Book · May 020 citations reads 4,215 13 authors



Download 6,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/283
Sana18.01.2023
Hajmi6,78 Mb.
#900289
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   283
Bog'liq
(2)

 
 
 


383 
Рецептдаги муҳим қисқартмалар 
Қисқатирилган
Тўлиқ ёзилиши 
Таржимаси



Аа 
ac. acid 
amp. 
aq. 
aq. bestill. 
but. 
comp., cps. 
D. 

Ana 
Acidum 
Ampulla 
Aqua 
Aqua destillata 
Butyrum 
Compositus (a, um) 
Da (Detur, Dentur) 

тенг 
кислота 
ампула 
сув 
дистилланган сув 
ёғ (қаттиқ) 
мураккаб 
бер (берилсин) 

D.S. 
D.t.d. 
dul. 
div.in p.aed 
extr. 
f. 
gtt. 
inf. 
in amp. 
in tabl. 
lin. 
liq. 
M.pil. 
M. 
N. 
ol. 
past. 
pil. 
p.aeq. 
ppt., praec. 
Pulv. 
q.s. 
r., rad. 
Rp.: 
Rep. 
Da, Singa 
Detur, Signetur 
Da (Dentur) tales 
doses 
dilutus 
divide in partes 
aequales 
eхtractum 
fiat (fiant) 
gutta, guttae 
infusum 
in ampullis 
in tab(u)lettis 
linimentum 
liquor 
massa pilularum 
Misce, Misceatur 
numero 
oleum 
pasta 
pilula 
partes aequales 
praecipitatus 
pulvis 
quantum satis 
radix 
Recipe 
Repete, Repetatur 
бер белгила 
берилсин (белгилансин) 
бер (берилсин) 
шундай доза 
суюлтирилган 
тенг қисмларга ажрат 
экстрат ажратма 
ҳосил бўлсин 
томчи, томчилар 
настой
ампулада 
таблеткада 
суюқ суртма 
суюқлик 
пилюла массаси 
аралаштир аралаштирилсин 
дона 
ёғ (суюқ) 
паста 
пилюла 
тенг қисмлар 
чўктирилган 
кукун дори 
керакли миқдори 
илдиз 
беринг 
қайтар (қайтарилсин) 


384 
rhiz. 
S. 
sem. 
simpl. 
sir. 
sol. 
supp. 
tabl. 
t-ra, tinct. 
ung. 
vitr. 
rhizoma 
Signa, Signetur 
semen 
simplex 
sirupus 
solutio 
suppositorium 
tab(u)letta 
tintura 
unguentum 
vitrum 
илдизпоя 
белгила, белгилансин 
уруғ 
оддий 
сироп 
эритма 
шамча 
таблетка 
настойка 
суртма дори 
шиша идиш 
РЕЦЕПТ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ДОРИ ВОСИТАСИНИ БЕРИШ 
ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ 
Дорихона ишида масъулиятли вазифалардан бири рецептларни қабул 
қилиш ва улар бўйича дори воситаларини бериш ҳисобланади. Бу ишни 
бажарилишда фармацевт рецепт ёзган шифокор томонидан қилинган 
ҳатоларини аниқлаш ва фармацевтик деонтология негизлари асосида рецептни 
бажариш мақсадида жуда эътиборли бўлиши керак.
Фармацевт тайёр дорига рецепт қабул қилаётганда тегишли барча 
маълумотлар борлигини текширган ҳолда қабул қилиб, беморга сақлашни ва уй 
шароитида қабул қилиш қоидаларини эслатади. 
Экстемпорал дориларга рецепт қабул қилаётганда фармацевт беморни 
ёшини аниқлаб, рецепт ёзилган санага, ёзилган ингредиентларни дозаси ва 
тўғри келишига алоҳида эътибор бериши керак. Болаларга дори тайёрлаётганда 
заҳарли ва маҳсус ҳисобда турувчи дориларга ҳам катта эътибор берилади. 
Заҳарли, гиёҳванд ва этил спирт сақловчи дори тайёрлаётганда фармацевт 
диққатини жалб этиш учун қизил қалам билан чизилади. Агар шифокор ёзган 
заҳарли, гиёҳванд ёки кучли таъсир этувчи дори дозаси юқори бирламчи 
дозадан ошса, лекин рецепт тегишли тарзда ёзилмаган бўлса, фармацевт 
дозировкани 1/2 дозада тўғрилаб юқори бирламчи деб белгилаши керак. 


385 
Гиёҳвандлик ёки унга тенг моддалари бўлган рецепт қабул қилинаётганда 
фармацевт бир марталик сотилиши, битта рецепт бўйича бериладиган меъёрини 
текшириши керак. 
Рецепт ҳатолар билан ёзилган ёки дори воситалари бир-бирига тўғри 
келмаганда ва бошқа ҳатолари бўлганда, “рецепт бекор қилинади” деган ёзув 
билан бекор қилиниб маҳсус журналда рўйхатга олинади. 
Агар шифокор рецептда қилган ҳатоси ёки шубхали маълумот бўлса, 
фармацевт шифокор билан телефон орқали боғланиб восита номини аниқлаб, 
уни дозасини, фармакологик киришишлигини аниқлаб, сўнг дорини сотиши 
мумкин. 
Рецепт қабул қилиш бўйича фармацевт иш жойи бажарилаётган ишига 
мувофиқ мослашган бўлиши керак. Рецептни тез ишлаши учун столда турли 
хил информацион – маълумотли жадваллар бўлиши керак: заҳарли, маҳсус 
ҳисобда турувчи ва кучли таъсир этувчи доривор моддаларни бир марталик ва 
суткалик дозалари, ингредиентларни бир-бирига мослиги, шифокорлар 
томонидан тез-тез ёзиладиган индивидуал тайёрланадиган дорилар нарҳи ва 
бошқалар. 
Дорихона муассасаларининг асосий мақсади аҳолини сифатли дори 
воситалари билан таъминлашдир. Рецептларни қабул қилиш шифокор рецепти 
асосида дори тайёрлаш уларни ички дорихона назорати ва дорихона 
муассасаларидан дори воситаларни бериш қоидалари келтирилган. Рецептларни 
қабул қилиш шифокор рецепти ва даволаш-профилактика муассасаси 
талабномаси асосида дори тайёрлаш, уларни сифатини назорат қилиш ва 
тайёрланган дориларни дорихоналарда сотиш учун рецептура ишлаб чиқариш 
бўлимлари ташкил қилинади, Бўлимларга бўлим мудири ва унинг 
ўринбосарлари раҳбарлик қилади. Рецептура ишлаб чиқариш бўлимларида 
фармацевт ва фармацевт ассистенти лавозимлари мавжуддир. 
Фармацевт лавозимига қуйидаги вазифалар юклатилади:


386 
-
қабул қилинган рецептлар асосида индивидуал усулда тайёрланган дори 
воситаларни сифатини назорат қилиш, дориларни сотиш ва дорихона ичида 
тайёрлов ишлари билан шуғулланиш; 
-
рецептларни қабул қилиш ва тайёр дори воситаларни сотиш, ички дорихона 
учун тайёрланган дори воситалари ва дорихона учун тайёрланган дори 
воситаларни сифатини тўлиқ назорат қилиш; 
-
дорихона раҳбарияти дорихонада тушунтириш ишларини олиб бориш 
фармацевтлар ишини назорат қилиш, тунги пайтлардан ишлаш учун фармацевт 
лавозимини ажратиш мумкин. 
Фармацевт иш жойида қуйидаги тегишли маълумотли адабиётлар бўлиши 
керак: Давлат фармакопеяси, бир марталик ва суткалик дозалар жадваллари, 
адабиётлар, алоҳида Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруқлари, дори 
воситаларига маълумотномалар, дори воситалари синонимлари, нарҳ жадвали, 
ишлаб чиқариш тарифлари, ҳисоб ҳужжатлар (квитанция, журнал, нотўғри 
ёзилган рецептни ҳисоблаш учун журнал, сигнатуралар ва ҳ.к.).
Иш жойида рецепт қабул қилиш ва дори бериш жараёнида фармацевт риоя 
қилиши шарт бўлган вазифалар: 
-
“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”, “Гиёҳвандлик 
воситаси ва психотроп моддалар тўғрисида” ва бошқа дори воситалари 
муомаласи истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунлар ва ҳ.к; 
-
гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар рўйҳати ва уларнинг 
прекурсорлари; 
-
Соғлиқни сақлаш вазирлигини тегишли буйруқ ва йўриқномалари; 
-
фармацевтлар этикаси ва деонтология қоидалари. 
Ҳозирги вақтда Соғлиқни сақлаш тизимининг муҳим муаммолардан бири 
бўлиб дори воситалардан рационал фойдаланиш ҳисобланади, унинг зарурияти 
кўп томонлардан аниқланади: 
-
чегараланган бюджет маблағи ҳисобига дори воситалари сотиб олиш; 


387 
-
дори воситаларини норационал тайёрланиши ва фойдаланиши; 
-
ностандарт, қалбаки дори воситаларини бозорда мавжудлиги. 
Фармацевтни иш жойини асбоб-ускуналар билан таъминлаётганида 
қуйидаги қоидаларга риоя қилиниши керак: 
-
иш жойида иш давомида керак бўлмайдиган нарсалар бўлмаслиги; 
-
ҳар бир предмет доимий жойига эга бўлиши; 
-
тез-тез ишлатиладиган предметлар қўл остида бўлиши. 
Фармацевтни чарчамаслиги учун қуйидаги санитария - гигиена 
қоидаларига риоя қилиш лозим: температура, иш жойни ёритилиши ва 
вентиляцияси. 
Гиёҳвандлик воситалари – мисол учун этилморфин гидрохлорид, кодеин, 
кодеина фосфат, этаминал натрий, барбамил, фепранон ва бошқалар тоза ҳолда 
ва индифферент моддалар билан аралашмасида маҳсус рецепт бланкаларида 
ёзилади. Бундай рецептга муассаса бошлиғи (ёки уни ёрдамчиси) томонидан 
қўшимча имзо қўйилади ва муассаса муҳри билан тасдиқланади. Гиёҳвандлик 
воситалари ва психотроп моддалар тоза ҳолда ёки индифферент қўшимчалар 
билан бирга фақат давлат Соғлиқни сақлаш муассасасида ишлайдиган шифокор 
томонидан ёзишга руҳсат этилади.
Агар дори воситаси таркибига бошқа дори воситалари билан аралашиб 
заҳарли моддалар қўшилса, уйқу, нейролептик, антидепрессив, анаболик 
воситалар, стероидли гармонлар, транквилизаторлар бўлса тўлиқ нархига 
бериладиган формадаги рецепт бланкасида ёзилади ва қўшимча Соғлиқни 
сақлаш муассаса муҳри “Рецептлар учун” муҳри билан тасдиқланади . 
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар фақат бир марталик 
рецепт бўйича берилади ва уни тузатишга руҳсат этилмайди. Бу воситаларни 
рўйҳати ва бир рецепт учун дозаси бериш тартиби, сақлаш, ҳисобини олиб 
бориш Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2001 йил 28 ноябрь 527 –сонли 
буйруғи билан тасдиқланган.


388 
Заҳарли ёки кучли таъсир этувчи дорилар учун рецепт ёзилганда шифокор 
дори дозасини ёзма равишда ёзиши ва ундов белгиси қўйиши керак. 
Рецепт таркибида заҳарли, гиёҳванд, психотроп моддалар ва прекурсорлар 
бўлса, бундай дорилар рецепти дорихонада қолади, беморга сигнатура 
берилади. 
Ҳар бир рецептда дори воситалари таркибига қарамай, асосий мажбурий 
реквизитлар бўлиши шарт:
-
даволаш-профилактика муассасаси штампи (номи, адреси ва телефон рақами 
кўрсатилиши); 
-
рецепт ёзиб берилган сана; 
-
касалнинг фамилияси, исми ва унинг ёши; 
-
шифокор фамилияси, исми; 
-
дори воситаси номлари ва сони ; 
-
дори воситаси фойдаланишнинг аниқ усули; 
-
шифокорнинг шахсий муҳри ва имзоси. 
Қўшимча рецепт реквизитлари дори воситаси таркибидан ва рецептура 
бланк формасидан иборат бўлади. 
Рецептлар типографик йўл билан чоп этилган бланкларга ёзилади.
Рецепт бланкаси 3 хил бўлади. 
1.
Болалар ва катталар учун тўлиқ нарҳга дори воситасини олиш учун ёзиладиган 
(биринчи шакл). Илова - 1 
2.
Бепул, дорилар ёзиш учун ва психотроп ҳусусиятга эга бўлган дори воситалари 
учун (иккинчи шакл). Илова - 2 
3.
Пушти рангли рецепт бланки бўлиб фақат гиёҳвандлик воситалари ёзиш учун 
тавсия этилган (учинчи шакл). Илова - 3 
Биринчи формадаги рецепт бланкасига заҳарли дори воситалари 
ухлатувчи дорилар, нейролептик, антидепрессив, стероид гармонлар, 
транквилизаторлар, астмага қарши воситалар, заманиха настойкаси, этил спирти 


389 
сақлаган дори воситалари, кучли таъсир этувчи моддалар, антибиотиклар, 
сулфаниламид ва бошқа воситалар.
Иккинчи формадаги бланкага гангитувчи дори воситалардан фақат 1 та 
дори воситаси ёзилади. 
Вазирлар маҳкамасининг 1997 йил 2 декабрь 532-сонли қарори асосида 
қуйидаги тоифа беморларга бепул дори воситалари берилади.
-
Сил касаллиги.
-
Мохов касаллиги.
-
Онкологик касалликлар. 
-
Спид ОИТС (орттирилган иммун танқислик синдроми). 
-
Эндокринологик касалликлар. 
-
Руҳий касалликлар. 
-
Ясама юрак қопқоқчаларини қўйиш операциясини ўтказилгандан кейин ва 
аъзоларини кўчириб қўйган беморлар. 
-
Ҳеч кими йўқ, муҳтожлар. 
-
ІІ – жаҳон уруши қатнашчилари, ногиронлари ҳамда имтиёз томонидан уларга 
тенглаштирилганлар. 
-
1941-1945 йил меҳнат фронт қатнашчилари. 
-
Чернобиль АЭС фалокати оқибатларини тугатишда қатнашиб ногирон 
бўлганлар. 
-
Байналминал ҳарбий хизматчилар.
Вазирлар маҳкамасининг 2002 йил 31 май 188-сонли қарори асосида 
-
Ядро полигонлари ва унга тенглаштирилган корхоналарда ишлаган
нафақадаги фуқароларга бепул дори воситалар берилади. 
Маҳсус рецептура бланкда мажбурий рецептлардан ташқари қўшимча 
реквизитлар бўлиши керак.
-
серия номери ва ҳимоя даражаси (пушти рангли қоғози ҳимоя сув белгилари 
билан); 


390 
-
бош шифокор ёки унинг ўринбосари имзоси ёки бўлим раҳбарининг имзоси ва 
рангли муҳр билан тасдиқланади.
-
касаллик тарихи номери. 
Битта бланкада фақат битта дори воситаси номини ёзиш мумкин. 2 - 
шаклдаги рецептура бланкида мажбурий ва қўшимча реквизитлар бўлиши 
керак: 
-
серия номери ва адрес ёки бемор тиббий картасининг номери; 
-
“Рецепт учун” даволаш-профилактика муассасаси муҳри; 
-
шифокорнинг ва касалнинг тўлиқ фамилия ва исми; 
Бепул ва имтиёзли дори воситалари бериш учун рецепт 2 нусхада ёзилади.
1 - шаклдаги бланкларда заҳарли ва кучли таъсир этувчи дори восилари, 
этил спирти, апоморфин гидрохлорид, атропин сульфат, гомотропин 
гидробромид, дикаин, кумуш нитрат, пахикарпин гидройодид, пилокарпин 
гидрохлорид, адреналин гидрохлорид, галазолин ва бошқалар ёзилади.
Фармацевт рецептни тўғри ёзилганлигини ва дори воситаси фойдаланиш 
усулини текшириш керак. Дори воситаси таркиби, дори шакли, белгилаши ва 
фармацевтга шифокор мурожаати дори воситаси ишлаб чиқариш ва бериш 
ҳақида лотин тилида ёзилади. 


391 
Илова - 1 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
__________________________ 
Тиббиёт хужжатлари Форма 
№1 
ЎзР С В томонидан 2002 
даволаш муассасасининг номи (муассаса штампи) «__» ____ №__ 
тасдиқланган 
Р Е Ц Е П Т 
(каттага, болага – кераксизи ўчирилсин) 
Серияси 000000 
№000000 
“___” _____________________ 20 __ йил 
(рецепт ёзилган сана) 
Беморнинг Ф.И.Ш. _____________________________________________ 
Ёши _________________________________________________________ 
Шифокорнинг Ф.И.Ш. __________________________________________ 
Сўм 
Тийин 
Rp. 
Сўм 
Тийин 
Rp. 
Шифокорнинг имзоси ва шахсий муҳри 

Download 6,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish