Book · May 020 citations reads 1,735 authors: Some of the authors of this publication are also working on these related projects



Download 7,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet170/218
Sana06.03.2022
Hajmi7,92 Mb.
#483948
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   218
Bog'liq
-

14.4.
 
АҚШ да сифатни бошқариш тажрибаси. 
 
А
мерикадаги саноат инқилоби ҳунармандчиликка чек қўйди. Ҳyнарманд ишлаб 
чиқариш жараѐнини бошидан охиригача назорат қиларди. Унинг ўзи сифат бўйича нозир эди, ўзи 
хом ашѐ сотиб оларди, ўзи савдо қилар ва бошқарувчи вазифасини ҳам ўзи бажарар эди. Иш унинг 
учун фахрланиш предмети ҳисобланарди, бундан ташқари у якуний маҳсулотни назорат ҳам қила
оларди. 
XIX асрда сериялаб ишлаб чиқаришга ўтиш натижасида ишчининг янги типи талаб 
этилди. Фабрикалар учун оддий такрорланувчи операцияларни маълум кетма-кетликда бажаришга 
рози бўлган ишчилар зарур эди. Бундай ишчиларнинг тайѐргарлик даражаси ва касбий малакаси 
юқори бўлиши талаб этилмас эди. Ишни бошқариш услуби шунга асосланган эдики, бунда ишчи 
ҳеч қандай ускунага, иш малакасига эга эмасди, муносабатларга киришига интилмас ва меҳнати 
натижаларидан манфаатдор эмасди. Мана шулар оқибатида ишчилар ва раҳбарият ўртасида 
душманларча муносабатлар шаклланган эди. Ишчи унга нима буюрилса шуни қиларди. Агар у ѐмон 
ишчи бўлса уни ишдан бўшатишар эди. 
Америкада бу тизим яхши ишларди, у кам сарфлар билан кўп товар ишлаб чиқариш 
имконини берарди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин, улкан саноат салоҳиятининг каттагина қисми 
йўқотилган бир вақтда барча мамлакатларда кенг истеъмол товарлари етишмовчилиги юзага келган 
эди. АҚШ ҳудуди бомбалар ҳужумига учрамаган, қуруқликда ҳам урушларни бошдан кечирмаган 
эди. АҚШ саноати собиқ солдатларнинг уйга қайтиши натижасида бутун дунѐда ортиб кетган 
эҳтиѐжни қондириш учун жуда тезда ва чекланмаган миқдорда совиткичлар, телевизорлар, 
автомобиллар ва радиоприѐмниклар ишлаб чиқара бошлади. XX асрнинг 40 - ва 50-йилларида 


207 
Америкада ишлаб чиқарилган товарларнинг сифати паст эди. У вақтда фақат битта масала, яъни
ишлаб чиқариш ҳажмларига тегишли масала устидагина ўйланган эди. 
АҚШ саноати учун сифат даражасининг пастлиги оқибатидаги жуда катта харажатлар 
жиддий муаммо бўлиб қолди. Оддий америка корхонаси жами жорий харажат-ларининг 20-25% 
маҳсулот нуқсонларини аниқлаш ва бартараф этишга тўғри келарди. Бошқача айтганда корхонадаги 
барча ишчиларнинг тўртдан бир қисмигача ҳеч нарса ишлаб чиқармас, фақат биринчи марта 
нотўғри қилинган ишларни қайта бажарар эдилар. Агар бунга корхона ташқарисига чиқиб кетган 
ҳамда бозорга келиб тушган нуқсонли буюмларни алмаштириш ва таъмирлаш харажатлари ҳам 
қўшилса, сифатнинг пастлиги оқибатидаги жами харажатлар ишлаб чиқариш харажатларининг 30% 
ва ундан ҳам кўпроғини ташкил этарди. 
АҚШнинг кўплаб мутахассислари паст сифат меҳнат унумдорлиги ва америка 
маҳсулотлари рақобатбардошлиги ўсишининг асосий тўсиғи деб ҳисоблаганлар. Сифат даражасини 
ошириш ѐки ютқазиш – америка саноати учун бошқа учинчи йўл йўқ. 
АҚШда сифат муаммосини кўпроқ турли протекционистик чоралар: америка 
маҳсулотларини рақобатчилардан ҳимояловчи тарифлар, квоталар, божлар ўрнатиб ҳал қилишга 
ҳаракат қилдилар. Сифатни ошириш масаласи эса иккинчи ўринга сурилди. АҚШ маъмурияти 
америкалик тадбиркорларнинг талабларига кўра америкалик автомобиль, пўлат, маиший 
электроника, мотоцикллар ишлаб чиқарувчиларни ҳимоялаш бўйича бир қатор протекционистик 
чоралар қабул қилди. Ҳатто маҳсулот сифати асосий мақсади деб ҳисобланадиган етакчи америка 
компанияларида ҳам сифатга истеъмолчиларнинг эҳтиѐжларини қондириш усули деб эмас, балки 
ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш воситаси сифатида қаралган. 
АҚШда 80-йилларнинг бошларида сифатни бошқариш сифатни режалаштиришдан 
иборат бўлиб қолган, - ва бу сифат хизматининг алоҳида ҳуқуқи эди. Бунда ички ишлаб 
чиқаришдаги истеъмолчиларга етарлича эътибор берилмас – сифатни ошириш режалари фирманинг 
ички эҳтиѐжларини ҳисобга олмасдан тузилар эди. Сифатни бундай бошқариш жараѐни режаларни 
эмас, муаммоларни яратар эди. 
Шу билан бирга АҚШ фирмаларининг энг соғлом фикрловчи бошқарувчилари америка 
товарларининг сифатини ошириш зарурлигини тушундилар. Бунинг учун қандай чоралар таклиф 
этилди ?

Download 7,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   218




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish