Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet244/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

сотиш 
харажатларига
реклама 
харажатлари, иш ва хизматларни бажариш бўйича шартномаларни тузиш 
харажатлари, сотиш билан боғлиқ сафар харажатлари ва бошқалар киради.
Сотиш харажатлари 9410 «Сотиш харажатлари» счётининг дебетида ва бу 
харажатларнинг аниқ турини ифодаловчи бошқа счётларнинг (масалан, 1000, 
5010, 5110, 6710, 6520, 6990 ва шу кабилар) кредитида акс эттирилади. Ҳисобот 
давр охирида ушбу счётнинг дебетида тўпланган сумма 9910 «Якуний 
молиявий натижа» счётига ўтказилади ва шу йўл билан у ёпилади.
Автотранспорт корхоналарининг 
маъмурий-бошқарув харажатларига
бошқарув аппарати ходимларига ҳисобланган иш ҳақи, ижтимоий суғуртага 
ажратмалар, амортизация харажатлари, сафар харажатлари, юқори ташкилотни 
сақлаш учун ажратмалар, телефон алоқаси, канцелярия жиҳозларини ҳисобдан 
чиқариш ва бошқа шу каби бошқарув билан боғлиқ харажатлар киради. 
Маъмурий-бошқарув харажатлари 9420 «Маъмурий-бошқарув харажатлари» 
счётининг дебетида ва аниқ харажатларни ифодаловчи бошқа счётларнинг 
(0200, 0500, 1000, 5010, 5110, 6710, 6520, 6990) кредитида акс эттирилади. 
Ҳисобот давр охирида ушбу счётнинг дебетида тўпланган сумма 9910 «Якуний 
молиявий натижа» счётига ўтказилади ва шу йўл билан у ёпилади.


Автотранспорт 
корхоналарида 
бошқа 
операцион 
харажатларга
ходимларга кўрсатилган моддий ёрдамлар, компенсация тўловлари, турли 
оталиқ ва ҳайрия мақсадларида қилинган харажатлар, мол-мулк солиғи, ер 
солиғи, сув солиғи, пенсия фондига, йўл фондига, мактабларни ривожлантириш 
фондига мажбурий ажратмалар, мулкни сотишдан ва беришдан кўрилган 
зарарлар ва бошқа шу каби операцион харажатлар киради. Ушбу харажатлар 
9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётининг дебетида акс эттирилади. 
Бунда операцион харажатларнинг аниқ моддаларини ифодаловчи бошқа 
счётлар (1000, 5010, 5110, 6400, 6710, 6520, 6990, 9210, 9220) кредитланади. 
Ҳисобот давр охирида ушбу счётнинг дебетида тўпланган сумма 9910 «Якуний 
молиявий натижа» счётига ўтказилади ва шу йўл билан у ёпилади.
Автотранспорт корхоналарида 9440 «Келгусида солиқ базасидан 
чегириладиган ҳисобот давр харажатлари» счётининг дебетида уларнинг
келгусида фаолиятни ривожлантириш мақсадида сарфлаган харажатлари
чунончи янги ишлаб чиқаришни ва янги технологияларни ўзлаштиришга, 
бошқарув тизимини яхшилашга сарфланган ва бошқа шу каби операцион 
харажатлар акс эттирилади. Бу турдаги харажатлар республикамизнинг солиқ 
қонунчилигига кўра келгуси 10 йил ичида бир маромда солиқ базасидан маҳсус 
ҳисоб-китоб асосида чиқариб борилади. Келгусида солиқ базасидан чегириб 
бориладиган харажатлар бу счётнинг дебетида ва бошқа счётларнинг
(масалан, 1000, 5110, 5010, 6010, 6710, 6520, 6990 ва шу кабилар) кредитида акс 
эттирилади. Ҳисобот давр охирида ушбу счётнинг дебетида тўпланган сумма 
9910 «Якуний молиявий натижа» счётига ўтказилади ва шу йўл билан у 
ёпилади.
Келгусида солиқ базасидан чегириладиган ҳисобот давр харажатларини 
ўзгариши автотранспорт корхоналарида бошқа юридик шахслардаги каби 
балансдан ташқари 012 «Келгусида солиқ базасидан чегириладиган ҳисобот 
давр харажатлари» счётида белгиланган муддатда кўрсатиб борилиши лозим. 
Автотранспорт корхоналарининг 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish