Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


Кредит  6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар»



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

Кредит 
6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар»
 
Нақд ва нақдсиз пулга сотилган тайёр маҳсулотларнинг ҳақиқий таннархи 
бўйича ҳисобдан чиқарилишига қуйидаги бухгалтерия ёзуви қилинади: 
Дебет
9110 «Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи» 
Кредит 
2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар» 
Сотилган тайёр маҳсулотлар бўйича харидорлар билан ҳисоб-
китобларнинг аналитик ҳисоби 5-с қайдномада уларнинг ҳар бири бўйича 
алоҳида-алоҳида юритилади. 

2.АСОСИЙ ФАОЛИЯТДАН ФОЙДА (Фаф) ёки ЗАРАР (ЗАФ). 
Ушбу 
кўрсаткич қуйидагича топилади:
 
Фаф (Заф) = Фс (Зс) –Дх + Бод 
Бу ерда: 
Дх-
давр харажатлари;
Бод
– асосий фаолиятдан олинган бошқа 
операцион даромадлар. 
Қурилиш ташкилотларининг давр харажатлари деганда
улар 
томонидан бажарилган қурилиш ишлари, ишлаб чиқилган тайёр маҳсулотлар ва 
кўрсатилган хизматларни сотиш, маъмурий-бошқариш ва бошқа операцион 
фаолиятга доир харажатлар тушунилади. Ушбу харажатлар маълум ҳисобот 


даврида юз беради, шунинг учун улар ҳисобот даври харажатлари деб ҳам
аталади. 
21-сон БҲМСга мувофиқ қурилиш ташкилотларида давр харажатларининг 
ҳисоби 9410 «Сотиш харажатлари», 9420 «Маъмурий-бошқарув харажатлари», 
9430 «Бошқа операцион харажатлар» ва 9440 «Келгусида солиқ базасидан 
чегириладиган ҳисобот давр харажатлари» счётларида олиб борилади. Ушбу 
счётларда акс эттириладиган харажатларнинг таркибий элементлари «Маҳсулот 
(иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий 
натижаларни шакллантириш тўғрисида низом»да келтирилган. Чунончи, 
қурилиш ташкилотларида сотиш харажатларининг асосий моддаларига реклама 
харажатлари, маҳсулот, иш ва хизматларни сотиш билан боғлиқ сафар 
харажатлари, и шва хизматларни сотишга оид ходимларга ҳисобланган иш 
ҳақи, ижтимоий суғуртага ажратмалар, тайёр маҳсулотларни сотишга тегишли 
асосий воситаларнинг эскириши (амортизацияси) суммаси, транспорт 
харажатлари ва бошқалар киради. Сотиш харажатлари 9410 «Сотиш 
харажатлари» счётининг дебетида ва бу харажатларнинг аниқ турини 
ифодаловчи бошқа счётларнинг (масалан, 1000, 5010, 5110, 6710, 6520, 6990 ва 
шу кабилар) кредитида акс эттирилади.
Маъмурий-бошқарув харажатларига қурилиш ташкилотининг бошқарув 
аппарати ходимларига ҳисобланган иш ҳақи, ижтимоий суғуртага ажратмалар, 
амортизация харажатлари, сафар харажатлари, телефон алоқаси ва бошқа шу 
каби бошқарув билан боғлиқ харажатлар киради. Маъмурий-бошқарув 
харажатлари 9420 «Маъмурий-бошқарув харажатлари» счётининг дебетида ва 
аниқ харажатларни ифодаловчи бошқа счётларнинг (0200, 0500, 1000, 5010, 
5110, 6710, 6520, 6990) кредитида акс эттирилади.
9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётида йил мобайнида қурилиш 
ташкилотларининг умумхўжалик фаолиятига доир давр харажатлари (моддий 
ёрдам, компенсациялар, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув солиғи, пенсия 
фондига, йўл фондига, мактабларни ривожлантириш фондига мажбурий 
ажратмалар, мулкни сотишдан ва беришдан кўрилган зарарлар ва бошқа шу 
каби операцион харажатлар) акс эттирилади. Бунда операцион харажатларнинг 
аниқ моддаларини ифодаловчи бошқа счётлар (1000, 5010, 5110, 6400, 6710, 
6520, 6990, 9210, 9220) кредитланади.
«Келгусида солиқ базасидан чегириладиган ҳисобот давр харажатлари» 
счётининг дебетида йил мобайнида қурилиш ташкилотларининг келгуси 
фаолиятини ривожлантиришга сарфланган давр харажатлари (янги ишлаб 
чиқаришни ва янги технологияларни ўзлаштиришга, бошқарув тизимини 
яхшилашга сарфланган ва бошқа шу каби операцион харажатлар) акс 
эттирилади. Ушбу турдаги давр харажатлари солиқ қонунчилигига кўра 
келгуси 10 йил ичида бир маромда солиқ базасидан махсус ҳисоб-китоб асосида 
чиқариб борилади. Келгусида солиқ базасидан чегириб бориладиган 
харажатлар бу счётнинг дебетида ва бошқа счётларнинг (масалан, 1000, 5110, 
5010, 6010, 6710, 6520, 6990 ва шу кабилар) кредитида акс эттирилади.
Келгусида солиқ базасидан чегириладиган ҳисобот давр харажатларини 
ўзгариши тўғрисидаги маълумотлар махсус балансдан ташқари 012 «Келгусида 


солиқ базасидан чегириладиган ҳисобот давр харажатлари» счётида
белгиланган муддатда кўрсатиб борилади. 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish