Book · May 020 citations reads 4,215 13 authors


Даволаш-профилактика муассасаларида гиёхвандлик



Download 6,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/283
Sana18.01.2023
Hajmi6,78 Mb.
#900289
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   283
Bog'liq
(2)

 
Даволаш-профилактика муассасаларида гиёхвандлик 
воситаларини ва махсус пушти рецептура бланкларини 
хисобга олиш, бериш ва сақлаш 
Даволаш-профилактика муассасалари дорихоналарида гиёхвандлик 
воситалари сейфларда сақланади. 
Даволаш-профилактика муассасалари дорихоналарида гиёхвандлик 
воситаларини хисобга олиш ва бериш тартиблари ахолига хизмат кўрсатувчи 
дорихоналар учун ўрнатилган тартиблар билан бир хилдир. 
Ўз дорихоналарига эга бўлмаган даволаш-профилактика муассасалари 
гиёхвандлик воситаларини саноат корхоналари ёки дорихоналардан фақат 
тайёр ҳолда олишлари керак. Даволаш-профилактика муассасалари 
томонидан дорихоналардан олинадиган, таркибида гиёхвандлик воситалари 
бўлган дори воситалар сигнатура ёки этикеткасида аниқ ва яққол кўринувчи 
белгиларга: «Ичиш учун», «Ташқи қўллаш учун», «Инъекция учун», «Кўз 
томчилари» ва х-к., шунингдек, мазкур дорини тайёрлаган дорихона номери 
(номи), бўлим номи (кабинет), талабномада кўрсатилган ёзув билан бир хил 
бўлган дори таркиби, тайёрланиш вақти хамда тайёрлаган, текширган ва 
дорихонадан дори воситани берган шахснинг имзосига эга бўлиши керак. 


351 
Гиёхвандлик воситалари жихозида юқорида кўрсатилган белгилар 
кўрсатилмаган холларда уларни даволаш-профилактика муассасаларида 
ишлатиш ва сақлашга рухсат этилмайди. Қадоклаш, сочиш, тортиш, қуйиш 
ва бўлим (хона) идишларига солиш хамда ёрлиқларни ўзгартириш қатъиян 
ман этилади. 
Парентерал қўллаш учун, ичиш ва сиртга қўлланувчи гиёхвандлик 
воситалари алохида сақланиши шарт. 
Даволаш-профилактика муассасалари дорихоналаридаги гиёхвандлик 
воситалари захираси бир ойлик эхтиёжидан ошмаслиги керак. 
Муассаса рахбари буйруғи билан белгиланган бўлимлардаги 
гиёхвандлик воситалари захираси қуйидаги миқдордан ошмаслиги 
керак: гиёҳвандлик воситалари - унга бўлган 3 кунлик кундалик 
эхтиёждан; даволаш-профилактика муассасасининг навбатчи тиббий 
персоналида гиёхвандлик воситасининг фақат 1 кунлик захираси сақланиши 
ва бу гиёхвандлик воситаси эшикларининг мустахкамлигини таъминлаш 
учун металл мосламалар ёки бурчаклар ўрнатилган полга (деворга) 
бириктирилган сейф ёки металл шкафларда сақланиши керак. 
Кечқурун ва тунги вақтларда хаёт такозоси бўйича тез тиббий ёрдам 
кўрсатиш учун стационарларнинг қабулхоналарида гиёхвандлик воситалари- 
нинг беш кунлик эхтиёж захирасини ташкил этишга рухсат берилади. 
Гиёхвандлик воситаларининг кўрсатилган захираси навбатчи шифокор 
рухсати билан стационарнинг барча бўлимларида ишлатилиши мумкин. 
Гиёхвандлик воситаларини саклаш ва беморларга беришни ташкил 
қилишга бош шифокор (унинг ўринбосари), шунингдек, муассаса буйруғи 
билан белгиланган шахс жавобгар бўлади. 
Даволаш-профилактика муассасаларининг гиёхвандлик воситалари 
сақланадиган жойда ва навбатчи шифокорлар, хамширалар постларида 
гиёхвандлик воситаларининг бир марталик ва суткалик дозаси кўрсатилган 
жадваллар билан таъминланиши, шунингдек, гиёхвандлик воситалари билан 


352 
захарланиш холларида уларга қарши ишлатиладиган (захарланишга қарши) 
моддалар кўрсатилган жадваллар бўлиши лозим. 
Беморларга гиёхвандлик воситалари сақловчи доривоситаларни бериш, 
бошқа дори аоситалардан алохида ажратилган ҳолда амалга оширилади. 
Ичиш учун берилган гиёхвандлик дори воситаларини бемор томонидан 
қабул қилиниши фақат шифокор ва хамшира иштирокида амалга оширилади. 
Даволаш-профилактика муассасалари бўлим ва кабинетларида бўлган 
гиёхвандлик воситалари хисоби миқдорий-буюм хисобида олиб борилади ва 
улар мазкур 6-жадвалда кўрсатилган шакл бўйича тикилган, сахифалари 
рақамланган ва даволаш-муассасаси рахбари имзоси билан тасдиқланган 
махсус журналларда қайд этиб борилади. 
Даволаш-профилактика муассасалари зарур бўлган рецептура бланкла- 
рини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махаллий бошқарув органларидан 
оладилар. 
Гиёхвандлик воситалари учун махсус пушти рецептура бланклари 
даволаш-профилактика муассасасига бош шифокор буйруғи билан тайинлан- 
ган комиссия томонидан қабул қилиб олинади ва хисобга олиш журналида 
далолатнома асосида қайд этиб борилади. 
Гиёхвандлик воситаларининг пушти рецептура бланклари хисоби сахи-
фалари рақамланган, тикилган ва муҳрланган хамда даволаш-профилактика 
муассасасининг рахбари имзоси билан тасдиқланган, мазкур Низомнинг 7- 
жадвалда кўрсатиб ўтилган шакл бўйича «хисобга олиш» журналида қайд 
этиб борилади. 
Ҳар бир даволаш-профилактика муассасасида рахбар буйруғи билан 
рецептура бланкларини олиш, сақлаш, хисобга олиш хамда уларни беришга 
жавобгар бўлган шахс тайинланади. Гиёхвандлик воситалари учун 
мўлжалланган махсус пушти рецептура бланклари сейф ёки металл 
шкафларда жавобгар шахс назорати остида сақланиши керак. 
Гиёхвандлик воситалари учун пушти рецептура бланклари бош шифо- 
кор ёки унинг ўринбосари кўрсатмаси асосида гиёхвандлик препаратлари 


353 
учун рецепт ёзиш хуқуқига эта бўлган шифокорларга икки хафталик эхтиёж 
миқдорида берилади, бирок 10 тадан ортик бўлмаслиги керак (эхтиёжлар кун 
миқдорда бўлган тақдирда гиёхвандлик воситалари учун пушти рецептура 
бланкларининг сонини бош шифокор ёки унинг ўринбосари кўрсатмасига 
кўра оширилиши мумкин). 
Даволовчи шифокорларда кундалик ишлари учун керак бўлган рецеп-
тура бланклари қулф остида сақланиши керак. 
Даволаш-профилактика муассасаларидаги кундалик эхтиёжлар учун 
зарур бўлган махсус пушти рецептура бланклари захираси бир ойлик эхтиёж 
миқдоридан ошмаслиги керак. Уларнинг ортиқча миқдорини Соғлиқни 
сақлаш бошқармасининг худудий органларига топширилиши шарт. 
Гиёхвандлик воситалари учун мўлжалланган махсус пушти рецептура 
бланклари захираси эшиклари темир коплагич билан мустахкамланган сейф 
ёки металл шкафларда сақланиши шарт бўлиб, уларнинг калитлари муассаса 
рахбарида ёки муассаса буйруги асосида вакил килинган шахсда сақланиши 
керак. 
Ҳар бир даволаш-профилактика муассасасида муассаса рахбари буйру-
ғи билан белгиланган, доимий фаолият кўрсатувчи комиссия тузилади. 
Комиссия ойда бир марта даволовчи шифокорлар томонидан даволаш учун 
тавсия этилган гиёхвандлик воситалари тўғри тавсия этилгани хамда уларни 
сақланиши, хисобга олиш ва сарфини, шунингдек, муассасанинг махсус 
пушти рецептура бланкларини текшириб боради. 
Доимий фаолият кўрсатувчи комиссия хар кварталда бир марта гиёх-
вандлик воситалари рецептура бланклари сақланишига жавобгар бўлган 
шахсда нечта бланк мавжудлигини ва унинг сони хисоби олиб бориладиган 
журналдаги маълумотга мос келишини текширади. Журналдаги колдик хаки- 
катдаги сонига тўғри келмаган холлар аниқланганда рецептура бланкларини 
олиш, сақлаш ва хисобини олиб борувчи, шунингдек, рецептура бланклари 
беришга жавобгар бўлган шахс, шахсий жавобгарликка тортилади ва мазкур 


354 
холат хакида бир сутка ичида Соғлиқни сақлаш бошқармалари органларини 
ёзма ҳолда огохлантириши зарур. 
Даволаш-профилактика 
муассасаси 
раҳбарлари 
гиёхвандлик 
воситалари ва гиёхвандлик восталари ёзиладиган махсус пушти рецептура 
бланкларидан самарали фойдаланилишига ҳамда улрани сақланиши, ҳисобга 
олиш ва асрашга тўлиқ масъулдирлар.
Ҳудудий 
соғлиқни 
сақлаш 
органлари 
даволаш-профилактика 
муассасаларини текширганда гиёхвандлик воситалари учун мўлжалланган 
махсус пушти рецептура бланкаларини сақланишини таъминлашни назорат 
қилишни амалга оширади. 
Даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари гиёхвандлик асоссиз 
равишда тез-тез гиёҳвандлик воситалари тавсия этиш ҳолларини аниқлаш 
мақсадида доимий таҳлил ўтказиб туриши ва аниқланган натижалар асосида 
гиёхвандлик 
воситаларидан 
фойдаланиши 
тартибга 
солиш 
чора-
тадбирларини кўриши зарур.

Download 6,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish