Бошқармадаги низо


Ўз-ўзини назорат ва муҳокама қилиш учун саволлар



Download 2,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/57
Sana28.06.2022
Hajmi2,46 Mb.
#713694
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   57
Bog'liq
616027ea98d1e

Ўз-ўзини назорат ва муҳокама қилиш учун саволлар 
1.
Бизнес-режа қандай ҳужжат? 
2.
Корхона, фирмаларда бизнес-режанинг тутган ўрни нимадан 
иборат? 
3.
Бизнес режани ишлаб чиқиш босқичлари нималардан 
иборат? 
4.
Бизнес-режанинг корхона стратегиясига таъсири? 
5.
Бизнес-режа қачон ва ким томонидан тузилади? 
6.
Бизнес-режа қандай бўлимларни ўз ичига олади? 
7.
Бизнес-режани 
тузишда 
қандай 
ҳужжатлардан 
фойдаланилади? 
8.
Бизнес режанинг маркетинг қисмини шарҳлаб беринг? 
 


67 
5-БОБ. ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИ ТАШКИЛ 
ЭТИШНИНГ МЕЁРИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ 
 
5.1.
 
Электрон тижоратда ҳужжат алмашинуви 
Электрон тижорат нима? Электрон тижорат-бу Интернет 
орқали сотиш ва сотиб олишдир. Унинг имкониятлари турли туман. 
Интернет ёрдамида ўзингизга зарур китоб, кийим, ёки компютер ва 
хаттоки озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишингиз мумкин. 
Хўш Интернет қандай имкониятларни яратади ? Бу технология бир 
неча йиллар давомида равнақ топди. Ундан Dell, Cisco, IBM, HP, 
Oracle, Microsoft ва Sun компаниялари жуда кенг кўламда 
фойдаланишади. 
Cisco 
компанияси 
маҳсулотларни 
сотиш 
фаолиятининг тўртдан бир қисмини Интернет орқали амалга 
оширади. Интернетдан фойдаланиш сотувчиларга қўйидаги 
имкониятларни беради. Ўзининг маҳсулоти ва товарини халқаро ва 
регионал даражада реклама қилиш. Бундан ташқари реклама ўз 
ичига умумий тарифлар билан биргаликда, товарнинг расмини, 
сотувчи 
таклиф 
қилаётган 
чигирмалар 
ҳамда 
қўшимча 
маълумотларни олиши мумкин. Бундан ташқари: 
- қўшимча бизнес шериклар орттириш мақсадида ўзининг 
корхонасини реклама қилиши мумкин; 
- бозордаги нархларни ўзгаришини тезкор кузатиб бориши 
мумкин;
- инвесторлар топиш мақсадида ўзининг лойихаларини реклама 
қилиши мумкин; 
- сотилаётган товарлар учун интернетдан буюртма қабул қилиш 
тизимини яратиши мумкин;
- электрон почта орқали сотув вакиллари билан тезкор алоқа 
ўрнатиш ҳамда бизнес бўйича шерикларни маълумотларига 
тўғридан тўғри кира олиш имконияти яратилади. Сотиб олувчига 
эса: 
- керакли товарни сотадиган корхонани тезкор топиш;
- бозордаги нархлар билан танишиш, ҳамда керакли товарни 
сотадиган ва нархи каноатлантирадиган сотувчини топиш; 
- электрон почта ёрдамида сотувчи-фирмага аниқ суровлар 
юбориш ҳамда жавоб олиш;
- товар буюртма қилиш; 
- экспидитор ва транспорт хизматини кўрсатувчиларни танлаш;


68 
- юкни олиб келишини буюртма қилиш; 
- тўловларни амалга ошириш в.б.
Электрон тижорат фаолияти Ўзбекистон Республикасининг 
“Электрон тижорат тўғрисида”ги 2004 йил 29 апрелдаги 613-II 
сон Қонуни билан белгиланади ва амалга оширилади.
 
2007 йил 30 
ноябрда Вазирлар Маҳкамасининг №21 “Электрон тижоратни 
ривожлантириш” тўғрисидаги ва 2007 йил 12 июнда “Электрон 
тижорат 
тизимини 
амалда 
қўллашда 
тўлов 
тизимини 
такомиллаштириш” тўғрисидаги қарорлар қабул қилинди. 
Электрон тижорат Интернет тармоғидаги тижорат соҳасига 
оид фаолликни, унда олди-сотдини амалга оширилишини 
ифодалаш учун қўлланилади. У компютер тармоғидан 
фойдаланган ҳолда харид қилиш, сотиш, сервис хизматини 
кўрсатишни амалга ошириш, маркетинг тадбирларини ўтказиш 
имкониятини таъминлайди. 
Электрон тижоратнинг анъанавий савдо турларидан фарқи. 
Электрон тижоратнинг анъанавий савдо туридан қуйидаги 
характерли хусусиятлари билан фарқланади: 
-
харидор ўзига қулай вақт, жой ва тезликда маҳсулотни танлаш 
ва сотиб олиш имкониятига эга;
-
савдо-сотиқ фаолиятини иш фаолияти билан бирга параллел 
равишда, яъни ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олиб бориш 
имконияти мавжуд;
-
кўп сонли харидорларнинг бир вақтнинг ўзида бир нечта 
фирмаларга мурожаат қила олиши. Бу кўп сонли харидорларнинг 
алоқа воситалари ёрдамида сотувчилар билан мулоқотда бўлиш 
имконияти;
-
керакли маҳсулотларни тезликда излаб топиш ва шу 
маҳсулотлари бор фирмаларга мурожаат қилишда техника ва 
транспорт воситаларидан самарали фойдаланиш, маҳсулотларни 
бир жойга йиғиш ва уларни сотиб олишда аниқ манзилларга 
мурожаат қилиш. Ортиқча вақт ва харажатларни камайтиради;
-
харидорнинг яшаш жойи, соғлиғи ва моддий таъминланиш 
даражасидан қатъий назар ҳамма қатори тенг ҳуқуқли маҳсулот 
сотиб олиш имконияти;
-
ҳозирги кунда чиққан жаҳон стандартларига жавоб берадиган 
маҳсулотларни танлаш ва сотиш имконияти;


69 
Электрон тижорат сотувчининг маҳсулотларини (иш, 
хизматларини) 
сотиш 
жараёнидаги 
имкониятини 
янада 
кенгайтиради ва янгилайди. Энди сотувчи маҳсулотларини сотиш 
жараёнини тезлаштириши, янги ва сифатли маҳсулотларни 
мунтазам алмаштириши, маҳсулотларнинг айланма ҳаракатини 
тезлаштириши керак бўлади.
Электрон тижоратда савдони ташкил қилиш фирмаларнинг 
рақобатини 
кучайтиради, 
монополиядан 
чиқаради 
ва 
маҳсулотларнинг сифатини ошириш имкониятини беради. 
Харидорлар кундалик ҳаётида керакли маҳсулотлар ичида 
сифатлиларини танлаши мумкин. Чет ел фирмаларига мурожаат 
қилади. 

Download 2,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish