198
Кимёвий омборлар ва дорихона хоналарини тоза сақлаш учун
мунтазам
равишда
(кунига
камида
1
марта)
рухсат
этилган
дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланган ҳолда,
нам усул билан
тозаланади.
Ёзда қуёшли томонда жойлашган деразалар ва витриналар ойналар
ташқарисидан ёки панжаралар орасида жойлашган қуёшдан сақловчи
пардалар (жалюза, тентлар ва бошқалар) билан таъминланиши зарур.
Бинони вентиляция қилиш учун ишлатиладиган дераза панжаралари
ёки деразалар, дарчаларининг катталиги 2х3 мм дан ошмайдиган металл ёки
пластмассадан ишланган бўлиши керак.
Ишлаб чиқариш биноларида парда, гиламлар, ўсимлик гуллари,
деворий газеталарнинг, бўлиши ман этилади.
Бунинг учун дорихонадаги
кабинетлар, коридорлар, дам олиш хоналари мавжуд.
Ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаш учун зарур бўлган ахборот стендлари
ва жадвалларни нам тозалаш ва дезинфеция қилишга имкон берадиган
материаллардан бўлиши талаб этилади..
Ишлаб чиқариш жараёни амалга оширилмайдиган хоналарни
ободонлаштириш ва декоратив расмийлаштириш, фақатгина, камида,
ҳафтасига 1 маротаба талаб даражасида амалга ошириладиган тозалаш
ишлари олиб бориш шарти билан рухсат этилади.
Аҳолига хизмат кўрсатиш ҳудудида
дорихона ходимларининг иш
жойлари тўғридан-тўғри инфекциядан ҳимоя қилувчи мослама билан
жиҳозланиши керак. Бундан ташқари, ўткир респиратор касаллик даврида,
дорихона ходимларининг юзлари докали ниқоб билан ҳимояланиши керак.
Асептик блокнинг кириш қисмида, ассистентлар, дефектар хоналари ва
ҳожатхонага кириш йўлларида дезинфекцияловчи модда билан хўлланган
резина гиламчалари бўлиши зарур.
Ходимларнинг қўлларини ювиш учун асептик блокка киришда,
дефектар хонасига,
ювиш хонасида, хожатхонада педалли кранлар билан
жихозланган мосламалар бўлиши мақсадга мувофиқ.
199
Қўл ювиш мосламаси ёнида дезинфекцияловчи суюқлик ва электр қўл
қуритиш мосламаси бўлиши керак.
Ишлаб чиқариш хоналарида дори воситаларини тайёрлаш, қадоқлаш
ишларини амалга оширмайдиган ходимларга ишлаб чиқиш хоналаридаги
ювиш мосламаларидан фойдаланиш таъқиқланади.
Ювиш хонасидаги мосламаларда алоҳида стерил эритмаларини
тайёрлаш; кўз томчиларини тайёрлаш учун; ичиш учун; ташқарига
ишлатадиган дори воситалари учун деб кўрсатилган бўлиши керак. Юқорида
келтирилган дори воситаларини тайёрлаш учун ишлатилган баллон, цилиндр
жисмдир, воронка, ступка ва бошқа идишларни ювиш ҳам мос ҳолда ушбу
мосламаларида амалга оширилмоқда.
Ювиш мосламалари деворни ҳар икки томонидан камида 20 см
оралиғида, полдан 1,6 м
баландликда жойлаштирилиб, атрофи керамик
плитка ёки сувга чидамли бўлган бошқа материал билан ишлов берилган
бўлиши керак.
Дорихона (филиал)да қуйидаги жиҳозлар бўлиши керак:
- махсус дорихона мебеллари, ишлаб чиқариш ускуналари, термолабиль
дори-дармонларни
сақлаш
учун
музлаткичлар,
ишлаб
чиқариш,
аралаштириш, филтрлаш, қадоқлаш, қоплаш, қадоқлаш, ёрлиқлаш ва сақлаш
учун
шкафлар дори воситаларини, гиёҳванд моддалар савдоси ва улар
тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш учун жихозлар.
Савдо зали ва дори воситаларини ўрамлардан ечиш хонаси хаво
температурасини талаб этиладиган даражада сақлаш учун кондиционер
билан жихозланиши керак.
Тайёр дори воситаларини сақлаш хонасида,
вентиляция ва хаво
ҳароратини назорат қилиб туриш учун термометр бўлиши керак. Термометр
деворнинг ички томонида, иситиш мосламаларидан узоқда полдан 1,5-1,7 м
баландликда ва эшиклардан 1 м оралиғида ўрнатилади.
Дорихона профилактика ва дезинфекция чораларини кўриш учун кварц
лампаси билан жихозланиши зарур.
200
Дорихона ходимлари махсус ажратилган хоналарда (дам олиш хонаси)
овқатланиши керак. Ишлаб чиқариш хоналарида овқатланиш ман этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: