Иқтисодий функциялар тизимида ишлаб чиқариш ва ижтиомий меҳнат тақсимоти муҳим ўрин тутган. Жумладан, деҳқончилик ишлари, ишлаб чиқаришни ташкил этиш, жамоа хўжаликларида ер ва сувни тақсимлаш, қурилиш ва суғориш ирригация ишларини йўлга қўйиш, ҳишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, маҳсулот айирбошлаш ҳамда савдо-сотиқ алоқалари шулар сирасига киради. Ишлаб чиқариш тараққиётининг турли босқичларида режалаш-тириш, ташкил қилиш, тартибга солиш ва назорат қилиш каби ишларни бажариш вазифалари ҳам юзага келган.
Ижтимоий функциялар қадимги жамоалардаги ўзаро алоқаларни тартибга солиш ва мувофиқлаштириш, мунозарали масалаларни ҳал қилиш, жамоанинг ички ва ташқи муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан бошқариб туриш заруратига асосланган.
Ҳарбий-сиёсий функциялар ташқи ҳарбий босқинлардан ҳимояланиш, ҳарбий қўшинларни ташкил этиш, воҳалар ҳудудларида мудофаа ишларини амалга ошириш, туман ва воҳалар ўртасида ўзаро алоқаларни ўрнатиш ҳамда мунозарали масалаларни ҳал қилиш каби вазифалар асосида шаклланиб ривожланган.
Ҳудудий функциялар воҳа, туман, вилоят ҳудудларида жойлашган қишлоқ жамоалари, туман аҳолиси (бир неча қишлоқ жамоалари) ва вилоят (бир неча туман) аҳолисининг муносабатларини назорат қилиш ҳамда бошқариб туриш зарратидан келиб чиққан.
Қадимги давлат бошқарувининг иккинчи босқичи жамоаларда ўзини-ўз бошқарув муассасаларининг йўлбошчи ҳокимиятига тўла бўйсундирилиши билан боғлиқ бўлиб, бу жараёнда жамоа аъзолари ўртасидаги ички ва ташқи алоқалар, ҳуқуқий тартибот янада такомил-лашиб боради. Бу ҳолат эса давлат тизимидаги турли вазифаларнинг ҳуқуқий тартибга солиниши ва ҳокимиятнинг ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштирилишига олиб келади1.
Ижтимоий жараёнлар ва бошқарувнинг пайдо бўлиш асослари
Давлат бошқаруви тушунчаси ва бошқарув таснифи1
Тадқиқотларга кўра, жамиятдаги инсон фаолияти таъсирида рўй берадиган жараёнлар ҳамда воқеа-ҳодисалар бевосита бошқарув фаолияти билан боғлиқ ҳолда кечади. Бошқарув – бу муайян жамоа ёки ташкилот аъзоларининг фаолият йўналишини таъминлайдиган, бутун ташкилот ва унинг бўлимларини белгиланган мақсад дориасида ушлаб турадиган, фаолият турларига кўра, жамиятнинг барча жабҳаларида ўзига хос тузилмага эга бўлган, муайян раҳбар кадрлар томонидан амалга ошириладиган вазифадир. Шунинг учун ҳам лотинча “adminis-tratio” атамаси раҳбарлик қилишни (кимгадир, нимагадир), бошқарувни англатади. Бошқарув – тегишли ижтимоий аҳамиятга эга бўлган мақсадларга эришиш йўлида амалга ошириладиган фаолиятларни ўзида мужассам этади.
Ҳозирги кунда бошқарув нафис санъат, шафқатсиз мусобақа, юксак илм-фан билан баробар бўлиб, соҳа тадқиқотчиларининг фикрича, замонавий бошқарув вазифалари тизими қуйидагича белгила-ниши мумкин:
1. Ташкил этилган ташкилот (жамоа, бирлашма, идора ва ҳ.к.) раҳбари ва етакчиси сифатидаги фаолияти, аъзоларнинг бирлашуви.
2. Ўзаро ҳамкорлик – мулоқотни йўлга қўйиш ва доимий мулоқот.
3. Ахборотни қабул қилиш, саралаш ва тарқатиш.
4. Янги технологияларни мунтазам жорий этиб бориш.
5. Мавжуд захираларни тақсимлаш.
6. Қоида бузилишларининг олдини олиш ва кадрлар қўнимсиз-лигини бошқариш.
7. Музокаралар олиб бориш, шартномалар тузиш.
8. Инновациялар ўтказиш, рақобатбардош лойиҳалар ишлаб чиқиш.
9. Доимий режа асосида иш олиб бориш (режалаштириш).
10. Ходимлар фаолиятини назорат қилиш ва уларни йўналтириш бўйича мутахассис амалга ошириши мумкин ва лозим бўлган вазифаларнинг барчаси эмас. Булардан ташқари, бошқарувчи реклама ишлари, қўшимча маблағлар ундириш, ташқи алоқалар (турли кўринишларда) ни йўлга қўйиш каби фаолият турлари билан ҳам шуғулланишлари лозим бўлган вазифаларнннг барчаси эмас. Булардан ташқари, бошқарувчи реклама ишлари, қўшимча маблағлар ундириш, ташқи алоқалар (турли кўринишларда) ни йўлга қўйиш каби фалият турлари билан ҳам шуғулланишлари лозим бўлади.
Тадқиқотчилар инсоннинг ҳаётнинг турли жабҳаларига таъсир кўрсатиш нуқтаи назаридан қуйидаги бошқарув турларини ажратиб кўрсатадилар:
1. Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига зарур шаклда таъсир кўрсатиш йўлини танлаш билан боғлиқ бўлган биологик бошқарув.
2. Технологик жараёнлар, механизмлар ва шунга ўхшаш ҳолатларни бошқариш билан боғлиқ технологик бошқарув.
3. Инсоннинг инсонга таъсир қилиш воситаларини шакллан-тирувчи жамият бошқарувини назарда тутадиган ижтимоий бошқарув. Ижтимоий бошқарув ўз хусусиятлари билан қолган иккита бошқарув турларидан ажралиб туради.
Ҳозирги кунда жаҳон халқлари ўртасида интеграция жараён-ларининг тобора чуқурлашиб бориши, иқтисодий муносабатлар, ахборот алмашинуви, янги технологияларнинг жадаллик билан кириб келиши ҳар бир тузум, жамият, ташкилот ёки жамоа олдига ўз фаолиятларини ушбу ҳодисаларнинг бугуни ва келажагини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш вазифасини юкламоқда. Шунга қарамасдан, бошқарув органларининг фаолият юритиши ҳеч қачон ўз аҳамиятини йўқотмайди. Давлатдаги бошқарув органлари мавжуд ерда эса, табиийки раҳбар кадрлар иш олиб боради.
Давлатнинг қонунлар асосида иш юритиши ва меҳнатни самарали ташкил этиши маълум ташкилотлар, жамоалар, идораларнинг яшовчан-лигини таъминловчи омиллари сифатида майдонга чиқади. Ушбу омилларга ажралмас даражада боғланиб кетган учинчи омил – бу давлат бошқарувида раҳбарлик фаолиятидир. Ташкилот тараққиёти ва унинг барча муносабатлари, шу жумладан, ташкилотнинг ички муносабатлари ҳам уни бошқараётган раҳбар ёки ташкилот тизимида фаолият кўрсатаётган турли даражадаги раҳбарлар – раҳбариятнинг хатти-ҳаракатлари натижасида амалга ошади. Шунинг учун ҳам ташкилот самарали меҳнат ва уни рағбатлантиришни йўлга қўймаса, раҳбар ташкилотга муносиб фаолият юритмаса, у таназзулга учрайди.
Айнан мана шу сабабларга кўра ҳозир биз яшаётган жамиятда раҳбар кадрлар фаолиятини назорат қилишда амалий иш олиб борувчи тизимлар – комиссия, ревизия, аттестация каби тузилмалар мавжуд бўлиб, бу тузилмалар ҳам давлат, ҳам нодавлат ташкилотларга баравар хизмат кўрсатади.
Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикасида давлат бошқаруви – бу давлат ва нодавлат идораларининг қонунларни ҳамда бозор иқтисодиётига асосланган демократик давлат барпо этиш вазифаларини бажариш йўлида ўз ваколатлари доирасида амалга ошириладиган кундалик қонуний ижрочилик ва маъмурий фаолиятидан иборат. Давлат бошқаруви хўжалик, ижтимоий-маданий ва маъмурий-сиёсий қурилишга раҳбарлик қилиш жараёнида амалга оширила бориб, қуйидаги масалаларни назарда тутади:
1. Маъмурий ижро тизимининг юқоридан пастга, пастдан юқорига қараб ҳаракатланиши.
2. Давлат бошқаруви субъектларининг ҳуқуқий-ҳокимият ваколат-ларини маъмурий тартибда амалга ошириш.
3. Бошқарув субъектлари ҳуқуқий меъёрларни мустақил ўрната оладиган маъмурий қонун ижодкорлиги имкониятларининг мавжудлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |