Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


 Роялти кўринишидаги даромадлар деганда нимани тушунасиз?



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

3. Роялти кўринишидаги даромадлар деганда нимани тушунасиз? 
4. Бевосита солиқлар ва билвосита солиқлар деганда нимани тушунасиз? 
5. Мажбурий ажратмалар ва мажбурий ушланмалар деганда нимани 
тушунасиз? 
 
8-МАВЗУ: ҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТЛАРИДА ҲИСОБОТ 
 
Режа: 
1. Қурилиш ташкилотларида ҳисоботларнинг турлари ва уларни
тақдим этиш муддатлари
2.Қурилиш ташкилотларида молиявий ҳисобот шаклларини тўлғазиш 
хусусиятлари 
 
1. Қурилиш ташкилотларида ҳисоботларнинг турлари ва уларни
тақдим этиш муддатлари 
Қурилиш ташкилотларида, бошқа хўжалик юритувчи субъектлар сингари, 
ҳисоб жараёнининг якуний босқичи бўлиб молиявий ва статистик 
ҳисоботларни тузиш ҳисобланади. Ушбу ҳисоботлар республикамизда миллий 
валютада минг сўм бирлигида тузилади. 
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида қонун (16-модда)га мувофиқ қурилиш 
ташкилотларининг молиявий ҳисоботи ўз ичига қуйидагиларни олади: 



бухгалтерия баланси; 

молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот; 

асосий воситалар харакати тўғрисида ҳисобот; 

пул оқимлари тўғрисида ҳисобот; 

хусусий капитал тўғрисида ҳисобот; 

изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар.
Кичик бизнес субъектлари ҳисобланган қурилиш ташкилотларига 
молиявий ҳисоботни ихчамлаштирилган тарзда тузиш ва тақдим этишга рухсат 
этилади. Ушбу ихчамлаштирилган молиявий ҳисобот ўз ичига бухгалтерия 
баланси, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот ҳамда изоҳлар, ҳисоб-
китоблар ва тушунтиришларни олади.
Қурилиш ташкилотларида барча хўжалик юритувчи субъектларидагидек 
ҳисобот даври бўлиб тақвим йилнинг 1 январидан 31 декабригача бўлган давр 
ҳисобланади. Тақвим йилининг 1 октябридан кейин давлат рўйхатидан ўтган 
қурилиш ташкилотлари учун биринчи ҳисобот йили бўлиб давлат рўйхатидан 
ўтган санадан келгуси йилнинг 31 декабригача бўлган давр ҳисобланади. Ушбу 
даврда юз берган хўжалик жараёнлари биринчи ҳисобот йилига доир, деб тан 
олинади ва мос равишда шу даврнинг молиявий ҳисоботига киритилади.
Қурилиш ташкилотларининг молиявий ҳисоботи қуйидагиларга мажбурий 
тарзда тақдим этилади: 
солиқ идораларига; 
таъсис ҳужжатларига мувофиқ мулк эгаларига; 
давлат статистика органларига; 
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа органларга. 
Молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатлари уларнинг ташкилий-
ҳуқуқий мақомига боғлиқ. Чунончи, хорижий инвестициялар иштирокидаги 
қурилиш ташкилотлари фақат йиллик йиллик молиявий ҳисоботни тузадилар ва 
уни кейинги йилнинг 25 мартигача тақдим этадилар. Акциядорлик жамияти, 
маъсулияти чекланган жамият ва хусусий корхоналар мақомидаги қурилиш 
ташкилотлари йиллик молиявий ҳисоботни кейинги йилнинг 15 февралигача 
тақдим этишлари лозим.
Кичик бизнес субъектларига кирувчи қурилиш ташкилотлари молиявий 
ҳисоботни фақат ҳисобот йили якуни бўйича тақдим этадилар. Ушбу мақомга 
эга бўлмаган бошқа турдаги ташкилотлар (хорижий инвестициялар 
иштирокидаги корхоналардан ташқари) йиллик ҳисоботдан ташқари чораклик 
ҳисоботларни ҳам тузишлари ва уларни чоракликдан кейинги ойнинг 25 
санасигача тегишли органларга тақдим этишлари керак. 
Қурилиш ташкилотлари уларнинг мақоми ва ташкилий шаклларига қараб 
молиявий ҳисоботдан ташқари турли статистика ҳисоботларини ҳам тузадилар. 
Чунончи, кичик бизнес субъектлари ҳисобланган қурилиш ташкилотлари ҳар 
чоракда 1-МБ шаклда «Микрофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи»ни 
тузишлари ва статистика органларига тақдим этишлари лозим. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 сентябрда 
қабул қилинган «Қурилиш соҳасида ҳисоботни янада такомиллаштириш чора-


тадбирлари тўғрисида»ги 409-сон қарори билан қурилиш ташкилотлари учун 
статистика ҳисоботларининг бирхиллаш-тириладиган ва қисқартириладиган 
шаклларининг янги рўйхати, уларни тузиш ва тақдим этиш муддатлари 
тасдиқланган. Ушбу статистика ҳисоботларининг бирхиллаштирилган айрим 
шаклларининг рўйхати 8.1-жадвалда келтирилган. 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish