Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


ҳисоби ва уларнинг тақсимоти



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

ҳисоби ва уларнинг тақсимоти 
 
Қурилиш ташкилотлари ўзларининг ҳисоб сиёсатида белгиланган тартибга 
мувофиқ умумишлаб чиқариш характерига эга бўлган харажатлар ҳисобини 
2500 «Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётлар» 
тизимидаа алоҳида олиб боришлари мумкин. Ушбу счётлар тизимида 
очиладиган махсус счётларда, чунончи, қуйидаги харажатлар акс эттирилади: 
а) қурилиш машиналари ва ускуналарини сақлаш ҳамда уларни 
эксплуатация қилиш харажатлари; 
б) ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган асосий воситалар ва номоддий 
активларнинг амортизация ажратмалари; 
б) ишлаб чиқаришга доир асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари; 
в) ишлаб чиқаришдаги мол-мулкни суғурталаш харажатлари; 
г) ишлаб чиқариш биноларини иситиш, ёритиш ва сақлаш харажатлари; 
д) ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланиладиган мол-мулкни ижарага 
олиш харажатлари; 
е) ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатишда банд бўлган ишлаб чиқариш 
ходимларига ҳисобланган меҳнат ҳақи ва ижтимоий суғуртага ажратмалар; 
ж) умумишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган бошқа харажатлар.
Ҳисобот ойи мобойнида 2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари» 
счётининг дебетида ва мос равишдаги бошқа счётларнинг кредитида номлари 
юқорида зикр этилган харажат моддалари бўйича маълумотлар жамланади. Ой 
охирида ушбу счётнинг дебетида тўпланган харажатлар қурилиш ташкилоти 
ҳисоб сиёсатида келтирилган тартибга мувофиқ асосий ишлаб чиқариш (2010 
счёт) ва ёрдамчи ишлаб чиқариш (2310 счёт) харажатларига олиб борилади. 
Умумишлаб чиқариш харажатларини тақсимлаш тартибини уларнинг алоҳида 
моддалари, чунончи, қурилиш машиналари ва ускуналарини сақлаш ҳамда 
уларни эксплуатация қилиш харажатлари, ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган 


асосий воситалар ва номоддий активларнинг амортизация ажратмалари 
мисолида 2-бобда кўриб чиққан эдик. Худди шунга ўхшаш ёки қабул қилинган 
бошқа тартибларга кўра умумишлаб чиқариш харажатларининг қолган 
моддалари ҳам мос равишдаги қурилиш объектлари ўртасида тақсимланиши 
лозим.
Умумишлаб чиқариш харажатлари ва улар тақсимотининг аналитик ҳисоби 
умумишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўлинмалари бўйича 10-с журнал-
ордерда алоҳида моддалари бўйича юритилади. 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish