Масаланинг қўйилиши: Ушбу амалий иш давомида тингловчи
қуйидагиларни бажариши лозим:
- Мустақилликдан сўнг ўзбек тили ижтимоий-сиёсий терминлар
тизимидан қайта ўрин олган эски сўзларни луғатлардан топиши
- давлат қурилишига доир арабча ўзлашмаларни талқин қилиши
-тоталитар тузум мафкураси билан боғлиқ русча, ғарбий европача
терминларнинг истеъмолдан чиқиб кетиш сабабларини изоҳлаши
- “Ўзбек тилининг этимологик луғати”да туркий сўзларнинг изоҳланиш
тамойилларини шарҳлаши
- “Ўзбек тилининг этимологик луғати”да арабча сўзларнинг ҳосилалари
хусусида мулоҳаза юритиши
- “Бобур
энциклопедияси”нинг тузилиш принципларини фактик
8
2
мисоллар билан ёритиши
- “Ўзбекистон Миллий энциклопедияси”да келтирилган мақолалар
ҳажмининг турфалиги сабабларини тушунтира олиши.
Ишни бажариш учун намуна.
1-вазифа. Ўзбек терминологияси тизимида архаизмларнинг ўрни
Архаизмлар остида ўтмишда фаол қўлланган, бироқ вақт-замон ўтиши
билан ишлатилиш частотаси ўта сусайган ёхуд ўрнини туб ёки ўзлашмаларга
бўшатиб беришга мажбур бўлган лексик бирликлар назарда тутилади.
Архаизмлар ўзбек тили сўз бойлигининг шаклланиш ва ривожланишининг
бизга маълум барча даврларида мавжуд бўлган. Собиқ шўролар ҳукмронлиги
даврида ўзбек тили лексикасида қадимдан фаол қўлланиб келган кўпдан-кўп
сўзлар туб ҳамда араб ва форс-тожик тилидан турли омиллар оқибатида
ўзлашган сўз ва иборалар русча ёки рус тили орқали Ғарбий Европа
тилларидан кириб келган лексик бирликлар билан алмаштирилган эди.
Бунинг натижасида, эски туркий тил ва эски ўзбек адабий тилида ишлатилган
минглаб сўзлар, терминлар эскирган, яъни архаизмлар сирасига кириб қолган
эди. Ўзбек тилининг 1980 йилда Москвада нашр қилинган икки томдан
иборат изоҳли луғатида талайгина сўзларга эскирган белгиси қўйилгани
маълум.
Ўзбекистон 1991 йилда ўз мустақиллигини қўлга киритгач, республика
раҳбарияти ва ҳукумати олдида юқоридаги ноҳақликка барҳам бериш,
мозийда аждодлар тилида кенг кўламда ишлатилган сўз ва терминларга қайта
жон ато этиб, уларга тил сўз бойлидан муносиб ўрин бериш, яъни эскирган
тамғаси босилган лексик бирликларни русча ва у орқали тилимизга
зўрмазўраки олиб кирилган ғарбий европача сўз ва истилоҳлар ўрнида
қўллаш борасида жиддий ҳаракатлар амалга оширилди. Бунинг натижаси
ўлароқ ўзбек тилининг лексик таркиби, хусусан, терминлар тизимида
сезиларли ўзгаришлар юз берди. Ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларини
қамраб олган ушбу ҳодиса оқибатида кўпдан-кўп эскирган сўзлар қайтадан
муомалага олиб кирилди, ва аксинча, тоталитар тузум ва коммунизм қуриш
ғояси, мафкураси билан боғлиқ тушунчалар инсонлар турмуш тарзидан
чиқиб кетгач, уларни ифодалови кўпгина сўз ва терминларни ишлатишга
ортиқча ҳожат қолмади. Чунончи, демократик централизм, социализм,
тарихий материализм, илмий коммунизмкаби термин ва бирикмалар тарих
саҳифасидан ўрин олди. Аксинча, том маънодаги эркин ва озод давлат барпо
этиш мафкураси остида ўз йўлини танлаб олган ўзбек халқи турмиш тарзида
пайдо бўлган мутлақо янги тушунчалар ва реалиялар эски сўзлар қаторига
киритилган лексемалар ёрдамида ифодаланди. Бундай ҳолат айниқса,
8
3
ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий терминлар тизимида равшан кўзга
ташланди. Давлат бошқарув структурасининг ижрочи, қонун чиқарувчи ва
назорат қилувчи органларига тақсимланиши шу соҳаларга оид терминлар
тизимининг соф ўзбекча ёки арабча ва форсча-тожикча сўзлар ҳисобига
кенгайишига олиб келди. Ўзбек тили ижтимоий-сийсий терминлар тизимидан
вазир, бош вазир, вазирлик, вилоят, туман, қўрғон, ҳоким, вилоят ҳокими,
туман ҳокими, ҳокимлик ёки ҳокимият, оқсақол, қишлоқ оқсоқоли
сингариархаизмлар мустаҳкам ўрин олди . Жараён, маъруза, мавзу, ҳужум,
ҳамла, илғор, соқчи, малҳам, шифокор, бош шифокор, саратон, қора сон,
ҳайъят, бўҳрон,муҳр, ёрлиқ, тафтиш сингари турфа соҳаларга оид
терминлар бугунги кунда миллат вакиллари тилида фаол ишлатилмоқда.
Хуллас, истиқлол туфайли анчагина эскирган сўз ва истилоҳлар ўзбек тили
луғат таркибидан қайта ўрин эгаллади ва улар миллат вакилларининг
кундалик мулоқати учун зарур вазифани бажаришга хи змат қилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |