«Жамоатчилик билан алоқалар» технологияларини қўллаш босқичлари:
1) мавжуд вазиятни баҳолаш;
2) мақсадни белгилаб олиш;
3) аудиторияни аниклаш;
4) оммавий таъсир каналлари ва таъсир техникасини белгилаш;
5) харажатлар сметасини ишлаб чиқиш;
6) якуний хулосалар ясаш.
«Жамоатчилик билан алоқалар» технологияларининг асосий тўрт вазифаси орқали уларнинг моҳиятини очиб бериш мумкин:
1. Тадқиқот: вазиятни таҳлил қилиш ва амалга оширилиши зарур вазифаларни белгилаб олиш.
2. Ҳаракат: бажарилиши зарур вазифаларнинг дастури ва харажатлар сметасини ишлаб чиқиш.
3. Мулоқот: дастурни амалга ошириш.
4. Баҳолаш: натижаларни ўрганиш ва зарур ўзгартиришлар киритиш.
«Жамоатчилик билан алоқалар» технологияларининг саккиз таркибий қисми мавжуд:
- умумий баҳолаш— «Жамоатчилик билан алоқалар» технологиясини қўллаш зарурати, мавжуд муаммоларни ўрганишда жамоатчилик манфаатлари нуқтаи назаридан ёндашишга эътибор берилади;
- кўзланган мақсадлар — PRни ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари аниқланади;
- таъсир аудиторияси - жамиятдаги қайси ижтимоий гуруҳ билан мулоқотга киришиш зарурлиги белгиланади;
- муҳим маълумотлар - таъсир аудиторияси хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, уларга етказилиши зарур бўлган ахборотлар танланади;
- тактика — PRни ўтказиш воситалари, ресурслари ва фаолият турлари белгиланади;
- жадвал — жамоатчилик билан алоқага киришиш ва ҳар бир ишнинг аниқ муддати белгиланади;
- харажатлар - жамоатчилик билан мулоқотга киришиш учун сарфланадиган ресурс ва маблағларнинг аниқ сметаси ишлаб чиқилади;
- назорат – PRни ўтказишда унинг босқичлари, амалга оширилиши устидан тўла назорат ўрнатилади.
Ривожланган мамлакатларда ОАВ жамоатчилик фикрини шакллантириш ва мақсадли бошқаришнинг муҳим омилларидан саналади. Масалан, Америка Қўшма Штатларида жамоатчилик фикрини шакллантиришнинг ўзига хос тизими таркиб топган бўлиб, у умум томонидан эътироф этилган Р.R. (Public Relation) атамаси билан номланади. Мазкур тизим доирасида 200 минг киши доимий фаолият юритиб келади. Шундай тизим Германия, Англия, Франция, Хитой, Эрон ва бошқа мамлакатларда ҳам ўзига хос шакл ва услубларда ишлаб келмоқда. - Ривожланган мамлакатларда ОАВ жамоатчилик фикрини шакллантириш ва мақсадли бошқаришнинг муҳим омилларидан саналади. Масалан, Америка Қўшма Штатларида жамоатчилик фикрини шакллантиришнинг ўзига хос тизими таркиб топган бўлиб, у умум томонидан эътироф этилган Р.R. (Public Relation) атамаси билан номланади. Мазкур тизим доирасида 200 минг киши доимий фаолият юритиб келади. Шундай тизим Германия, Англия, Франция, Хитой, Эрон ва бошқа мамлакатларда ҳам ўзига хос шакл ва услубларда ишлаб келмоқда.
- P.R. тизими ўз олдига иккита бош вазифани, яъни мамлакатда ички сиёсий тизим мавқеини узлуксиз мустаҳкамлаб бориш ҳамда жамоатчилик фикри, турли ижтимоий табақалар диққат-эътиборини мавжуд сиёсий тузум манфаатларига хилоф бўлган бошқа мамлакатлар муаммоларини муҳокама қилиш учун мақсадли буриб юборишни назарда тутади.
Чалғитиш
Эстетик
Маданий
Жамоатчиликка таъсир кўрсатиш омиллари
Таъсир кўрсатиш
шакллари
Таъсир кўрсатиш
услублари
Таъсир кўрсатиш йўналишлари
Таъсир кўрсатиш вақти
Индивидуал
Тушунтириш
Ақлий
Иш вақти
Бўш вақт
Гуруҳий
Ишонтириш
Ахлоқий
Даъват этиш
Жамоавий
Do'stlaringiz bilan baham: |