Боҳодир эшов ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи


Қадимги Сўғд шаҳар ва қишлоқлари (мил.авв. VII-IV асрлар)



Download 2,78 Mb.
bet14/162
Sana23.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#179124
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   162
Bog'liq
Б.Эшов Давлатчилик тарихи

Қадимги Сўғд шаҳар ва қишлоқлари (мил.авв. VII-IV асрлар)



Номи

Санаси

Майдони

Қаерда жойлашган?

Афросиёб I, II

мил.авв. VII-IV асрлар

219 гектар

Самарқанд Сўғди

Ерқўрғон I, II

мил.авв. VIII-V асрлар

40 гектар

Қашқадарё Сўғди

Узунқир

мил.авв. VIII-VI асрлар

68 гектар

Қашқадарё Сўғди

Сангиртепа

мил.авв. IX-VI асрлар

4 гектар

Қашқадарё Сўғди

Даратепа

мил.авв. VII-VI асрлар

10 гектар

Қашқадарё Сўғди

Саройтепа, Тўртбурчактепа, Сомонтепа

мил.авв. VII-IV асрлар

0,2 дан 1 гектаргача

Қашқадарё Сўғди

Қумрабод, Арабон, Чордара, Хўжа Бўстон

мил.авв. VI-IV асрлар

0,2 дан 1 гектаргача

Бухоро Сўғди

Ўратепа

мил.авв. IV аср

0,3 гектар

Бухоро Сўғди

Кўктепа

мил.авв. VII-VI асрлар

20 гектар

Самарқанд Сўғди

Лайлақўйтепа

мил.авв. IV аср

2 гектар

Самарқанд Сўғди

Қўрғонча

мил.авв. IV-III асрлар



Қашқадарё Сўғди

Ўзбекистон ҳудудларида илк давлатлар пайдо бўлиши ва ривожланишининг даврларга бўлиниши1.



1-давр
Мил.авв. II минг йилликнинг 2-ярми

Ўзбекистоннинг жанубида эмбрионал шаклдаги давлатга ўхшаш тузилманинг қарор топиши. Давлатнинг бундай намунасини Жарқўтон мисолида кўриш мумкин

2-давр
Мил.авв. I минг йиллик боши – мил.авв. 539 йил.

Бақтрия, Сўғдиёна, Хоразм каби тарихий-маданий вилоятлар ва кўчманчи қабилаларнинг турли конфедерациялари. Бу сиёсий уюшмаларда сиёсий ҳокимият тизимининг илк шакллари мавжуд эди

3-давр
Мил.авв. 539-330 йй.

Аҳамонийлар босқини туфайли қадимги Ўзбекистон ҳудудларининг Аҳамонийлар давлати таркибига кириши ҳамда Аҳамонийлар давлат бошқарувининг жорий этилиши

4-давр
Мил.авв. IV аср охири – мил.авв. II асрнинг иккинчи ярми

IV асрнинг охирги чорагида Хоразмда подшолик пайдо бўлади. Бухорода, Даванда, Сўғдда алоҳида мулклар шаклланади. Қанғ давлати қарор топади

5-давр
Мил.авв. II асрнинг иккинчи ярми – мил. I асри боши

Маҳаллий давлатлар – Қанғ, Хоразм подшолиги, Бухоро, Сўғд, Даван мулкларининг мустақҳамланиши ва янада ривожланиши, Юэчжи давлатининг қарор топиши

6-давр
I асрнинг боши – III асрнинг биринчи ярми

Антик даврда маҳаллий давлатчиликнинг ривожланиши. Ўзбекистоннинг жанубида Кушон давлати, Чоч ҳудудларида янги мулкчилик, Хоразмда Африғийлар давлатлари



4§. Ўрта Осиёда Аҳамонийлар даври бошқарув (мил.авв. VI-IV асрлар)
Мил.авв. VI асрнинг ўрталарига келиб шафқатсиз курашлар натижасида Мидия подшолиги ўрнида Аҳамонийлар давлати ташкил топади. Кўпчилик илмий – тарихий адабиётларда Кир II Аҳамонийлар давлатининг асосчиси сифатида эътироф этилади. Аҳамонийларнинг Кир II, Камбиз, Доро I, Ксеркс каби ҳукмдорлари қадимги Шарқдаги жуда кўплаб мамлакатлар устидан ўз ҳокимиятини ўрнатишни режалаштирилганлар ва шундай сиёсат олиб борганлар. Қадимги дунё муаллифлари Геродот, Ксенофонт, Ктесий, Юстин кабиларнинг маълумотларидан хулоса чиқарадиган бўлсак, Кир II мил.авв. 545-539 йилларда Шарқий Эрон ва Ўрта Осиё вилоятларини босиб олади. Доро I даврида (мил.авв. 522-486 йй. ) Аҳамонийлар сулоласи Ҳинд водийсидан Ўрта Ер денгизига қадар бўлган кенг ҳудудга ўз ҳукмронлигини ўрнатган. Жуда кўп сонли давлатлар, вилоятлар, шаҳарлар ва халқларни бирлаштирган Аҳамонийлар салтанати тарихда биринчи йирик дунё давлати ҳисобланади.
Аҳамонийлар ҳукмдорларининг Ўрта Осий вилоятларини босиб олиши илмий-тарихий адабиётларда кенг ёритилган ва алоҳида мавзу ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ушбу бўлимда давлатчилик тарихи билан бевосита боғлиқ бўлган Аҳамонийлар давлатининг тузилиши, бошқарув тартиби, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёт, бу давр шаҳарлари масалаларига батафсилроқ тўхталиб ўтамиз.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish