Book · May 020 citations reads 4,215 13 authors


Илмий-текшириш институтлари, олий ўқув юртлари ва назорат-



Download 6,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/283
Sana18.01.2023
Hajmi6,78 Mb.
#900289
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   283
Bog'liq
(2)

 
Илмий-текшириш институтлари, олий ўқув юртлари ва назорат-
таҳлил лабораторияларида гиёхвандлик воситаларини сақлаш, бериш 
ва ҳисобга олиш 
Илмий-текшириш институтлари, олий-ўқув юртлари ва назорат-тахлил 
лабораторияларида гиёхвандлик воситалари алохида жиҳозланган хоналарда 
сақланади, бунда гиёхвандлик воситалари ёпиқ, сургучланган сейфларда 
сақланади. 
Таҳлил қилиш учун берилган гиёхвандлик воситалари ёки уларни 
сақловчи дори воситалар таҳлилни ўтказишга тайинланган жавобгар шахсда 
алохида қулфланган ҳолда сақланиши зарур. 
Гиёхвандлик воситаларини сақланишига лаборатория мудири ёки 
муассасанинг тегишли буйруғи билан тайинланган шахс жавобгардирлар. 
Тахлил учун гиёхвандлик воситалари фармацевтика ташкилотларидан 
(дорихона омборлари, база, дорихоналар) меъёрий хужжатлар талаби бўйича 
тўлик уч маротаба таҳлил қилишга етадиган миқдорда келиб тушиши керак. 
Гиёхвандлик воситалари тахлил қилиниб бўлингандан сўнг, уларнинг ортиб 
колган колдик қисми 3 ой муддатгача сақлаб турилади, мазкур муддат ўтгач 
далолатнома асосида келтирилган фармацевтика ташкилотларига қайтариб 
юборилади. 


359 
Кундалик иш бажариш учун зарур бўлган гиёхвандлик воситалари 
тахлил ўтказувчининг талабномаси асосида фақат лаборатория мудирининг 
ёзма рухсати билан берилиши талаб этилади. 
Лабораторияларда, илмий-текшириш институтларида, олий ўқув 
юртларида гиёхвандлик воситалари буюм-миқдор ҳисобига киритилиб, 
сахифалари рақамланган, тикилган, ташкилот муҳри ва рахбарининг имзоси 
қўйилган алохида журналда қайд этиб борилади (11, 12-жадвал). 
 
9.4. Психотроп моддаларни сақлаш, бериш ва ҳисобга олиш 
Ўзбекистон Республикасида назорат остига олинган психотроп 
моддалар дорихона омборларида (базаларда), сейфларда ёки темир 
шкафларда сақланади. Хона фақат бир томондан киришга мослаштирилиши, 
эшиги металл пластинка билан химояланиши ва автоном овоз 
сигнализацияси билан таъминланиши зарур. Иш тугагач, шкаф ва кириш 
эшиги қулфланиб, мухрланиб, сургучланади. 
Дорихоналарда, даволаш-профилактика муассасалари, назорат-тахлил 
лабораториялари, илмий-текшириш институтлари, олий ўқув юртларида 
психотроп моддалар қулфланган темир шкафларда сақланади. Кабинетларда 
ва алохида даволаш муассасаларида, лабораторияларда психотроп моддалир 
шкафларда қулф остида сақланиши зарур. 
Иш куни охирида психотроп моддалар сақланадиган шкафлар албатта
Психотроп 
моддалар 
учун 
ёзиладиган 
рецептлар 
даволаш 
муассасасининг штампи ва мухри босилган ҳамда рецепт ёзаётган 
шифокорнинг махсус мухри ва имзоси қўйилган рецептура бланкларида 
ёзилиши, рецепт якка фаолият кўрсатувчи Ўзбекистон Республикаси ССВ 
нинг лицензиясига эга бўлган шифокор томонидан ёзилганда, унинг шахсий 
мухри, манзили ва телефон рақами бўлиши талаб этилади. Битта рецептура 
бланкида Ўзбекистон Республикасида назорат этиладиган фақат битта 
психотроп модда унга бўлган бир ойлик эхтиёждан ошмаган миқдорда 
ёзишга рухсат этилади. 


360 
Таркибида психотроп модда сақлаган дори воситаларига рецепт 
ёзилганда, шифокорлар рецепт бошида аввал психотроп модданинг номини 
ёзишлари, сўнгра қолган ингредиентларни кўрсатишлари керак. 
Даволаш-профилактика муассасаларининг бўлим ва кабинетларида 
психотроп моддаларнинг захираси уларга бўлган икки хафталик эхтиёждан 
ортиқ бўлмаслиги керак.
Ўзбекистон Республикасида назорат этилиши шарт бўлган психотроп 
моддаларни сақлаш ва беморларга таркатишга бўлим (кабинет) мудири ва 
катта тиббий хамшира жавобгардирлар. Дорихона муассасаларида моддий 
жавобгар шахс масъул хисобланади. Лабораторияларда эса психотроп 
моддаларни хисобга олиш ва сақлаш масъулияти лаборатория мудирига 
юклатилади. 
Психотроп моддалар дорихоналардан катьиян шифокор рецепти 
бўйича берилади. Психотроп моддалар учун ёзилган рецепт бир ой муддатда 
ўз кучини сақлайди. 
Ўзбекистон Республикасида назорат этилиши шарт бўлган психотроп 
моддаларнинг рецептлари дорихоналарда бир ой давомида сакданиб 
турилади. Бу муддат ўтгач, рецептлар тузилган далолатнома асосида йўқ 
қилинади. 
Дорихоналарда таркибида психотроп моддалар сақловчи дори 
воситаларнинг рецептларини қабул қилиб олишда, дори восталарини қабул 
қилувчи беморнинг ёшини ва дозасининг тўғри белгиланганлигини аниқлаш 
зарурдир. 
Ўзбекистон Республикасида назорат остига олинган психотроп 
моддалар миқдорий буюм хисобига мансуб бўлиб, улар сахифалари 
рақамланган, тикилган, муассаса мухри ва рахбарининг имзоси қўйилган 
махсус журналда хисоби олиб борилади (13-жадвал). Ҳар ойнинг 1-кунида 
муассаса тасарруфидаги психотроп моддалар амалда бўлган тартиблар 
асосида инвентаризация қилинади ва баланси тузилади. Ўтказилган 
инвентаризация натижаларида психотроп моддалар сарфи балансда 


361 
аниқланган меъёрдан ортиқ бўлган ёки баланс маълумотлари билан бир хил 
бўлмаган холларда, аниқлангандан сўнг уч кун муддат ичида дорихона 
мудири бу хақда ички ишлар бўлимига хабар бериши зарур. 

Download 6,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish