Катта ярим шарлар пўстлоғидаги электр ҳодисалари Катта ярим шарлар пўстлоғининг юзасига ёки бош терисига иккита электрод қўйиб, усилителга (кучайтиргичга) уланса, электр потенциалларининг шакли, амплитудаси ва частотаси турлича бўлган узлуксиз тебранишларини қайд қилса бўлади. Бу тебранишлар ёзуви электроэнцефалограмма деб, текшириш методининг ўзи эса электроэнцефалография (епсерЬо1оп — мия сўзидан) деб аталади. Электроэнцефалограммани В. В. ПравдичНеминский 1913 йилда торли гальванометр ёрдамида биринчи марта ҳайвонларда қайд қилган. Кейинчалик Г. Бергер электрон усилитель техникасини татбиқ этиб, одамнинг шикастланмаган бош териси орқали электроэнцефалограмма олиш мумкинлигини кўрсатиб берди. Бу метод ўша вақтдан буён экспериментал ва клиник тадқиқотларда кенг расм бўлди.
Электроэнцефалограммани ажратиб олишнинг иккита методи: биполяр ва монополяр усуллари бор. Биполяр методда катта ярим шарлар пўстлоғига ёки бош терисининг тегишли бўлакларига ажратувчи иккита электрод қўйилади. Бу ҳолда ярим шарлар пўстлоғининг электродлар остидаги қисмлари ўртасида электр потенциаллари айирмасининг тебранишларини злектроэнцефалограф деган асбоб қацд қилади.
Монополяр методда бир электрод (актив электрод) пўстлоқ соҳасига қўйилади, (иккинчи (индиффгрент) электрод одам қулоғининг юмшоғига ёки ҳайвоннинг бурун суягига жойлаштирилади. Бу усулда актив электрод остидаги потенциалларнинг тебранишлари қайд қилинади. Одам бош терисидан ажратиб олинадиган потенциаллар амплитудаси 5—10 дан 200—300 мкв гача, частотаси секундига 0,5 дан 70 тебранишгача ва ундан ортиқ бўлади.
Ярим шарлар пўстлоғи ва пўстлоқ остидаги тузилмаларнинг турли қисмларида электр потенциалларининг тебранишлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар электроэнцефалография методи билан ўрганилади. Бунинг учун кўп каналли электрознцефалографлар ишлатилади, бу асбоблар миянинг 4 дан 32 тагача нуқтасидаги электр активлигини бир йўла қайд қилишга имкон беради. М. Н. Ливанов ва В. М. Ананьев таклиф этган электроэнцефалоскопия методикаси бу жиҳатдан янада катта имкониятлар очиб беради. Улар ясаган асбоб — электроэнцефалоскоп ярим шарлар пўстлоғининг 50 та ва ҳатто 100 та бўлагидаги электр активлигини ёриб ва равшанлигини узлуксиз ўзгартириб турадиган нуқталар шаклида қайд қилади. Шу нуқталарнинг ҳаммасидаги потенциаллар тебраниши ўртасида мавжуд муносабатларни анализ қилиш учун электронҳисоблаш машиналаридан фойдаланилади.