Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet278/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   274   275   276   277   278   279   280   281   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

Биринчидан,
товарларнинг ўртача сақлаш муддати (Сўм) аниқланади. 
Бунинг учун инвентаризация даврлари (олдинги ва кейинги)даги ўртача товар 
заҳираларининг миқдори (Зў) ўртача бир кунда сотилган товарлар миқдорига 
(Тў) бўлинади. 
Мисол: 
Йилнинг бирнчи ярмида (олдинги ва кейинги инвентаризация 
даврида) 360 тонна шакар сотилди. Ушбу давр ойлари бошидаги товар заҳ 
иралари қуйидагича: 1.01. га –30 тонна, 1.02. га –25 тонна, 1.03.га –40 тонна, 
1.04.га –50 тонна, 1.05.га 20 тонна, 1.06.га 10 тонна, 1.07.га 8 тонна. 1-ярим 
йилликдаги кунлар сони 180 кун.
Юқоридаги шартли маълумотларга кўра бир 
кунлик сотиш миқдори (Тў) –2 тонна ( 360/180). Шакарнинг 1-ярим йиллик 
учун ўртача заҳирасининг миқдори 
(Зў) = ( 30/2 + 25 + 40 +50 + 20 + 10 +8/2) / 6 = 168 /6 = 28 тонна 
Шакарнинг ўртача сақлаш муддати Сўм = Зў / Тў = 28 / 2 = 14 кун. 
Иккинчидан,
жами сотилган ва сотилмаган шакарнинг ўртача миқдорини 
топамиз. Бизнинг мисолимизда у 388 тоннани (360+28) ташкил қилади. 
Учинчидан,
справочникда йил фасли ва сақлаш муддатига кўра 
белгиланган табиий камайиш меъерига асосан сотилган ва сотилмайин 
қолинган ўртача товарлар миқдорига тўғри келадиган табиий камайиш миқори 
топилади. Мисол учун, табиий камайиш миқдори 0,02 % этиб белгиланган, 
дейлик. У ҳолда бизнинг мисолимизда табиий камайиш миқдори 77,6 кг ни 
ташкил қилади (388000 х0,02% /100%) 
Тўртинчидан,
1 кг шакарнинг сотиб олиш баҳоси 1400 сўм деб олсак, у 
ҳолда табиий камайишнинг суммаси бу товар-моддий бойликларни олдинги ва 
кейинги инвентаризация ўтқазиш вақти ичидаги йўқотишларининг 
белгиланган меъёрлардаги миқдори 108640 сўмни (77,6*1400) ташкил қилади. 
Агар шакар бўйича инвентаризацияда ҳисоб маълумотларидан четланиш 
аниқланмаса, у ҳолда табиий камайиш ҳисоб-китоби тузилмайди. Агар 


инвентаризацияда 100 кг шакар камомад чиқса, у ҳолда унинг 77,6 кг табиий 
камайиш, қолган 22,4 кг ёки 31360 сўми (100х1400 -77,6 х1400) меъёрдан ортиқ 
камайиш деб тан олиниши лозим. Меъёрдан ортиқ кам чиқишлар камомад 
камомад деб тан олинади ва бунинг учун моддий жавобгар шахс айбдор деб 
топилади. Агар, моддий жавобгар шахс бўйнига ушбу айбни қўйишга асослар 
етарли деб топилмаса, у ҳолда меъёрдан ортиқ камомадлар ҳам корхонанинг 
зарарига олиб борилади. Товарларнинг табиий камайиши қуйидагича 
ҳисобланади. 
Товарларнинг 
бундай 
йўқотишларини 
аниқлаш 
ва 
ҳужжатли 
расмийлаштириш учун корхона раҳбари томонидан комиссия тузилади. 
Таъминотчилардан қабул қилиб олишда аниқланган товарларнинг синиқлиги, 
яроқсизлиги ва сифат сертификатига мос келмаслиги натижалари М-7 шаклли 
«Товар-моддий бойликларни қабул қилиш тўғрисида далолатнома»да акс 
эттирилади. Товарларни омборларга қабул қилиниб олингандан сўнг уларни 
сотишгача бўлган даврда синиши, яроқсиз ҳолга келиши ва сифатини пасайиши 
комиссия томонидан махсус «Товарларни бузилиши, синиши тўғрисида 
далолатнома» билан расмийлаштирилади.
Улгуржи савдо корхоналари маълум объектив сабабларга кўра (масалан, 
кирим қилинган товарлар қайта экспертиза қилинганда сифат сертификати 
талабларига мос келмаганда, ҳужжатсиз келган товарлар бўйича баҳолар 
бўйича таъминотчилар билан келишувга келинмаганда ва шу каби бошқа 
сабабларга кўра) сотиб олган товарларини таъминотчиларга қайтариб 
беришлари ҳам мумкин. Бундай ҳолларда товарларни таъминотчиларга 
қайтарилиши учун улардан ишончнома талаб қилинади, ҳақиқатда қайтарилган 
товар счёт-фактуралар билан расмийлаштирилади ва уларнинг предмет 
қисмида «товарларни қайтариш» ёзуви қўйилади.
 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   274   275   276   277   278   279   280   281   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish