52
Жарима суд тононидан белгиланади, агар тадбиркор субъект қоидани бузганликдаги
айбини ўз бўйнига олса ва жаримани ўз ихтиѐри билан тўлашга рози бўлса, бу тўғрида қарор
давназорат идоралари томонидан қабул қилинади.
Ўзбекисюн Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10 ноябрь 2006 й. № 235
қарори билан Давлат назорати тўғрисидаги Низомга жаримага тортиш қисмида
ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилган (Низом 12 август 1994 й. № 410 ҳукумат қарори
билан тасдиқланган).
а) 4 модда бешинчи абзац қуйидагича таҳрирда баѐн этилади:
―хўжалик фаолиятини юритувчи субъектларга нисбатан стандартларнинг мажбурий
талабларини бузганлиги учун, лавозимли шахсларга маъмурий жазо қўлланилгандан кейин
йил давомида такрор бузилишга йул қўйганлиги учун харидга чиқарилган маҳсулот
нархининг 50 фоизи миқдорида жарималарни қўллаш туғрисида қарор қабул қилиш‖;
б) қуйидаги мазмунда 9 модда қўшимча киритилсин:
―9. Хўжалик фаолияти субъектининг охирги ҳисобот санасида жорий активларининг
суммасидан 20 фоиздан ортиқ жарималарни ундириш қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6
ойга ҳар ойда тўлаш шарти билан чўзилиши мумкин‖
Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ишлар рўйхати белгиланган:
– халқаро, давлатлараро, ҳудудий меъѐрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ѐки қатнашиш;
– стандартлаштиришнинг муайян объектлари бўйича қонун ҳужжатларининг
лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
– асос бўлувчи ташкилий-методик ва умумтехникавий меъѐрий ҳужжатларни ишлаб
чиқиш ва унинг ишлашини таъминлаш;
– техник-иқтисодий ахборот таснифлагичларини ишлаб чиқиш, булар тўғрисида
расмий ахборот тайѐрлаш ва чоп этиш, шунингдек барча фойдаланувчиларга тарқатиш:
– умумдавлат аҳамиятидаги илмий-тадқиқот ва бошқа ишларни бажариш
– стандартларнинг мажбурий талабларига риоя қилиш устидан давлат назоратини
амалга ошириш;
– меъѐрий ҳужжатлар давлат жамғармасини шакллантириш ва олиб бориш.
Стандартларни, маҳсулот ва хизматлар каталогини белгиланган тартибда харидга қўйишдан
олинган маблағлар, шунингдек стандартлаштириш тўғрисидаги қонунларни бузганлиги учун
жаримага тортишдан олинган маблағларнинг бир қисми ҳам молиялаш манбалари бўлиши
мумкин.
Давлат бюджети маблағларидан молиялаштириладиган давлат дастурларини ишлаб
чиқишда маҳсулот сифатини меъѐрий таъминлаш бўлимлари назарда тутилиши лозим.
Мувофиқлик белгиси билан тамғаланган маҳсулот чиқарувчи корхоналарни,
шунингдек ананавий технология имнониятларидан ўзувчи, истиқболга мўлжалланган
талаблар стандарти бўйича маҳсулот ишлаб чиқаргани учун иқтисодий ѐрдам ва
рағбатлантириш давлат кафолати Қонунда кўзда тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: