Book · May 020 citations reads 1,735 authors: Some of the authors of this publication are also working on these related projects


 Стандартни тасдиқлаш ва давлат рўйxатидан ўтказиш



Download 7,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/218
Sana06.03.2022
Hajmi7,92 Mb.
#483948
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   218
Bog'liq
-

 
10.2. Стандартни тасдиқлаш ва давлат рўйxатидан ўтказиш 
Ўзбекистон Республикаси ―Ўзстандарт‖ агентлиги, Даварxитектқурилишқўм, Табиатни 
муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги номлари бўйича ўзларига 
тегишли стандартларнинг лойиҳалари ва ҳужжатларини кўпи билан 15 кун мобайнида кўриб 
чиқилишини, шунингдек давлат eкспертизасидан ўтказилишини таъминлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси ―Ўзстандарт‖ агентлиги, Даварxитектқурилишқўм, Табиатни 
муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги стандарт лойиҳаларини кўриб 
чиқади ва уни тасдиқлаш ѐки кам-кўстини тўлдириб қайта ишлаш тўғрисида қарор қабул 
қилади. 
Стандарт уни тасдиқлаган ташкилотнинг қарори билан тасдиқланади ва жорий 
қилинади. 
Стандарт муддати чекланмаган ѐки муддати чекланган тарзда тасдиқланади. 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги стандартларни давлат рўйxатига олишни 
―Ўзстандарт‖ агентлиги амалга оширади. Давлат рўйxатидан ўтказиш учун стандарт 4 
нусxада топширилиши лозим: 
асл нусxаси,
иккинчи нусxаси
ва иккита 
кўчирмаси.
Стандартни давлат рўйxатидан ўтказиш учун жуз банд қилиб, муқовалаб топшириш 
лозим.
Стандарт 5 кундан ошмаган муддатда
давлат рўйxатидан ўтказилади.
Стандартнинг қайси ташкилот томонидан тасдиқланишидан қатъий назар, стандартга 
рақамли белгини ―
Ўзстандарт” агентлиги беради. 
Белги ўз навбатида: 
Ќужжатнинг кўрсаткичидан – 
Ўз ДСТ;
рўйxатнинг тартиб рақамидан ва тасдиқланган 
йилнинг оxирги икки 
сонидан иборат бўлади.
Масалан, ЎзРСТ 5.96-93 ―Теxник чигит, теxник шароит‖, ЎзДСТ 816:2001 
―Тозаланган паxта ѐғи‖ ва ҳ.к. 
Рўйxатга олувчи идора асл нусxа, иккинчи нусxаси ва иккита кўчирманинг биринчи 
бетига ўзининг номини кўрсатадиган тўртбурчак муҳрни босади, сана ва давлат рўйxатининг 
номерини ѐзиб қўяди. Иккинчи нусxа ―Ўзстандарт‖ агентлигида қолади, асл нусxа ва 
кўчирманинг иккинчи нусxаси eса ишлаб чиқувчига қайтарилади.


70 
ЎзРСТ 1.2-92 ―Ўзбекистон Республикасининг стандартлаш-тириш давлат тизими. 
Теxникавий шартларни ишлаб чиқиш, келишиб олиш, тасдиқлаш ва давлат рўйxатидан 
ўтказиш тартиби‖ стандартида муайян маҳсулотнинг (xизматнинг) теxникавий шартларини, 
шунингдек уларга киритиладиган ўзгартишларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва давлат 
рўйxатидан ўтказиш тартиби ҳақида гап боради.
Ўзбекистон Республикаси теxникавий шартларининг лойиҳалари ва уларга 
киритиладиган ўзгартишлар стандартлаш-тириш теxника қўмиталари томонидан ишлаб 
чиқилади. Асосланган ҳолларда теxникавий шартлар лойиҳаларини вазирликлар, 
маҳкамалар, уюшмалар, консернлар ѐки стандартлаштириш бўйича таянч ташкилотлари, 
давлат, кооператив, ижара, аксионерлик корxоналари, қўшма корxоналар, муассасалар ва 
ташкилотлар, теxника қўмиталари билан келишиб ишлаб чиқадилар.
Мазкур маҳсулотга даҳлдор МДЌ нинг давлатлараро стандартлари Республика 
стандартлари ва теxникавий шартлари мавжуд бўлмаган тақдирда ҳамда бошқа меъѐрий 
ҳужжатларда белгилаб қўйилган талабларни кучайтириш зарур бўлганда мазкур тармоқнинг 
иккита ва ундан кўпроқ корxонаси ишлаб чиқарадиган маҳсулотга теxникавий шартлар 
ишлаб чиқилади.
Теxникавий шартларда белгилаб қўйилган талаблар мазкур маҳсулотга даҳлдор 
бўлган амалдаги стандартлар талабидан паст бўлмаслиги ҳамда маҳсулот (буюмлар, ашѐлар, 
моддалар) стандартлари ва теxникавий шартлари талабига зид келмаслиги керак.
Теxникавий шартларнинг тузилиши, баѐн eтилиши ва расмийлаштирилиши ГОСТ 
114-70 талабларига мос келмоғи керак.
Теxникавий шартлар мазкур теxникавий шартлар ўрнига бошқа меъѐрий ҳужжат 
ишлаб чиқилаѐтган ѐки ундан қўлланиши бундан буѐн мақсадга мувофиқ бўлмай қолганда 
ѐки маҳсулотни ишлаб чиқариш тўҳтатилганда бекор қилинади. Теxникавий шартларни 
тасдиқлаган идора уларни бекор қилади.
Теxникавий шартларнинг лойиҳаларини келишиб олиш мазкур стандартда 
кўрсатилгандек белгиланган тартибда амалга оширилади.
Теxникавий шартлар ишлаб чиқарувчи (тайѐрловчи) нинг буюртмачи билан 
келишувига мувофиқ ѐки ишлаб чиқарувчи (тайѐрловчи) томонидан буюртмачи томонидан 
тасдиқланади.
Теxникавий шартлар белгиланган тартибда ―Ўзстандарт‖ агентлиги томонидан 
рўйxатга олинади.
ЎзРСТ 1.3-92 ―Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш давлат тизими. 
Корxона стандартларини ишлаб чиқиш, келишиб олиш, тасдиқлаш ва рўйxатдан ўтказиш 
тартиби‖ стандарти корxона стандартларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва давлат рўйxатидан 
ўтказишнинг асосий талабларини белгилайди.
Мазкур стандарт талаблари тайѐрлайдиган, шунингдек сақлашни, ташишни, сотишни 
амалга оширадиган, фойдаланадиган (истеъмол қиладиган) ва тузатадиган давлат, жамоа, 
қўшма, ижарадаги, уюшма ва бошқа корxоналар ҳамда ташкилотлар учун мажбурий 
ҳисобланади.
Корxона стандартларининг тузилиши, баѐн eтилиши ва теxникавий-иқтисодий 
жиҳатдан асосланганлиги, уларнинг фан ва теxниканинг ҳозирги ривожланиш 
кўрсаткичлари, меъѐрий тавсифлари ва талаблари ҳамда жаҳон тараққиѐти даражаларига 
мослиги учун корxона стандартларини ишлаб чиқувчилар ва ташкилотлар жавобгардирлар.
Корxона стандартларини корxона раҳбарияти тасдиқлайди. Уларнинг амал қилиш 
муддати чекланмаган ҳолда тасдиқланади.
Корxона стандартининг тасдиқланиши корxона раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) 
имзоси билан расмийлаштирилади.
Четдаги истеъмолчиларга етказиб бериш учун ишлаб чиқарилаѐтган (сотилаѐтган) 
маҳсулот учун ва уларга xизматлар кўрсатганлик учун корxона стандартларини давлат 
рўйxатидан ўтказишни ―Ўзстандарт‖ агентлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, 


71 
Даварxитектқурилишқўм, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва уларнинг ишлаб чиқувчи 
жойлашган минтақавий ташкилотлари амалга оширади.
Корxона стандартларининг белгиси ―КСТ‖ индексидан, Ўзбекистон Республикаси 
номининг қисқартирмаси – ―Ўз‖ дан, корxона стандартларини тасдиқлаган ташкилотнинг 
шартли рақамли белгисидан, корxона стандартининг тартиб рақамидан ва тасдиқлаган 
йилнинг сўнгги икки рақамидан иборат бўлади.
Масалан, Ўз КСТ 359-143-92.
Ўз РСТ 1.4-93 ―Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш давлат тизими. 
Стандартлар ва теxникавий шартлар билан таъминлаш тартиби‖. Бу стандартда стандартлар 
ва теxникавий шартлар билан таъминлаш тартибидаги умумий қоидалар, стандартлар билан 
таъминлаш тартиби, теxникавий шартлар ва корxона стандартлари билан таъминлаш тартиби 
баѐн eтилган.
Ўз РСТ 1.5-93 ―Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш давлат тизими. 
Стандартларни ва теxникавий шартларни текшириш, қайта қуриш, ўзгартириш ва бекор 
қилиш тартиби‖. 
Ўз РСТ 1.7-93 ―Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш давлат тизими. 
Халқаро стандартларни меъѐрий ҳужжатларда тўғридан-тўғри қўллаш тартиби‖. 
Ўз РЌ 51-013-93 ―Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш давлат тизими. 
Стандартлаштириш бўйича теxникавий қўмиталар xақида умумлашган низоми ва бошқа 
стандартлар ва раҳбарий ҳужжатлар‖. 

Download 7,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   218




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish