бажариш учун намуна.
Қадимги туркий тил, эски туркий тил ва эски ўзбек адабий тили
терминологияси ва луғатнавислиги.
Туркий ёзма-адабий тилнинг дастлабки намуналари сирасига кирмиш
қадимги рун битиклари, шубҳасиз, туркий халқлар аждодларига хос юқори
даражада шаклланган лисоний маданиятидан дарак берувчи манба
вазифасини
ўтайди.
Қадимги
туркий
тил
фонетик-фонологик,
морфемморфологик,
лексик-семантик
ва
синтактик
хусусиятлари
ЎрхунЕнисей(Энасой) тош битиклари ва эпитафияларида ўз ифодасини
топган. Руник обидалар жанр нуқтаи назаридан олти гуруҳга тақсимланади:
1) тарихий–биографик битиклар: Кул-тегин, Мўғилон (Билга қаған),
Кули-Чур, Тўнюқуқ, Ўнгин, Селенга, Сужун, Қорабалғасун битиктошлари;
2) эпитафик битиклар: Енисей, Талас, Тува, Хақосия қабр тошлари;
3) қоялар,тошлар ва қурилишлардаги (Хўйтў-Темир) битиклар;
4) диний м атнлар: фолкитоби “Фолнома”;
6
0
5) Турфондан топилган юридик/ҳуқуқий ҳужжатлар; 6)Маиший нарса-
буюмлардаги битиклар.
Руник битиклар лексикаси таркибида бир қанча терминологик
тизимларнинг мавжудлигини туркийшуносликда олиб борилган изланиш ва
махсус тадқиқотлар тасдиқлаган. Хусусан, қўйидаги мавзуи гуруҳларга оид
терминлар тизимлар битиклар матнида фаол қўлланган:
1) Ижтимоий-сиёсий терминлар тизими – қаған, тэгин, шад, йабғу, қатун,
тудун, тутуқ, тарқан, бэг, элтабар, сабчи “элчи”, йолчи “бошлиқ” ва ҳ.к.
2) Ҳарбий терминлар – коруг “айғоқчи, жосус”, айғучи “ҳарбий
маслаҳатчи”, субаши “саркарда, лашкарбоши”, йэрчи “йўл кўрсатувчи,
қулавуз”, сунгуш “жанг, уруш”, сунгуг “найза”, су “лашкар, қўшин”, буйруқ
“фармонбардор”, қишлақ “қиш мавсуми учун мўлжалланган лашкаргоҳ,
лагерь”, қурған “қўрғон, истеҳком”, барғу “ўлжа”, тэгиш “жанг”,кэдим
“совут; ёпинчиқ”, йэлма “ғоратгар аскарий гуруҳ”, булун “асир, тутқун” ва
ҳ.к.
3) Тижорат билан боғлиқ тушунчаларни ифодаловчи истилоҳлар: арқиш
“савдо-сотиқ карвони”, сат- “сотмоқ”, сатиғ “савдо-сотиқ”, сатиғчи “тожир,
савдогар”, бэрим алим “қарз”, алим бэрим “қарз”, отағ “қарз”, отағчи
“қарздор”, ва ҳ.к.
4) Солиқ ва бож терминлари тизими – бэрим “тўлов”, қабин “тайёр
маҳсулот билан тўланадиган солиқ тури”, қубчир “давлат томонидан
фуқаролардан ундириладиган жон солиғи” ва ҳ.к.
5) Зоонимлар – буғра “ эркак туя”, арслан “арслон, шер”, ат “от”, уд
“қорамол (буғқа ёки сигир), қағатир “хўкиз”, бори “бўри”, барс “йўлбарс”,
тиши барс “урғочи йўлбарс”, ва ҳ.к.
6) Астропонимлар: ай “ой”, кун “қуёш”, алтун йултуз “Чўлпон, Венера”,
йэтиган “”Катта Айиқ”, от йулдуз “Марс”, сув йулдуз “Меркурий”, топрақ
йулдуз “Сатурн”, йиғач йулдуз “Юпитер”, йэр “ер, замин” ва ҳ.к.
7) Анатомик терминлар – йукрак “юрак”, қарақ “кўз, кўз гавҳари”, қарин
“қорин”, қол “қўл”, баш “бош”, бағир “жигар”, овка/опка “ўпка” ва ҳ.к.
8) Тиббий терминлар – буған “чипқон, кака тау “йирингли яра, чипқон”,
иг “дард, касаллик”, иг ағриғ “касаллик, дард”, иг кэган “дард, касаллик”, адақ
ағриғ “оёқ оғриғи”, ағиз ағриғ иг “оғиз касаллиги”, бурун ағриғ иг “бурун
касаллиги”, боғуз ағриғ иг “қилизўнгач, ҳалқум касаллиги”, йурак ағриғиг
“юрак касаллиги”, онгуч ағриғ иг “томоғ оғриғи касаллиги”, қулғақ ағриғ иг
“қулоқ касаллиги”, ағруғичи “касал, бемор, дардманд” ва ҳ.к.
9) Маъдан номларларини англатувчи терминлар: алтун “олтин, тилла”,
кумуш “кумуш”, тэмур “темир”, бақир “мис” ва ҳ.к.
10)
Дунё (курра)нинг тўрт томони ва вақт (сутка) ўлчов бирлигини
ифодаловчи терминлар тизими – кун орту 1)“пешин”; 2) “жануб”, тун
6
1
Do'stlaringiz bilan baham: |