Қалбаки дори воситалари тўғрисида тушунча
Жаҳон
соғлиқни
сақлаш
ташкилоти
маълумотларига
кўра,
қалбакилаштирилган дори воситалари дунёнинг деярли барча мамлакатида
аниқланган. 1992 йил Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳалқаро
фармацевтик ишлаб чиқарувчи фирмалар ассоциацияси ҳамкорликда
ўтказган дори воситаларини қалбакилаштириш муаммоларига бағишланган
1-ҳалқаро анжуманда “қалбаки дори воситаси” тушунчасига таъриф берилди.
“
Қалбаки дори воситаси
– бу олдиндан кўзда тутилган ҳолда ва алдов
йўли билан чинлиги ёки олиниш манбалари бўйича ёлғон ёрлиқлар билан
таъминланган фармацевтик маҳсулотдир”.
Қалбакилаштириш нафақат оригинал воситалар, балки генерик дори
воситаларига ҳам тааллуқли бўлиши мумкин. Қалбаки дори воситаларига
керакли ингредиентли ёки бошқа ингредиентли, актив ингредиенти йўқ
бўлган ёки керагидан кам миқдорда актив ингредиент сақлаган ҳамда
қалбаки қадоқланган дори воситалари киради.
Фармацевтика бозори тизимига қалбаки маҳсулотларнинг кириб келиши
натижасида қуйидаги ножўя ҳолатлар кузатилиши мумкин.
570
Дори воситалари таркибида асосий таъсир қилувчи модданинг кам
миқдорда бўлиши ёки умуман мавжуд эмаслиги билан боғлиқ ҳолда бемор
организмида тегишли фармакотерапевтик таъсир вужудга келмайди.
Агар дори воситаси ёрлиқда кўрсатилмаган таъсир қилувчи моддани
сақласа, бемор организмига салбий таъсир қилувчи заҳарли ёки кераксиз
биологик фаол модданинг тушиб қолишига олиб келади.
Расмий ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг маҳсулотига нисбатан
ишончнинг сусайиши кузатилади.
Ишлаб чиқарувчи фирмалар ва давлат муассасаларига иқтисодий зарар
етади.
Қалбакилаштирилган дори воситаларининг таснифланиши
Ўзбекистон Республикасига кириб келган ва сотилган қалбаки дори
воситалари ишлаб чиқарилиши шароитларига кўра 6 та гуруҳга бўлинади.
Биринчи гуруҳ – таъсир қилувчи моддаси умуман бўлмаган дори
воситалари. Бундай дори воситаларини “плацебо” (бўш воситалар) деб
аталади. Бу дори воситаларини ишлаб чиқаришда, одатда, оддий нейтрал
компонентлар (тальк, оҳак, бўр ва ҳ.к.), ҳамда табиий бўёқлар (лавлаги, сабзи
ва бошқалар) қўлланилади. Бундай қалбакилаштириш тури кам учрайди ва
қалбаки восита оригиналдан осон фарқланади. Бу дори воситалари нисбатан
хавфсиз бўлсада, лекин даволаниш жараёнида самара бермайди. Бу усул
билан асосан таблетка, ҳамда суртма дори воситалари ва геллар
қалбакилаштирилади.
Иккинчи гуруҳ – бу гуруҳ воситалари таркибига асосий таъсир қилувчи
модда ўрнига бошқа унга ўхшаш ингредиентлар киради, яъни асосий таъсир
қилувчи модда ўрнига арзонроқ, аммо самарасизроқ модда киради. Кўпинча
арзонроқ дори воситасининг ёрлиқланиши қимматбаҳо воситанинг
ёрлиқланишига алмаштирилади. Масалан, оддий физиологик эритма
флаконига самарали оғриқ қолдирувчи ёки онкологик воситаларнинг
ёрлиқлари ёпиштирилади. Бундай гуруҳ дори воситалари ҳавфли бўлиб,
кутилаётган терапевтик таъсирни кўрсатмайди.
571
Учинчи гуруҳ – бу гуруҳ воситалари ёрлиғида кўрсатилган асосий
таъсир қилувчи моддадан олиниши бўйича фарқланадиган модда сақлайди.
Текшириш натижасида дори воситасининг таркиби мос келади. Аммо
барибир дори воситаси қалбаки бўлади. Масалан: Bayer (Германия)
концернининг аспирин қутичасига маҳаллий ишлаб чиқарилган ацетил
салицил кислотаси солинган бўлади. Бу гуруҳ дори воситалари беморга катта
зиён келтирмайди, аммо кўп ҳолларда қўлланилаётган воситанинг терапевтик
таъсири паст бўлади.
Тўртинчи гуруҳ – бу гуруҳ дори воситалари ўз таркибида аниқ миқдорда
таъсир қилувчи моддаларини сақлаб, аммо бирламчи қадоқлаш бўйича
оригиналдан айрим элементлари билан фарқ қилади. Масалан, “Авентис”
фирмасининг “Клафоран”, “Хиноин” фирмасининг “Но-шпа” воситалари
оригиналларига мос келадиган ҳолда қалбакилиги аниқланган. Бу гуруҳ
воситалардан бемор терапевтик самарани олиши мумкин, аммо дори
воситаларини қонуний ишлаб чиқарувчилари катта зиён кўрадилар.
Бешинчи гуруҳ – “яримқалбаки” дори воситалари деб юритилади, улар
етарли сифат даражасига эга, қонуний ишлаб чиқариладиган корхона
номидан ишлаб чиқарилади, номланиши, таркиби ва упаковкалари таниқли
фирмаларнинг “Бренд”лари бўлган оригинал воситаларига ўхшаш бўлиб,
аммо уларни сотишда оригинал воситаларни ишлаб чиқарувчиларнинг
интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлари бузилади. Масалан: “Шеринг Плау”
фирмасининг “Целестодерм” воситасига дизайни ва упаковкаси бўйича
ўхшатиб “Целектодерм” номли воситани бошқа фирма ишлаб чиқарган.
Олтинчи гуруҳ – нусха дори воситалари бўлиб таркибида керакли
таъсир қилувчи моддаларнинг айнан ўзи ва керакли миқдорда бўлади, ҳамда
улар замонавий технологияси бўлган ишлаб чиқарувчи корхоналарда
(баъзида ишлаб чиқарувчилар ўзи томонидан) ишлаб чиқарилади. Охирги
учта вариантдаги қалбаки дори воситалари катта ёки кичик қонуний ишлаб
чиқарувчи фармацевтик корхоналар учун хосдир. Бу ҳол кўпинча таниқли
фирмаларнинг у ёки бу ҳудуддаги филиалларида кузатилади. Бу нусхалар
572
фарқланиши мураккаб бўлган қалбаки дори воситалари гуруҳидир. Бундай
дори воситасининг оригиналдан фарқланиши фақат махсус кимёвий
лабараториядагина амалга ошириш мумкин.
Юқорида кўрсатилган қалбаки дори воситаларининг барча гуруҳлари
соғлиқ учун зарар келтиради, чунки улар қонуний сифат назорт рўйхатидан
ўтмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |