилмоқда. Бундай йўналишларга, ахборот хавфсизлиги, иқтисодий хавфсизлик, мудофаа хавфсизлиги, ижтимоий хавфсизлик, экологик хавфсизликларни келтириш мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, ўқитувчи талаба ўртасида ўзаро интерактив ва тескари алоқанинг йўлга қўйилиши ахборот тизимлари ва технологияларнинг таълим соҳасидаги энг сермаҳсул ҳосила деб қараш мумкин.
Юқорида берилганларга асосан бошқарувга тегишли, йўлларни, услубларни ўрганишни қўшимча қилиш мумкин.

Download 59,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish