153
ҳаракатта Самарқанд ихшиди Гурак ва Панжикент ҳокими Деваштичлар
бошчилик қиладилар. Бу ҳаракат умумхалк кўзғолонига айланиб кетганлиги боис,
Хуросон ноиби Сайд ибн Абдулазиз бу кўзғолонни бостиришга муваффақ бўла
олмади. 721 йилда халифа Язид ибн Абдумаликнинг тавсияси билан Сайд ибн
Амир ал-Хароший Хуросон ноиби этиб тайинланади. У кўзғолончилар билан
мўзокаралар олиб бориши натижасида кўзғолончиларнинг бир кисми араблар
томонига (Гурак бошчилигида) ўтган бўлса, бир қисми шафқатсизларча
бостирилади.
VIII асрнинг 2-чорагидан бошлаб араб халифалигида иккита сулола -
Уммавийлар ва Аббосийлар ўртасида кураш авж олди. Маълумки, улкан
халифаликни 667 йилдан бошлаб Уммавийлар сулоласи бошқариб келар эди. Бу
сулола даврида жуда кўп сиѐсий ўзгаришлар, диний мазҳаблар, гуруҳларнинг
кучайиши, бошқаришдаги номутаносиблик, мустамлакачилик сиѐсати, зўравонлик,
адолатсизликнинг авж олиши руй берди-ки, бу нарса сулоланинг кейинги даврида
унинг фаолиятини қийин аҳволга солиб қўйди. 718 йилдан бошлаб Муҳаммад
пайғамбарнинг амакилари Аббоснинг тарафдорлари - Аббосийлар ўз ғояларини
тарғиб қила бошладилар. Уларнинг ҳокимият тепасига келишида Абу Муслим ва
унинг ҳаракати муҳим аҳамият касб этди. 749 йилда Абу Муслим қўшини
халифаликнинг марказий вилоятларига юриш қилиб, Ироқ ва Жазоирда
Уммавийларга ҳал қилувчи зарбалар берди. Қўзғолончилар пойтахт Дамашқни ҳам
қўлга олиб, халифа Марвон II ни тахтдан ағдардилар ҳамда Аббосийлардан бўлган
Абўлаббос Сафароҳ (749-754) тахтга ўтиради. Аммо, ҳокимият тепасига бошқа
сулола вакиллари келса ҳам арабларга қарши кураш тухтамади.
751 йилда Бухоро шахрида Шарик ибн Шайхулмахр бошчилигида
кўзғалон
кўтарилади. Қўзғолончилар шиалик талабларини илгари суриб, Али авлодидан
халифа тайинлаш шиорини кутариб чиқишади. Бу кўзғолон Абу Муслим жўнатган
Зиѐд ибн Солиҳ бошчилигидаги қўшинлар ва бухорхудот Қутайба ибн Туғшод
ѐрдамида бостирилади. 755 йилда Абу Муслим халифа Абу Жаъфар томонидан
Бағдодда хиѐнаткорона ўлдирилади. Унинг дўсти ва сафдоши Сумбад ўша йилиѐқ
дўсти учун ўч олиш мақсадида кўзғолон кўтаради. Қўзғолон тез орада Хуросон ва
Табаристонга ѐйилади. 70 кун давом этган қўзғолон халифа қўшинлари томонидан
қаттиққўллик билан бостирилади.
VIII асрнинг 70-80-йилларида Моварауннаҳрда жуда улкан халқ Қўзғолони
кўтарилади. Тарихда "оқ кийимлилар" қўзғолони" деб ном олган бу ҳаракатга асли
келиб чиқиши Марв атрофлари ѐки Балхдан бўлган Муқанна тахаллусли Хошим
ибн Ҳаким бошчилик қилади. Қўзғолон 776 йилда бошланиб, ўша йили Муқанна
Амударѐдан ўтиб Кеш вилоятига келади ва Кеш яқинидаги Санам қалъасини ўзига
қароргоҳ, қилади. Қўзғолон тез орада Суғд, Илоқ Шош, Нахшаб ва Чағаниѐн
ҳудудларига ѐйилади. Араб қўшинлари бир неча йил давомида Муқанна
қўзғолонига қарши қақшатқич кураш олиб бориб, VIII аср 80-йиллари бошларида
қийинчилик билан қўзғолонни бостиришга муваффақ бўлдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: