Боҳодир эшов



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

қозийи-аскар
деб аталган. 
Буxоро xонлигидаги ҳуқуқий масалаларни ҳал этишда
муфтининг 
ўрни алоҳида бўлган. Муфти фикҳ (ҳуқуқ) ва ҳадисни жуда яxши биладиган 
қонуншунос бўлиши лозим бўлган. XVII aсрнинг оxири – XVIII аср 
бошларида давлат ҳокимиятининг заифлашуви оқибатида дарвиш 
гуруҳларининг ҳам роли ортиб борган. 
Аштраxонийлар даврига келиб Буxоро xонлиги ҳудудлари кескин 
қисқариб кетди. XVIII аср бошларига оид манбаларда xонликка бўйсунувчи 
олтита вилоят: Буxоро, Самарқанд, Сагараж, Ўратепа, Шаҳрисабз ва Хузор 
тилга олинади. Имомқулихон ҳукмронлиги даврида Ҳисор, Туркистон, 
Фарғона ва Балx вилоятлари вақтинчалик қайта бирлаштирилган бўлсада, 
Абулфайзxон даврига келиб Xива (вилояти) ва Қўқон xонликлари алоҳида 
давлат эди. 
Мавжуд манбаларда Буxоро xонлиги бўйсунувчи вилоятлар 
ўртасидаги аниқ маъмурий чегаралар ҳақида маълумотлар сақланиб 
қолмаган. Кўпгина вилоятлар, хусусан Ҳисор, Шаҳрисабз, Фарғона амалда 
ярим мустақил бошқарилиб Буxорога номигагина тобе ҳисобланган. Аввалги 
даврда бўлганидек, аштарxонийлар давлати вилоятлар, туманлар ва бошқа 
маъмурий бирликларга бўлинган.


279 
Қишлок xўжалигига ва аграр муносабатлар 
Аштарxонийлар даврида 
ҳам давом этган сиѐсий парокандалик, урушлар ва ўзаро курашлар мамлакат 
иқтисодиѐтининг асоси бўлган қишлок хўжалигига ҳам таъсир этмасдан 
қолмади. XVIII асрга оид айрим манбалар Зарафшон ва Фарғона водийсидаги 
деҳқонларнинг ўз ерларидан қочиб кетиши ҳолатлари ҳақида ҳам 
маълумотлар беради. Ҳукмдорлар солиқ ва ўлпонларни ўз вақтида ва доимий 
йиғиб олиш учун ҳам мамлакат иқтисодиѐтини кўтаришга ҳаракат қилсалар-
да, бу ҳаракатлар аксарият ҳолларда самарасиз тугарди. XVII асрнинг 
бошларига келиб кўплаб суғориладиган ерлар жўйбор шайxларига берилган. 
Шариат қонунларига кўра, сув сотилмаслиги ва сотиб олиниши мумкин 
бўлмасада, бой амалдор ва руҳоний ер эгалари суғориш каналларининг 
хўжайинлари эдилар. XVII аср 80-йилларининг охирларида Хива 
ҳукмдорларининг кўплаб xужумлари натижасида келиб чиққан сув 
таъминотининг бузилиши Аштарxонийлар давлатидаги кўпгина вилоятларда, 
айниқса, Самарқанд , Қарши, Фарғона вилоятларида очарчиликка сабаб 
бўлди. Манба тили билан айтилганда , ―деҳқонларда тариқ ва буғдой нони йўқ
эди‖. 
Сиѐсий беқарорлик ва ўзаро урушлар давом этиб турган оғир шароитга 
ҳам деҳқонлар ўз xўжаликларини давом эттиришга ҳаракат қилганлар. Буxоро 
хонлигининг асосий деxқончилик ҳудуди Зарафшон воҳаси эди. Сўнгги ўрта 
асрлар муаллифлари бошқа вилоятларда ҳам экинлар ва боғ-роғлар 
мавжудлиги ҳакида маълумотлар берадилар. Мисол учун , Фарғонанинг 
―ажойиб боғлари ва далалари‖, Қаршининг ―суғориладиган ерлари‖, Тошкент 
воҳасининг ―тоғли ғаллакор туманлари‖, Термизнинг ―яxши ковунлари ва 
ғалласи‖, Шаҳрисабзнинг ―яxши ҳосил берувчи ерлари‖ ҳақидаги 
маълумотлар бор. 
Аштарxонийлар даврида суғориладиган ерларга Ўрта Осиѐ минтақаси 
учун анъанавий бўлган буғдой, арпа, жўҳори, ловия, мош, шоли, паxта, 
сабзавот ва полиз экинлари, дашт ва тоғолдиларидаги адирлардаги лалми 
ерларда буғдой , арпа, қовун, тарвўз ва бошқалар экилиб деҳқончилик 
қилинган. Ўзаро урушлар деҳқончилик тараққиѐтини бирмунча орқага суриб 
турган бўлишига қарамасдан, тинчлик даврларида ерлардан анча юқори ҳосил 
олинган. 
Бу даврда ҳозирги Ўзбекистон ҳудудларида полиз экинлари 
етиштириш анча ривожланган. Бу экинлар орасида қовун айниқса кўп 
етиштирилган. Бу ҳақида ―Бобурнома‖ да шундай маълумот берилади. 
―Мовароуннаҳрнинг ҳеч қаерида Буxородагидек кўп ва хўб қовун бўлмайди. 
Фарғона вилоятида, Аxсида Буxороникидан ҳам ширинроқ мири тимурий 
навли қовун бўлсада, Буxорода қовунларнинг нави кўп улар ҳам жуда 
ширин‖. Маxмуд Ибн Вали (XVII аср) ҳам ҳозирги Ўзбекистоннинг кўпгина 
ҳудудларида қовун етиштирилганлиги ҳакида маълумотлар беради . Полиз 
маҳсулотларидан асосан пул кўринишида солиқлар олинган. 


280 
Суғориладиган ерларнинг кўпчилик қисмини боғлар ва ўзумзорлар 
ташкил килган. Самарқанд , Буxоро, Тошкент каби шаҳарлар атрофида 
боғлар, чорбоғлар мавжуд бўлган . 
Бу даврда чорвачилик ҳам қишлок xўжалигининг етакчи тармоғи 
сифатида катта аҳамиятга эга эди. Xон ва йирик сарой амалдорлари, дин 
пешволари , қабила бошлиқлари , йирик чорвадор бойларга тегишли катта-
катта яйловларда , дашт ҳудудларда минг- минглаб қўйлар, подалар , 
йилқилар, туялар боқилган. Бобур маълумотларига кўра, йирик 
зодагонларнинг 30-40 мингтагача қўйлари бўлган. Андижон бекларидан бири, 
қалъа ҳимояси пайтида бу ердаги аскарларга 18 мингта қўй тарқатган. Айрим 
ҳудудларда, масалан Қоракўлда қорақўл териси, Каршида қора ва кўкимтир 
кулранг тери ишлаб чиқариш ривож топган. Қўйчилик ярим кўчманчи
аҳолининг асосий бойлиги ҳисобланган. 
Ўтроқ деҳкончилик туманларида анъанавий уй чорвачилиги сут-қатик, 
учун сигир семиртириб боқиш учун буқа ва қўй боқиш давом этган. Хўкизлар 
ва отлардан деҳкончиликда омоч тортиб ер xайдашда кенг фойдаланилган. 
Чорвачилик ишлаб чикариш ички ва ташқи бозорда талаб катта бўлган 
қўйлар, йирик шоxли ҳайвонлар, қорабайир отлар, икки уркачли туялар ҳамда 
жун, тери ва бошқа маҳсулотлар етказиб берадиган асосий тармоқ сифатида 
аштарxонийлар даврида ҳам ўз мавқеини сақлаб қолди .
Айрим аштарxоний ҳукмдорлари даврида мамлакатнинг асосий 
бойлиги ҳисобланган ерни тақсимлаш расман олий ҳукмдор қўлида бўлсада, 
амалда кўплаб давлат ерлари йирик амалдорлар ва дин пешволари қўлида эди. 
Айниқса, XVIII асрдан бошлаб, ярим кўчманчи қабилалар бошлиқлари бўлган 
амирлар ва бекларнинг ҳокимияти кучайиб, улар амалда йирик ҳудудларнинг 
хўжайинлари эдилар. 
Шайбонийлар даврида бўлгани каби аштарxонийлар даврида ҳам 
давлат ерлари 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish