Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


Дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар Кредит



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

Дебет
9430 «Бошқа операцион харажатлар
Кредит 
6410 «Бюджетга солиқлар бўйича қарзлар». 


Мақсадли ишлатиш шарти билан тўловдан озод этилган ягона ер солиғи 
суммасига қуйидаги бухгалтерия ёзуви берилади:
Дебет
6410 «Бюджетга солиқлар бўйича қарзлар»
Кредит 
8840 «Солиқ имтиёзлари». 
Ягона 
ер 
солиғининг 
бюджетга 
ўтказиб 
берилишига 
тўлов 
топшириқномаси асосида қуйидаги бухгалтерия ёзуви берилади: 
Дебет
6410 «Бюджетга солиқлар бўйича қарзлар»
Кредит 
5110 «Ҳисоб-китоб счёти». 
 
Ягона солиқ тўлови 
 
Солиқ Кодексининг 362-моддасида белгиланган шартларга кўра ягона ер 
солиғини тўловчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари мақомига мос 
келмайдиган, асосий фаолияти қишлоқ хўжалиги бўлган кичик корхоналар ва 
микрофирмалар тоифасига кирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ягона солиқ 
тўловини тўловчилари ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2009 йил 22 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий 
макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 
ПҚ-1245-сон қарорига биноан кичик корхоналар (ходимларининг сони 50 
кишигача) ва микрофирмалар (ходимларининг сони 20 кишигача) тоифасига 
кирувчи асосий фаолияти қишлоқ хўжалиги бўлган кичик корхоналар ва 
микрофирмалар тоифасига кирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари 6 % лик 
ставкада ягона солиқ тўловини тўлайдилар. Асосий фаолиятидан ташқари 
бошқа фаолият турлари бўйича бу турдаги корхоналар алоҳида ҳисоб 
юритишлари ҳамда ягона солиқ тўловини белгиланган ставкаларда тўлашлари 
лозим. 
Ягона солиқ тўловини тўловчи қишлоқ хўжалик корхоналари ихтиёрий 
тарзда рўйхатдан ўтган жойидаги давлат солиқ хизмати органларига навбатдаги 
чорак бошланишига қадар бир ойдан кечиктирмай, янги барпо этилаётган 
микро ва кичик корхона мақомидаги қишлоқ хўжалик корхоналари эса 
фаолиятни амалга оширишни бошлашга қадар топшириладиган ариза асосида 
қўшилган қиймат солиғини тўлашлари мумкин. Ягона солиқ тўлови 
тўловчилари томонидан қўшилган қиймат солиғини тўлашдан бош тортиш 
навбатдаги йил бошланишига қадар бир ойдан кечиктирмасдан рўйхатдан ўтган 
жойидаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган ариза асосида 
навбатдаги йилнинг бошидангина амалга оширилади.
Ягона солиқ тўловини тўлаш объекти бўлиб қишлоқ хўжалик 
корхоналарининг барча фаолият турларидан олган ялпи тушуми ҳисобланади. 
Ягона солиқ тўлови суммаси ялпи тушум суммасини ушбу солиқнинг 
белгиланган меъёрига кўпайтириш йўли билан топилади. Бунда, ихтиёрий 
тарзда қўшилган қиймат солиғини тўловчилар учун ягона солиқ тўлови 
суммаси бюджетга тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммасига, бироқ 
ягона солиқ тўлови суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорига 
камаяди.


 Қишлоқ хўжалик корхоналарида ягона солиқ тўловига тортиладиган ялпи 
тушум таркибига қуйидагилар киритилади: 
1. Нақд пулга ва нақдсиз пулга сотилган маҳсулот, ьоварлар, бажарилган 
иш ва кўрсатилган хизматларнинг ҳажми. 
2.Асосий фаолиятдан бошқа даромадлар, чунончи: 
а) ундирилган ёки қарздор эътироф этган жарималар, пенялар, 
неустойкалар ҳамда хўжалик шартномаларининг шартларини бузганлик учун 
бошқа жазо турлари; 
б) ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллар даромадлари; 
в) рента даромади, автотранспорт корхонаси ҳузуридаги ошхоналардан 
тушумлар, бошқа хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан тушумлар; 
г) асосий воситалар ва бошқа мол-мулкни сотишдан даромадлар; 
д) кредиторлик ва депонентлик қарзини қонун билан белгиланган тартибда 
ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар; 
е) товар-моддий бойликларини қўшимча баҳолаш; 
ж) текин молиявий ёрдам, шу жумладан, текинга олинган мол-мулк; 
з) қисқа муддатли ижарадан даромадлар; 
и) илгари чиқариб ташланган харажатларни қоплаш тариқасида олинган 
даромадлардан ташқари бошқа операцион даромадлар; 
3.Молиявий фаолиятдан даромадлар, чунончи: 
а) олинган роялти ва капитал трансферти; 
б) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва ундан ташқарида бошқа хўжалик 
юритувчи субъектлар фаолиятида улушли иштирок этишдан олинган 
даромадлар, акциялар бўйича дивидендлар ҳамда облигациялар ва бошқа 
қимматли қоғозлар бўйича даромадлар; 
в) мол-мулкни узоқ муддатли ижара (лизинг)га беришдан даромад (маржа); 
г) чет эл валютасидаги операциялар бўйича курсдаги фарқдан даромадлар 
(мусбат ва манфий курс фарқлари ўртасидаги сальдо), бунда манфий курс 
фарқи суммаси мусбат курс фарқи суммасидан ошиб кетган ҳолда ошиб кетиш 
суммаси ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқаётганда солиқ солинадиган базани 
камайтирмайди; 
д) қимматли қоғозлар, шуъба корхоналар ва ҳоказоларга қўйилган 
маблағларни қайта баҳолашларни ўтказишдан даромадлар; 
е) молиявий фаолиятдан бошқа даромадлар; 
4.Фавқулодда даромадлар. 
Солиқ солинадиган ялпи тушум ҳисоблаб чиқилаётганда қуйидагилар ялпи 
тушумдан чиқариб ташланади: 
а) ихтёрий равишда ўз аризасига кўра қўшилган қиймат солиғи тўловчилар 
учун қўшилган қиймат солиғи суммаси;
б) давлат субсидиялари суммаси; 
в) давлат облигациялари ва бошқа давлат қимматли қоғозлари бўйича 
даромадлар; 
г) тўлов манбаида солиқ тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар 
(маълумотнома) мавжудлигида дивидендлар ва фоизлар. 


Ягона солиқ тўлови ҳар чоракда ўсиб борувчи якун билан ҳисоб-китобни 
топшириш муддатидан кечиктирмай тўланади.
Ягона солиқ тўлови бўйича ҳисоб-китобларнинг бухгалтерия ҳисоби 6410 
«Бюджетга тўловлар бўйича қарз» счётида юритилади. Белгиланган тартибда 
ҳисоблаб чиқилган ягона солиқ тўлови бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзув 
билан акс эттирилади: 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish