балиқчи ( «чайка») ёки сутэмизувчилар («млекопитающиеся») каби
лексемаларнинг қўлланаётганини кузатамиз.
-лик аффиксли сўз ясовчи модель Ушбу қолип ўзбек тилидаги ўта
4
2
сермаҳсул сўз ясовчи моделлардан бири бўлиб, унинг кўмагида нафақат соф
ўзбекча (туркийча), балки ўзлашма сўзлардан ҳам қуйидаги турдаги
оттерминлар ҳосил қилинади:
1)Ҳолат, сифатнинг мавҳумлиги, умумийлиги маъносини ифодаловчи от-
терминларни юзага чиқаради. Мазкур маъноли отлар асосан ўзакдан
англашилган ҳолат-сифат, фазилат-сифат ёки муайян белгига кўра
воқеланган ҳодисани билдирувчи исмлардан ясалади. Баъзи мисолларни
келтирамиз: либераллик («либерализм»), сафарбарлик («мобилизация»),
жанговорлик («боевые качества»), иштаҳасизлик («гипорексия») ва ҳ. к.; 2)
белги - хусусият, сифат ёхуд ҳолатни ифодаловчи от-терминлар ясайди:
зичлик(«плотность, уплотнённость»), суюқлик («жидкость»), тенглик
(«равенство»), кўрлик («аблепция»), саросималик («замещательство»),
гомогенлик («гомогенность»), дебиллик («дебильность») ва ҳ.к.;
3) қандайдир юмуш, машғулот, вазифага мўлжалланган нарса, буюм,ашё
номини ифодалайди: уруғлик («семена, семенник»), қишлик
(«зимная одежда»), пахталик («ватный камзюл»), таглик («подгузник») ва
ҳ.к.;
4) онда-сонда –лик//-лиқ аффиксли отлар қатнашчи номини англатади:
бошлиқ («начальник»);
5) маълум бир жой, ерни номловчи от-терминлар ясайди: тоғлик
(«гористая местность»), қирлик («холмистая степь, возвыщенность»), жарлик
(«крутой берег, овраг, обрыв») , қумлик («песчаное место, пески»), бўшлиқ
(«полость») ва ҳ.к.;
6) шахснинг яшаш ўрни, турар жойи, касб-ҳунари, мойиллиги, машғулот
тури, хизмат жойи, мақоми каби маъноларни ифодаловчи оттерминларни
воқелантиради: аскарлик («воинская повинность»), фуқаролик («гражданство,
подданство»), президентлик («пост президента»), ректорлик («должнось
ректора»), жарроҳлик («профессия или занятие хирурга»), машинистлик
(«профессия машиниста»), космонавтлик («профессия космонавта»),
радистлик («профессия радиста»), шаҳарлик («горожанин») ва ҳ.к. ;
7) ҳосил қилувчи асоснинг кўлами, ҳажми ёки сифати натижаси
маъноларини ифодаловчи от-терминларни шакллантиради: еттилик(
«семёрка»), бирлик (1. грам.» единственное число»; 2. мат. «единица»),
кўплик (грам. «множественное число»), иккилик («двустищие»), тўртлик
(«четверостищие») и т.п.;
4
3
8) пул бирликлари номларини билдирувчи терминлар ясайди: сўмлик (
«достоинством в узбекских сумов»), долларлик («достоинством в
американских долларов»), маркалик («достоинством в немецких марках») ва
ҳ.к;
9) техника билан банд бўлган соҳа йўналишлари ҳамда корхоналар
номларини атовчи терминларни ҳосил қилади: т емирчилик («кузнечное
ремесло»), пайвандчилик («сварное ремесло»), авиасозлик («авиастроение»),
пўлатсозлик («сталелитейное дело»), машинасозлик («машиностроение») ва
ҳ.к;
10)
муайян ҳодиса, воқеа, кўринишни англатувчи от-терминларни
шакллантиради:
жиноятчилик
(«преступность»),
ҳуқуқбузарлик
(«правонарушение»), ҳомийлик («попечение»), васийлик («опекунство,
опека»), бадиҳагўйлик («импровизаторство»), маддоҳлик («апология») ва
ҳ.к.
- лик//лиқ аффикси ясама сўзлар билан бирикиб, асл ўзбекча терминларни
воқелантиради. Бундай ҳолатларда у тубандаги қўшимчалар иштирокида
турфа термин – дериватлар ясайди:
- сиз + лик: вазнсизлик («невесомость»), уйқусизлик («агрипния»),
Do'stlaringiz bilan baham: |