Book · May 020 citations reads 1,735 authors: Some of the authors of this publication are also working on these related projects


СТАНДАРТЛАР УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИ



Download 7,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/218
Sana06.03.2022
Hajmi7,92 Mb.
#483948
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   218
Bog'liq
-

 3. СТАНДАРТЛАР УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИ 
 
Хўжалик фаолияти субъектлари томонидан стандартларнинг мажбурий 
талабларига, стандартлаштиришга тааллуқли бошқа қонун ҳужжатларига риоя этилиши 
устидан давлат назоратини «Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат 
архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш 
давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва уларнинг 
ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, шунингдек бошқа махсус 
ваколатли давлат бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.
Идоравий бўйсунуви ва мулк шаклидан қатъи назар, хўжалик фаолияти 
субъектларининг, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаѐтган жисмоний 
шахсларнинг маҳсулоти, шу жумладан сертификатлаштирилган маҳсулот (ишлаб чиқиш, 
тайѐрлаш, сақлаш, ташиш, фойдаланиш, таъмирлаш ва чиқиндини фойдали суратда ишлатиш 
босқичларида) давлат назорати объекти ҳисобланади. 
Хўжалик фаолияти субъектлари давлат назоратини амалга ошириш учун барча 
зарур шароитни яратишлари шарт. 
Стандартларнинг мажбурий талабларига риоя этилиши устидан давлат 
назоратини: 
стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг ягона бирликда 
бўлишини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси бош давлат инспектори; 
стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг ягона бирликда 
бўлишини таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
бош давлат инспекторлари; 
стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг ягона бирликда 
бўлишини таъминлаш бўйича давлат инспекторлари амалга оширадилар. 
Стандартларнинг мажбурий талабларига риоя этилиши устидан давлат 
назоратини амалга оширадиган давлат инспекторлари давлат бошқарув органларининг 
вакиллари ҳисобланадилар. 
Давлат инспектори: 
хўжалик фаолияти субъектининг хизмат ва ишлаб чиқариш биноларига 
белгиланган тартибда кириш; 
хўжалик фаолияти субъектидан давлат назоратини ўтказиш учун керакли 
ҳужжатлар ва маълумотларни олиш; 
давлат назоратини ўтказишда хўжалик фаолияти субъектининг техника 
воситаларидан фойдаланиш ва мутахассисларни жалб этиш; 
стандартлаштириш 
бўйича 
амалдаги 
норматив 
ҳужжатларга 
мувофиқ 
стандартларнинг мажбурий талабларига мувофиқлигини текшириш учун маҳсулотларнинг 
намуналари ҳамда нусхаларини танлаб олишни ўтказиш, бунда ишлатиб юборилган 


138 
нусхаларнинг қиймати ва синовларни (таҳлилларни, ўлчовларни) ўтказиш харажатлари 
текширилаѐтган хўжалик фаолияти субъектларининг ишлаб чиқариш чиқимларига 
киритилади; 
маҳсулотни яратиш, ишлаб чиқаришга тайѐрлаш, тайѐрлаш, реализация қилиш 
(етказиб бериш, сотиш), ундан фойдаланиш (уни ишлатиш), маҳсулотни сақлаш, ташиш ва 
чиқиндини фойдали суратда ишлатиш босқичларида, стандартлар мажбурий талабларининг 
аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар бериш; 
хўжалик фаолияти субъекти текширувдан бўйин товлаган тақдирда маҳсулотни 
реализация қилишни ман этиш ҳуқуқига эга. 
Стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг ягона бирликда 
бўлишини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси бош давлат инспектори, 
стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини 
таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат 
инспекторлари бундан ташқари: 
стандартларни бузганликда айбдор бўлган хўжалик фаолияти субъектларининг 
мансабдор шахсларига ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан маъмурий жазо 
чорасини қўллашда;
текширилган маҳсулот стандартларнинг мажбурий талабларига номувофиқ 
бўлган ҳолларда уни ишлаб чиқаришни тақиқлаш ѐки реализация қилишни (етказиб 
беришни, сотишни), ундан фойдаланишни (уни ишлатишни) тўхтатиб қўйиш тўғрисида 
кўрсатмалар беришда;
стандартларнинг мажбурий талабларига номувофиқ бўлган ва давлат рўйхатидан 
ўтказилмаган импорт маҳсулотни реализация қилишни тақиқлашда мутлақ ҳуқуққа эгадир. 
Давлат инспекторларининг текширилган маҳсулот стандартларнинг мажбурий 
талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда уни ишлаб чиқаришни тақиқлаш ѐки реализация 
қилишни (етказиб беришни, сотишни), ундан фойдаланишни (уни ишлатишни) тўхтатиб 
қўйиш 
тўғрисидаги 
кўрсатмаларини 
бажармаганлик 
учун 
хўжалик 
фаолияти 
субъектларининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар 
маъмурий 
жавобгарликка 
тортилади. 
Давлат инспекторлари зиммаларига юкланган мажбуриятларни бажармаган ѐки 
лозим даражада бажармаган, давлат ѐки тижорат сирини ошкор қилган тақдирларида қонун 
ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиладилар. 
Ушбу Қонун қоидалари бузилишида айбдор бўлган юридик ва жисмоний 
шахслар, шунингдек давлат бошқарув органларининг мансабдор шахслари амалдаги қонун 
ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар. 

Download 7,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   218




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish