Бошқарув соҳасини такомиллаштиришда жамоатчилик фикрини ўрганишнинг аҳамияти - БОШҚАРУВДА ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИНИ ЎРГАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ.
2. АХБОРОТ ЯРАТИШ ВА УЛАРНИ ТАРҚАТИШ
3. «ЖАМОАТЧИЛИК БИЛАН АЛОҚАЛАР» ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
РЕЖА:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 – йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирдаги маърузаси
Халқнинг ўз хоҳиш-иродасини билдиришдек демократик институт давлат ва жамият бошқаруви ишларида иштирок этиш, ўз фикрини эркин ифодалаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига таклифлар, шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳамда бошқа ҳуқуқлар билан узвий боғлиқдир. Бинобарин, демократик жиҳатдан янада ривожланишнинг сиёсий воситалари саналган ушбу ҳуқуқларни таъминламасдан туриб демократик жамиятни барпо этиб бўлмайди.
"Агар менга ҳукумат бўлсину газеталар бўлмасин ёки газеталар бўлсину ҳукумат бўлмасин – бирини танланг, дейишса, мен ҳеч иккиланмасдан ҳукумат бўлмаса ҳам газеталар бўлиши керак, деган бўлардим" 50 миллионлик аудиторияга эришиб, оммалашиш учун радиога 38 йил, телевидениега 13 йил, кабель телевидениесига 10 йил керак бўлгани ҳолда, бу босқични интернет 5 йилда босиб ўтди.
интернет
Ахборот узатиш тезлиги Ахборот узатиш тезлиги - 50 йил аввал 30 варақли маълумотни 5000 км. масофага жўнатмоқчи бўлганимизда, почта хизмати учун 10 кун ва тахминан 300 АҚШ доллар керак бўлар эди; - 25 йил аввал биз факс билан ишлаш усулига ўтдик. Бунга эса ўз навбатида тахминан 1 соат вақт ва 50 АҚШ доллар миқдорида маблағ сарфланарди; - бугунги кунда эса, энг яхши узатувчи Интернет тармоғи бунинг учун кўпи билан 3 секунд ва харажати (тахминан) 3 центни ташкил қилади. Шу тариқа, сарфланадиган харажатлар 1000 марта арзонлашди ва тезлик 300 минг марта ошиб кетди.
Бошқарувда давлат органларининг ахборот мазмунига таъсир кўрсатиш технологиялари:
- давлат томонидан илгари сурилган ғоянинг кенг омма томонидан қўллаб-кувватланиши ва уни амалга оширишга кўпчиликнинг сафарбар этилиши («уйғотиш» стратегияси);
- давлатнинг бирор муаммо юзасидан позициясини халқда ошкор қилиш («жамоатчилик билан алоқаларни мустаҳкамлаш» стратегияси);
- кўйи бўғинлардаги бўлимларга хизмат юзасидан кўрсатмалар бериш («роллар» стратегияси);
- қабул килинган ва ижро этилаётган қарорлар устидан назорат ўрнатиш («назорат» стратегияси);
- мавжуд муаммоларни ҳал қилишда сиёсатчилар, давлат идоралари ва жамоат ташкилотларини фаолликка чақириш («кучлар нисбатини сақлаш» стратегияси);
- мавжуд сиёсий тартиботнинг, бошқарув шаклининг ижобий имижини шакллантириш, мухолифларни танқид қилиш («имиж шакллантириш» стратегияси);
- тартибот учун ноқулай муаммоларни муҳокама қилишдан жамоатчиликнинг фикрини чалғитиш («чалғитиш» стратегияси).
Do'stlaringiz bilan baham: |