Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


Ягона солиқ тўловининг ҳисоби



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet329/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   325   326   327   328   329   330   331   332   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

Ягона солиқ тўловининг ҳисоби 
 
Солиқ солиш объекти
. Савдо корхоналарида ягона солиқ тўловининг 
объекти бўлиб ялпи тушум ҳисобланади. Савдо корхоналарининг ялпи тушуми 
ўз ичига қуйидагиларни олади: 
1) товарларни реализация қилишдан соф тушум, яъни соф товар 
айланмаси; 
2) асосий фаолиятдан бошқа даромадлар: 
а) ундирилган ёки қарздор томонидан эътироф этилган жарималар, 
пенялар, вақтида тўланмаган қарзлар ва хўжалик шартномалари шартларини 
бузганлик учун бошқа хил жазо жарималари; 
б) ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллардаги фойда; 
в) ишлаб чиқариш ва маҳсулот (иш, хизмат)ларни реализация қилиш билан 
бевосита боғлиқ бўлмаган операциялардан, хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи 
хизматлардан тушумлар сифатидаги бошқа даромадлар; 
г) асосий воситалар ва бошқа мол-мулкни чиқиб кетишидан даромадлар; 
д) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кредиторлик ва депонент 
қарзларни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар; 
е) товар-моддий бойликларни қўшимча баҳолаш (товар-моддий 
бойликларни қўшимча баҳолаш суммаси улар реализация қилинишига қараб 
солиқ солинадиган ялпи тушумга киритилади; 
ж) бошқа шахслардан текинга олинган мол-мулк; 
з) бошқа шахслардан текинга олинган молиявий ёрдам; 


и) қисқа муддатли ижарадан даромадлар; 
к) бошқа операцион даромадлар, қуйидаги олинган даромадлардан 
ташқари (етказиб берувчилардан чегирмалар кўринишидаги; илгари чиқариб 
ташланган харажатларни қоплаш кўринишидаги; асосий воситаларни 
тугатишда илгариги нархини арзонлаштириш суммасидан ошадиган қўшимча 
баҳолаш суммаси ҳисобига); 
3) молиявий фаолиятдан даромадлар: 
а) олинган роялтилар ва капитал трансферти; 
б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида бошқа 
хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида улуш қўшган ҳолда қатнашишдан 
олинган даромад, акциялар бўйича дивидендлар ва облигациялар ҳамда 
хўжалик юритувчи субъектга тегишли қимматли қоғозлар бўйича даромадлар; 
в) мол-мулкни узоқ муддатли ижарага (лизингга) беришдан олинган 
даромадлар (маржа); 
г) чет эл валютасидаги операциялар бўйича курсдаги фарқдан даромадлар. 
Бунда, баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашда курсдаги фарқдан 
даромад бўлиб, мусбат ва манфий курс фарқлари ўртасидаги сальдо 
ҳисобланади. Манфий курс фарқи суммаси мусбат курс фарқи суммасидан 
ошиб кетган ҳолда ошган сумма ягона солиқ тўловини ҳисоблаб 
чиқарилаётганда солиқ солинадиган базани камайтирмайди; 
д) қимматли қоғозларга қўйилган маблағларни қайта баҳолашларни 
ўтказишдан даромадлар; 
е) молиявий фаолиятдан бошқа даромадлар; 
4) фавқулодда даромадлар. 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   325   326   327   328   329   330   331   332   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish