репатриация – репатриация, коммуникация – коммуникация, фракция –
фракция,
профицит
-профицит,
интеграция-интеграция,
дипломатиядипломатия, технология-технология ва ҳ.к.
Ўзбек тили терминологиясининг ҳозирги ҳолатида ўз ҳамда ўзлашма
паралелларнинг ёнма-ён қўлланаётганига шоҳид бўламиз. Ушбу жараён
аввалги терминология тизимидаги меъёр ва янги лексик бирлик ўртасидаги
қарама-қаршиликдан гувоҳлик беради. Табиий, булардан қайси бири ўзбек
тили терминологияси тизимидан муносиб ўрин эгаллашини лисоний ҳаёт,
нутқий амалиёт ва вақт кўрсатади. Ҳозирча икки вариантли терминлар
жумласига акция - ҳаракат, акция, археолог– қадимшунос, археолог, блок -
иттифоқ, блок (депутатский), вето - вето, таъқиқ, офицер – зобит, офицер,
реанимация – жонлантириш, реанимация, термин - атама, термин, эмбарго
– эмбарго, таъқиқлаш, цивилизация – цивилизация, тамаддун, коллегия –
ҳайъат, коллегия, денонсация - денонсация, бекор қилиш сингарилар
киритилмоқда.
Баъзи вазиятларда, мабодо бирор бир тушунча икки, яъни ўз ва
ўзлашма термин билан ифодаланса, шубҳасиз, афзаллик ўзбекча вариантга
берилади – тилшунослик (лингвистика), назоратчи (инспектор), қалам ҳақи
(гонорар), низом (устав), гиёҳвандлик (наркомания), заҳира (резерв), тенглик
(паритет), ҳоким (мэр), жарроҳ (хирург) ва ҳ.к.
3
3
Ўзлашма терминларнинг маълум гуруҳи ўзбек тили қонунларига
бўйсунган тарзда унинг фонетик ва грамматик хусусиятларига мослашади.
Чунончи, ўзлашма терминларнинг ўзбек тили фонетикасига мослашуви
қуйидаги жиҳатлари билан ойдинлашади:
1) фонемаларнинг қисқариши: авианосец – авинос, ракетаносец -
ракетанос; 2) фонемалардаги товуш алмашинуви: маяк – маёқ,очаг – ўчоқ,
плащ-палатка - плашч-палатка ва ҳ.к.
Ўзбек тилида қурилиши жиддий ўзгаришларга учраган ўзлашма
терминлар категориясига комитет - қўмита, бомбардировка – бомбардимон,
командующий – қўмондон, подряд – пудрат кабиларни киритиш ўринлидир.
Ҳозирги ўзбек терминологияси тизимида ўзлашмалардан ўзбекча сўз
ясовчи аффикслар иштирокида янги ҳосил қилинган терминлар кенг миқёсда
қўлланишга кириб келмоқда. Хусуан, бомбардировщик – бомбардимончи,
дозиметрист – дозиметрчи, генеральский- генераллик, комиссариат –
комиссарлик,
патронный
–патронли,
гусеничний
–гусеницали,
бетонирование– бетонлаш, ионизация -ионланиш; ионлаш, модернизация –
модернизациялаш каби ашёвий мисоллар қайд этилган фикрни тасдиқлашга
хизмат қилади.
Мустақиллик йиллари ўзбек тили луғат фондининг бойиб боришида
республика халқ хўжалиги учун мутлақо янги соҳаларнинг шиддат билан
шаклланиши ва ривожланиши каби фавқулотда муҳим омиллар сезиларли
таъсир кўрсатди. 1996 йилда Андижон вилояти Асака шаҳрида Жанубий
Кореянинг ДЭУ (DAEWOО) автомобиль корпорацияси билан ҳамкорликда
“ЎзДЭУ Авто” қўшма корхонасининг ишга туширилиши натижасида
Ўзбекистон дунёдаги 28 та автомобилсозлик давлатлари қаторидан муносиб
ўрин олди. 1999 йилда Самарқанд шаҳрида “СамКочАвто” ўзбек-турк қўшма
корхонаси автобуслар ва юк машиналарни ишлаб чиқаришга киришди.
Ҳозирги пайтда Япония ва Германия автокомпаниялари ҳамкорлигида
“Isuzu” автобуслари ҳамда “Man” юк машиналарини ишлаб чиқариш йўлга
қўйилган.
“ЎзДЭУ Авто” қўшма корхонасининг америка автомобиль ишлаб
чиқариш
гиганти
"Женерал
Моторс"(General
Motors)
таркибига
сингдирилиши оқибатида бугунги талабларга тўла жавоб берадиган, юқори
тезликка эга, ҳар томонлама қулай ҳамда ёқилғини тежайдиган енгил
автомобилларнинг янги русумларини ишлаб чиқариш мақсад қилиб
қўйилган. Бунинг натижасида ўзбек тилида ушбу соҳа терминологияси
тубдан такомиллашди. Ўзбек терминологияси Тико (Tiko,) Дамас (Damas),
Некция (Neksia), Ласетти (Lacetti), Матиз (Matiz), Спарк (Spark),Эпика
(Epika), Каптива (Kaptiva), Малибу (Malibu), Коболт (Cobolt) сингари
3
4
Республикада конвейерга қўйилган енгил автомобилларнинг тижорий
номини англатувчи терминлар ҳисобига яна ҳам бойиди.
Собиқ шўролар давлатининг таназзулга учраши ва қулашидан кейин
коммунистик мафкура билан боғлиқ барча тушунчалар, уларни ифодаловчи
сўз ҳамда терминлар ўзбек тили луғат таркибидан батамом барҳам топди.
Ўзбекистон мустақил ва суверен давлат сифатида жамиятни том
маънодаги демократия асосида тараққий топтириш йўлини танлади.
Демократик жамиятни ва давлатни барпо этишда миллий давлатчилик
анъанларига алоқида эътибор қаратилди. Миллий тикланиш ва ўзликни
англаш йўналиши устувор, деб эълон қилинди.
Турмушда тубдан содир бўлган ижтимоий-сиёсий, маънавий-маданий
ўзгаришлар янги тушунчалар, янги номланишларнинг воқеланишига олиб
келди. Ўзбек тилининг лексик хазинаси мустақил мамлакат юритаётган
миллий сиёсатни акс эттирувчи ранг-баранг сўзлар ва терминлар билан
кенгайди. Бундай терминлар сафига тубандаги фактик мисолларни
киритамиз: миллий ўзлик, миллий давлатчилик, миллий сиёсат, сиёсий
ислоҳот, маънавий қадрият (духовное наследство) ва ҳ.к.
Бўлиниш тамойиллари негизида янги давлат бошқаруви органларининг
тузилиши ва фаолият олиб бориши пировард натижада Олий Мажлис, сенат,
Вазирлар Маҳкамаси, қонун чиқарувчи орган,ижро этувчи орган,суд
ҳокимияти, департамент, концерн, холдинг, компания, ҳокимлар институти,
нодавлат ижтимоий бирлашма, масъулияти чекланган жамоа каби кўпдан –
кўп терминларнинг муомалага киришига туртки берди.
Ўзбекистонда бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтилиши асосида
терминологик лексика миллий валюта, кичик бизнес, ўрта бизнес, хусусий
тадбиркорлик, қимматли қоғозлар бозори, тадбиркорлар палатаси,
консалтинг, инжиниринг, лизинг фирма, бизнес-инкубатор сингари қатор
янги терминлар билан тағин ҳам кенгайди.
Маълумки, Ўзбекистон камдан-кам учрайдиган улкан ёқилғиэнергетик
мабаларига эглиги билан донг чиқарган. Нефть, газ ва конденсатнинг ғоят
катта заҳиралари нафақат ички эҳтиёжни тўла қондириш, балки уларни
хорижга экспорт қилиш имконини яратди.
Ушбу соҳага тааллуқли нефть захираси, нефть кони, нефть
махсулотлари, газ конденсати, мэтан, пропан, бутан, полимер материаллар,
полиэтилен, поливинилхлорид, нитрилакрил кислота, суюлтирилган газ, хом
нефть сингари турфа терминлар дарсликлар, ўқув қўлланмалари,
илмийоммабоп адабиёт ҳамда маҳаллий матбуот саҳифаларида фаол
қўлланиб келмоқда.
Миллий истиқлолдан сўнг Ўзбекистонда кечган аграр ислоҳат, сўзсиз,
қишлоқ хўжалигини қайта қуришда етакчи аҳамиятга эга бўлди.
3
5
Собиқ шўролардан қолган колхоз ва совхозлар тугатилди. Қабул қилинган Ер
кодексига мувофиқ деҳқон ва фермер ер мулкдорига айланди. Фермер
хўжаликлари ўзларига билдирилган умид ва ишончни шараф билан
оқладилар. Республика аграр секторида олиб борилган ислоҳатлар мулкдор,
мулкдорлар синфи, фермер хўжалиги, кўп укладли иқтисодиёт, томорқа
хўжалиги, субсидия, пай, инвестиция сингари мутлақо янги тушунча ва
реалияларнинг юзага чиқишини таъминлади.
Ҳозирги вақтда фан ва техник соҳларида юз бераётган шиддатли
ривожланиш республика аҳолиси фаолиятининг турли қирраларига самарали
таъсир ўтказмоқда. Фан ва техника қўлга киритган энг охирги муваффақият
ва ютуқлар асосидаги янги техника востиларига эгалик қилинмоқда. Ушбу
техника воситалари номларини англатувчи терминологик лексика ўзбек тили
луғат таркибининг кундан-кунга бойиб, кенгайиб боришида муносиб улуш
бўлиб қўшилмоқда.
Шундан келиб чиққан ҳолда таъкидлаш лозимки, Мустақиллик даври
ўзбек терминологияси ўз қарор топиш йўлининг бошланиш нуқтасида
турибди. У ўзбек тилшунослигининг муҳим соҳаси сифатида йиллар
давомида йиғилган тажрибалар заминида тараққий этмоқда ва кенгаймоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |