Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

8.
 
Чорвачилик тармоғининг асосий маҳсулоти
9.
 
Чорвачилик соҳасида ёрдамчи маҳсулот 
 
Текшириш учун саволлар: 


1. Чорвачилик тармоқлари ва уларда харажат объектларини аниқланг? 
2. Чорвачилик маҳсулотларини кирими қандай ҳужжатлар билан 
расмийлаштирилади? 
3. Чорвачилик тармоғида асосий маҳсулотга нима киради? 
4. Чорвачилик соҳасида ёрдамчи маҳсулотга нима киради? 
 
14-МАВЗУ: ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИДА ЁРДАМЧИ 
ВА УМУМИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИНИНГ 
ҲИСОБИ 
 
Режа: 
1. Қишлоқ ҳўжалиги корхоналарида ёрдамчи ишлаб чиқариш 
харажатларининг ҳисоби ва уларнинг тақсимланиши 
2. Қишлоқ ҳўжалиги корхоналарида умумишлаб чиқариш 
харажатларининг ҳисоби ва уларнинг тақсимланиши 
 
1. Қишлоқ ҳўжалиги корхоналарида ёрдамчи ишлаб чиқариш 
харажатларининг ҳисоби ва уларнинг тақсимланиши 
Қишлоқ хўжалик корхоналарини ёрдамчи ишлаб чиқариш 
хўжаликларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Ёрдамчи ишлаб чиқариш 
хўжаликлари деганда қишлоқ хўжалиги корхонасининг асосий фаолият
турларига хизмат кўрсатувчи хўжаликлар тушунилади. Уларнинг 
асосийларига қуйидагилар киради:
*машина-трактор парки (МТП); 
*таъмирлаш устахоналари; 
*автотранспорт хўжалиги; 
*электр, газ ва сув таъминоти хўжалиги; 
*ишчи ҳайвонларни сақлаш хўжалиги ва бошқалар. 
Ушбу ва бошқа турдаги ёрдамчи ишлаб чиқариш хўжаликлари қишлоқ 
хўжалиги корхоналарининг барча тармоқ ва соҳоларига хизмат кўрсатади. Бу 
хўжаликларнинг харажатлари қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан 
етиштирилган у ёки бу турдаги маҳсулотларни етиштиришга бевосита
тааллуқли бўлмаганлиги учун уларни дастлаб алоҳида счётларда йиғиш, 
сўнгра эса ҳисобот даври охирида бирор мезонга асосан тақсимлаш зарурат
туғилади. Бундай харажатлар ҳисоби дастлаб махсус 2310 «Ёрдамчи ишлаб
чиқариш харажатлари» счётида олиб борилади. Ушбу счётнинг дебетида 
ёрдамчи ишлаб чиқариш хўжаликларига ҳақиқатда сарфланган харажатлар 
тўпланади, унинг кредитида эса ёрдамчи ишлаб чиқаришга сарфланган 
харажатларнинг қишлоқ хўжалик корхонасининг тармоқ ва соҳалари бўйича 
бўйича асосий ишлаб чиқариш ҳамда сотиш ва бошқариш харажатлари 
счётлари ўртасида тақсимланиши (ҳисобдан чиқарилиши) акс эттирилади. 
Харажатлар ҳисобини ҳисобот даврлари (ой, чорак, йил) мобайнида режа 
таннархда юритувчи корхоналарда 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш 
харажатлари» счётининг кредитида харажатлар тақсимоти режа таннархида 


ҳисобдан чиқариб борилади ва йилнинг охирида ҳақиқий харажатлар аниқ 
бўлгач, калькуляция фарқи «қизил ёзув» ёки «қўшимча ёзув» усулларига 
мувофиқ ушбу счётнинг кредитида акс эттирилади. 
Қишлоқ хўжалик корхоналари ўзларининг ҳисоб сиёсатига кўра ишчи 
счётлар режасида 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари» счёти тизимида
ҳар бир ёрдамчи ишлаб чиқариш бўлинмаси харажатлари ҳисоби учун алоҳида 
счётларни ҳам очишлари мумкин, масалан: 
2311 «МТП харажатлари»; 
2312 «Таъмирлар устахонаси харажатлари»; 
2313 «Автотранспорт хўжалиги харажатлари»; 
2314 «Сув хўжалиги харажатлари»; 
2315 «Электр таъминоти хўжалиги харажатлари»; 
2316 «Ишчи ҳайвонларни сақлаш харажатлари»; 
2317 «Бошқа ёрдамчи ишлаб чиқариш хўжаликлари харажатлари». 
2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари» счётлар тизимида очилган 
барча счётларни юритишга турли бошланғич ҳужжатлар, оралиқ ва йиғма 
ҳисоб регистрлари маълумотлари асос бўлиб ҳисобланади. Уларнинг 
асосийларига қуйидагилар киради: 
1. «Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари бўйича хисобот» (18б- шакл); 
2. «Таъмирлаш устахонаси харажатлари ҳисоби журнали»; 
3.«Нуқсонлар ва уларни бартараф этишга кетган сарф-харажатлар 
қайдномаси» ; 
4.Йўл варақалари, ТТН, наклоднойлар 
5. «Транспорт харажатлари йиғма қайдномаси»; 
6. «МТПдан фойдаланиш харажатларининг йиғма қайдномаси»; 
7. Счёт фактуралар; 
8. Нарядлар ва бошқалар; 
«Маҳсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг
таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тариби туғрисида 
низом»га кўра ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби учун 
мўлжалланган счётларда харажатлар уларнинг қуйидаги моддалари бўйича акс 
эттирилиши лозим: 
*материал харажатлари; 
*асосий ва қўшимча иш ҳақлари; 
*ижтимоий суғуртага ажратмалар; 
*амортизация харажатлари; 
*бошқа ишлаб чиқариш харажатлари. 
Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби учун мўлжалланган 
счётларнинг ҳар бирининг (2311,2312,2313,2314 ва бошқалар) дебетида 
юқорида келтирилган харажат моддаларига гувоҳлик берувчи ҳужжатлар 
асосида қуйидиги ёзувлар қилинади: 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish